Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев дўконда QR-кодли чек сўрагани учун сотувчи урган бола билан учрашди. У болага миннатдорчилик билдирди ва «чек талаб қилиш майда-чуйда нарса эмас» деди. Сотувчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидаги иккита шамол электр станциясининг 35 фоиз улушини сотди. Харидор China Southern Power Grid International бўлди.
Шанба куни Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборида катамаранга гидроцикл келиб урилди. Оқибатда катамаранда бўлган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этди. Ҳозирда ИИБ ва прокуратура суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Нуробод туманида Nexia 3 ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши сабабли йўл четига чиқиб, бир неча марта ағдарилиб тушди. Оқибатда бир йўловчи вафот этди, ҳайдовчи шифохонада даволанмоқда.
Президент фармойиши билан 2024/2025 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари тасдиқланди. Шу йилдан бошлаб давлат грантлари олийгоҳлар учун берилмайди, балки йўналиш учун ажратилади.
АҚШ президенти Жо Байден ноябрь ойидаги сайловларда мамлакат президентлиги учун курашдан чиқишини маълум қилди. Сўнгги ҳафталарда у номзодини қайтариб олишга чақирган партиядошлари томонидан босим остида қолганди. У Камала Ҳаррисни номзод сифатида кўрсатишни таклиф қилди.
Яқинда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи бўлган Шерзод Ибрагимов фуқароларга мурожаат билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, асосий вазифалар таълим муассасалари олди, пиёдалар ўтиш жойларида хавфсиз тизим яратиш, ашаддий ҳуқуқбузарларга қарши «муросасиз курашиш» ва бошқалардан иборат бўлади.
Япония қурилиш компанияси 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган қурувчиларни қидирмоқда. Миграция агентлиги Ўзбекистон фуқаролари бир қатор талабларга жавоб берса, ишга жойлашиш учун мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида хабар берди. Солиқ ва суғурталардан кейинги «соф» иш ҳақи 16 млн сўмгача бўлади.
Гулистон шаҳрида дўкон сотувчиси 12 ёшли болага QR-кодли чек сўрагани учун тарсаки туширди. Ҳолат болалар омбудсмани сўрови асосида ички ишлар органлари томонидан ўрганилмоқда.
Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида 24 ёшли ўзбекистонлик эркак оиласининг тўрт аъзоси — онаси, акасининг рафиқаси ва уларнинг икки кичик фарзандини ўлдирганликда гумонланмоқда.
Қарши аэропорти яқинидаги корхонада ёнғин содир бўлди. Бир неча ўт ўчириш экипажлари, жумладан, аэропортнинг учта ўт ўчириш машинаси уни бир неча соат давомида ўчирди. Ҳодиса аэропорт фаолиятига таъсир кўрсатмади.
Жондор туманида аёл хориждаги эрига жаҳл қилиб, 3−4 ёшли қизларини калтаклаганди. Болалар омбудсмани болаларда жароҳат аниқланмагани ва унга нисбатан жарима қўлланганини билдирди. Аёл «фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи она» сифатида рўйхатга олинди.
Фарғона шаҳрида Damas’нинг орқа эшигини очиб, сакраб тушган йўловчини қарама-қарши йўналишда келаётган бошқа Damas босиб кетди. Фуқаро шифохонада вафот этди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасини 5 йилдан ортиқ вақт давомида бошқарган Рафиқжон Жалилов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Май ойидан буён пойтахт йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи вазифасини Муҳаммад Одилов бажариб келаётган эди.
Сиёсий қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш, хотирасини абадийлаштириш бўйича Республика комиссияси тузилди. Октябрь ойида қатағон қурбонларини хотирлаш ҳафталиги ўтказилади. 1937−1953 йилларда 100 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар сиёсий қатағон қурбони бўлган, 13 минг нафари отиб ташланган.
Сирдарё вилоятида табиий газни талон-торож қилган 2 та АГТКШ аниқланди. Уларнинг бири 20,5 млрд сўмлик 8,2 млн куб метр, иккинчиси эса 7,9 млрд сўмлик 3 млн куб метр табиий газни талон-торож қилгани айтилмоқда.
Yangi Bank АЖ бошқаруви раиси Светлана Хе инновацион рақамли банк яратиш, шунингдек, унинг олдида турган муаммолар ва истиқболлар ҳақида гапирди.
Тошкент вилоятида аҳоли хонадонига лайлак ўнг қаноти яраланган ҳолда келиб қолгани маълум бўлди. Зангиота тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимида унга биринчи ёрдам кўрсатилди. Қушнинг саломатлиги яхшилангандан сўнг очиқ табиатга қўйиб юборилиши маълум қилинди.
Ўзбекистон аҳоли пунктлари ва объектларнинг намунавий хавфсизлик паспортлари тузилади. Бунинг асосий мақсади аҳоли пунктлари ва объектлар ҳақидаги маълумотларни тўплаш, уларни мониторинг ва таҳлил қилиш орқали юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишдан иборат.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Spark тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборди. Оқибатда у шифохонада вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг