Учтепа туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқароларни АҚШга ноқонуний жўнатиш ҳолатларига чек қўйди. Қўлга олинганлардан бири бунинг учун 42 минг доллар, иккинчиси эса 17 минг доллар сўраган.
Ўзбекистонда январь-май ойларида давлат бюджети дефицити 29 трлн сўмдан ортиқни ташкил этди. Майдаги даромад ва харажатлар орасидаги фарқ ой бошига шаклланган қолдиқ ва ой давомида муомалага чиқарилган давлат қимматли қоғозлари ҳисобига қопланган.
АҚШ президенти Жо Байден Мексикадан чегарани ноқонуний кесиб ўтган муҳожирларга бошпана беришни вақтинча тақиқлади. Бу чоралар уларни депортация қилишни осонлаштиради, деди Оқ уй. Тақиқ АҚШ жанубий чегарасидаги тирбандлик юзага келган даврда ҳам амал қилади.
Сабине Маҳл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланди, у бу лавозимда 1 июндан иш бошлади. Тайинловга қадар у 2019 йилдан бери БМТнинг Грузиядаги доимий вакили эди, Индонезия, Фаластин ва Қирғизистондаги БМТ Аёллар бўлимларига раҳбарлик қилган, шунингдек, ЕХҲТда ишлаган.
Бухоро вилоятида 226 млн доллар эвазига янги аэропорт қурилади, аввалроқ мавжуд аэропортнинг ўзида янги терминал қуриш кўзда тутилганди. Президентнинг таъкидлашича, ҳозирги ҳаво бандаргоҳи «сайёҳлар оқимини икки баравар ошириш режаси учун кичиклик қилмоқда».
Шавкат Мирзиёев туризм соҳасидаги тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди. Президент туроператорларни молиявий қўллаб-қувватлаш, ҚҚСни субсидия шаклида қайтариш муддатини узайтириш, пенсиядаги сайёҳлар учун алоҳида виза режимини жорий этиш бўйича топшириқлар берди ва бошқа масалаларни муҳокама қилди.
Зиядулла Каримов Сирдарё вилоятининг Сардоба туманига ҳоким бўлди. У бунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Ургут туманида 9-синф ўқувчиси бошқарувида бўлган Nexia-2 юқори тезликда 6 ёшли қизни уриб юборди. Қиз шифохонада вафот этди. Бола машинани уйидан отасининг рухсатисиз олиб чиқиб кетгани аниқланди.
Май ойида Ўзбекистонда 971 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунда давлат манфаатларига 67,8 млрд сўмлик зарар етказилган. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Навоий, Сурхондарё ва Андижон вилоятларига тўғри келди.
Ўзбекистонда бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди. Танлов 2025 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Ғолибларга БҲМнинг 300 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилмоқда. Шунингдек, 1 октябрдан истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўшимча лицензия талаблари киритилади.
Ўзбекистонда Туркия Каппадокияси мисолида ҳаво шарлари ҳудудини яратиш режа қилинмоқда. Президент Мўйноқ аэропортида парашютдан сакраш тизимини йўлга қўйиш мумкинлигини айтди. Экология, транспорт ва мудофаа вазирларига экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилиш топширилди.
Японияда Toyota, Suzuki, Mazda, Honda ва Yamaha компаниялари иштирокида можаро келиб чиқди. Расмийлар компаниялар автомобиль сертификати маълумотларини сохталаштирганини аниқлади. Концернлар баъзи моделларни етказиб беришни тўхтатди.
Туркияга борадиган Шавкат Мирзиёев, қонунчиликни ЖСТ битимларига мувофиқлаштиришга уринишлар, «Бахти Ташкентский»га нисбатан бошланган суд жараёни, ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи бекор бўлаётган UzGasTrade ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
АҚШ Украина ва Исроилни «қанча керак бўлса, шунча» қўллаб-қувватлашга ваъда берган, бироқ улар аралашган можаролар кескин нуқтага етгани сабабли уч давлатнинг миллий манфаатлари бир-биридан фарқ қилмоқда, деб ёзмоқда New York Times.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида Nexia-3 машинасининг мотор қисмида ёнғин келиб чиқди. Ҳолат ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Жароҳатланганлар йўқ.
Тошкент вилоятида ўзини 16 қаватли бино томидан ташлаб, ҳалок бўлган 19 ёшли қиз иши бўйича терговга қадар текширув ишлари бошланди. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланди.
Президент Шаҳрисабз шаҳри ва туманида туризм кластери ташкил этишни буюрди. Бу учун 240 млрд сўмга йўлларни таъмирлаш, 115 миллиард сўмга Ғелон қишлоғида инфратузилма яратиш режалаштирилган. У ерда 3000 гектар майдонда тоғ-чанғи курорти қурилиши бошланди.
Тошкент вилоятида бемор касалликлар тарихи ҳақида сўраган тез тиббий ёрдам шифокорининг юзига мушт туширди. Жабрланувчида бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши ва ўнг томон пастки лаб соҳаси жароҳати аниқланган.
Тошкент вилояти Олмалиқ туманида қиз 16 қаватли бино томидан сакраб, ҳалок бўлди. Қиз уни қутқармоқчи бўлган ИИБ ва ФВБ ходимлари билан суҳбатлашганига қарамасдан, ўз жонига қасд қилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг