Париждаги Олимпиада Ўзбекистон учун мамлакат мустақил тараққиёти тарихида энг муваффақиятлиси бўлди. Республика 13 та медаль (8−2−3) билан 206 та давлат орасида умумий медаллар ҳисобида 13-ўринни, Марказий Осиёда ва МДҲда 1-ўринни ҳамда Осиёда 4-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон бокс федерацияси бош мураббий Тўлқин Қиличевнинг юрак хуружидан кейинги ҳолатига изоҳ берди. «Ҳозирги кунда мураббийимизнинг соғлиги мўтадил, ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бироз муолажалар олиши талаб этилади», — дея қайд этди ташкилот.
Туркияда 9 кундан буён тақиқда бўлган Instagram шанба куни блокдан чиқарилди. Instagram мамлакат расмийлари талабларини бажаришга ва фойдаланувчиларга қўйилган цензурани тартибга солишга рози бўлган. Бу йиллар давомида платформага қўйилган энг узоқ муддатли тақиқ бўлди.
Россиянинг Одинцово шаҳрида ўтказилган рейдларда 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Тегишли рухсатномаларсиз ноқонуний меҳнат олиб борган ушбу фуқаролар мамлакатдан депортация қилиниши кутилмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Ҳасанбой Дўсматовнинг ғалабасини нишонлаётган вақтда юрак хуружига учради. Унга юрак-ўпка реанимацияси ва дефибрилатор қўллаган ҳолда Британия бокс жамоаси мутахассислари ёрдам берди.
Тошкент вилояти Паркент туманида 3 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 65 км узоқда жойлашган.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов финалда испаниялик рақибини мағлуб этиб, Париж Олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритди. Бу унинг фаолиятидаги Токио-2020 дан кейинги иккинчи Олимпиада олтини бўлди.
Париж Олимпиадасида таэквондочи Светлана Осипова финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди. У Ўзбекистон тарихида Олимпиадада совриндор бўлган илк аёл таэквондочига айланди.
Олимпиада финалида қирғизистонлик Мунарбек Сейитбек ўғлига қарши жанг қилган боксчи Абдумалик Халоков рақибини 5:0 ҳисобида мағлуб этди. У терма жамоага 7-олтин медални келтирди.
Париждаги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон номидан курашаётган россиялик курашчи Разамбек Жамалов олтин медални қўлга киритди. Финалда у япониялик рақибини муддатидан аввал мағлуб этди. Бу Ўзбекистоннинг сўнгги 20 йил ичида эркин кураш бўйича олган илк Олимпия олтин медалидир.
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.
«Ҳар бир тизим бошида турганларнинг ўзи ва жамоасида коррупцияга қарши курашиш бўйича хоҳиш бўлиши керак», — деди ССВ раҳбари Асилбек Худаяров. Аксарият ҳолатларда порани берган одам жазоланмай қолаётганини айтган вазир в.б. унинг жамоаси коррупцияга қарши курашишга тайёр эканини таъкидлади.
Акбар Жўраев Париж Олимпиадасида оғир атлетика бўйича кумуш медаль олди. У даст (185 кг) ва силтаб кўтаришда (219) умумий 404 кг тўплаб иккинчи ўринни эгаллади.
Июль ойидаги ўсишга қарамай, Ўзбекистонда автомобиль савдоси йиллик кўрсаткичларда, айниқса, хорижий енгил автомобиллар сегментида (-46,5 фоиз) пасайишда давом этмоқда. Иккиламчи бозорда тузилган шартномалар сони ошди, аммо умумий тенденция савдо ҳажмининг камайганини кўрсатмоқда.
Тошкент шаҳридаги дўконларнинг бирида ёнғин юз берди. ФВБнинг маълум қилишича, ёнғин 21 дақиқада ўчирилган.
3 сентябрдан Қирғизистоннинг TezJet авиакомпанияси Бишкек-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди. Парвозлар ҳафтасига тўрт марта — сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари режалаштирилган.
Самарқанд вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси учун фуқаролардан имтиҳон олувчи марказ ишга тушди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва ЙҲХХнинг янги бошлиғи Шерзод Ибрагимов қатнашди.
Андижон вилоятида умумий қиймати 1,6 млрд сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган икки шахсга ҳукм ўқилди. Улардан бири 5 йилга, иккинчи эса 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Олимпия ўйинларининг 15-кунида Ўзбекистоннинг 10 нафар атлети спортнинг 7 тури: бокс, кураш, бадиий гимнастика, таэквондо, оғир атлетика, замонавий бешкураш ва енгил атлетика бўйича чиқиш қилади. Яна икки боксчи ва эркин курашчимиз олтин медаль учун финал баҳсларини ўтказади.
Ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Мулложонов финалда келиб чиқиши кубалик бўлган озарбайжонлик рақибини мағлуб этиб, Олимпия ўйинларидаги илк олтин медалини қўлга киритди. Бешинчи «олтин» Ўзбекистон учун барча Олимпиадалар рекорди бўлди. Жамоа медаллар жадвалида 14-ўринга кўтарилиб олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг