Бўстонлиқ туманида «Қулосой» шаршараси яқинига саёҳатга чиққан уч фуқародан бири оёғидан жароҳатланди. Улар ФВБ томонидан хавфсиз ҳудудга олиб тушилиб, жароҳат олган кишига тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унга уйига рухсат берилган.
Yandex Go Тошкентда электросамокатларни ижарага бериш хизматини ишга туширди. Одамлар гавжум жойларда скутерлар тезликни автоматик равишда пасайтиради. Уларни 18 ёшдан бошлаб ижарага олиш мумкин. Саёҳат пайтида фойдаланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи суғурталанади.
Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатидаги миссиясини якунлаган Марко Мантованелли «Газета.uz» билан суҳбатда мамлакат учун устувор ислоҳотлар, хусусий монополиялардан қутулиб қолиш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У бозор иқтисодиётига ўтишни охирига етказишга чақирди.
Июнь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 293,7 миллион долларга камайиб, 36,34 миллиард долларни ташкил этди. Олтиннинг жисмоний ҳажми 9,3 тоннага ошди, аммо валюта захиралари деярли 800 миллион долларга камайди.
Тармоқларда истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари истеъмолни ижтимоий норма доирасида нотўғри ҳисоблаётгани ҳақидаги шикоятлари тарқалмоқда. ҲЭТ нима учун бундай бўлаётганини тушунтирди.
Самарқанд шаҳридан оқиб ўтувчи Сиёб каналига Nexia 2 автомобили тушиб кетди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. ФВБ ходимлари машинани чиқариб олди.
9 июлдан абитуриентларга рухсатномалар бериш бошланди. Уни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт маълумотларини киритган ҳолда олиш мумкин.
Фарғона вилояти Қува туманида бошқарувни йўқотган Lacetti қаршисидан келаётган ВАЗ-2101 билан тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна бир ҳайдовчи ва йўловчи шифохонага ётқизилди.
Ўғитлар нархини асоссиз оширган Maxam-Chirchiq, Тошкентда очиладиган Yandex Uzbekistan офиси, Юнусободда «рейд» ўтказган ҳоким, «Менинг боғим» лойиҳаси ғолиблари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
24 август куни Бухорода Bukhara Night Race халқаро тунги пойгаси бўлиб ўтади. Ўтган йили унда дунёнинг 20 давлатидан 1600 дан ортиқ спортчи қатнашганди. Бу йил икки баробар кўпроқ иштирокчи кутилмоқда.
Сенатнинг 54-ялпи мажлиси 10 июль куни чақирилади. Сенаторлар Шаҳарсозлик кодексига ўзгартиришлар киритиш, Туркманистон ва Туркия билан тузилган битимларни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқади. Шунингдек, экология соҳасига оид парламент сўрови натижалари тингланади.
Тошкент Фотосуратлар уйида балет санъатини суратга тушириши билан танилган Бобур Алимхўжаевнинг «Франция ўзбек фотосуратчиси нигоҳида» номли кўргазмаси очилди. Бунда ижодкорнинг фақат плёнкали фотоаппартда олинган 44 та иши намойишга қўйилган.
Андижон шаҳрида Cobalt ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган вояга етмаган қизни уриб юборди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
Шавкат Мирзиёев ва Хитой парламенти раҳбари Чжао Лэцзи Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда ХХР Ўзбекистоннинг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаши, мамлакатларнинг таълим соҳасидаги ҳамкорлиги каби масалаларни муҳокама қилди.
Тожикистонда соат 18:04 да содир бўлган зилзила кучи Сурхондарё вилояти туманларида ҳам сезилди (2−3 балл).
Open Budget таркибидаги «Менинг боғим» лойиҳасининг 1-мавсумида 215 та ташаббус ғолиб бўлди. Уларни молиялаштиришга 48,6 млрд сўм йўналтирилади.
Россиянинг Украина шаҳарларига уюштирилган кенг кўламли ракета ҳужуми оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, 65 дан ортиқ киши жароҳатланди. Киевда мамлакатдаги энг йирик болалар шифохонасига жиддий зарар етди.
Ўзбекистонда олти ойда 550 млрд 290 млн сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Ўтказилган назорат тадбирларида 4537 та истеъмолчи қоидабузарлик ҳолатларига йўл қўйган.
Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов ишчи гуруҳ билан бирга Юнусобод туманидаги Собиробод маҳалласига борди ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Ҳоким дўконлардан бирига кириб, сифати бузилган маҳсулотлар ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинмаётганидан норозилигини билдирди.
Хатирчида 8 ёшли қизнинг вафотига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан 2 ҳайдовчи қамоққа олинди. Иккиси ҳам йўлда бир-бирини қувиб ўтишга уринган. Улардан бири олти ойда 12 маротаба тезликни ошириб ҳайдаган. Пиёдалар ўтиш жойига эса пул ажратилмагани сабабли тугмали светофор қурилмаси ўрнатилмаган бўлган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг