Тошкентдаги «Ашхобод» кўнгилочар боғи директори, унинг ўринбосари ва реклама бўлими бошлиғи оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузгани ва бошқа ҳуқуқбузарликлар учун 15 суткага қамалди. Уларнинг «текинга нарса тарқатиш» акциялари боғда 40 мингга яқин одам тўпланиши ва хавф туғдиришга сабаб бўлди.
Якшанба куни Qatar Airways авиакомпаниясининг Доҳа-Тошкент йўналиши бўйича биринчи рейси учиб келди. Мунтазам парвозлар ҳафтасига тўрт марта, Airbus А320 самолётларида амалга оширилади. Тошкент компания учун Марказий Осиёга қатнов йўлга қўйган Олмаотадан кейин иккинчи шаҳар ҳисобланади. Фото.
Гулистон шаҳридаги лак-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш омборида ёнғин содир бўлди. Ёнғин тунда келиб чиқди ва икки соатда ўчирилди. Ҳодиса оқибатида бино том қисми ва 2 та юк машинаси қисман зарарланди.
Қашқадарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Нуриев ОАВ вакиллари билан суҳбатда «халқ пули, халқ мулки давлат бюджетига ўтса, ўз-ўзидан у давлатнинг пулига айланишини» таъкидлади. Адлия вазирлиги давлат органлари халқ олдида ҳисобдор эканини эслатиб, ҳолат ўрганилаётганини билдирди.
Тошкентда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида ташкил этилиши режалаштирилган «текинга нарса тарқатиш» акциялари тўхтатилди, деб хабар берди ИИВ. Ўйинчоқлар, музқаймоқ ва бошқаларнинг текин тарқатилиши транспорт ҳаракатидаги 10 балли тирбандликка ва боғларда одамларнинг тўпланиб қолишига олиб келди.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг фикрича, болаларни тақиқланган жойда чўмилмаслик ҳақида огоҳлантиришнинг ўзи етарли эмас. «Уларнинг эҳтиёжи учун муқобил хавфсиз чўмилиш ҳавзалари керак», — деди у. Омбудсман бу масала бўйича вилоят хокимларига сўров киритилганини маълум қилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Таиланд ва Филиппиннинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқлари қабул қилиб олинди. ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Филиппин билан «фойдаланилмаган улкан салоҳиятлар» борлигини таъкидлади.
Баҳорда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида суғориш тизими мавжуд бўлмаган жойларга 600 минг тупдан ортиқ кўчат экилди. Бу ҳақда Сенатдаги муҳокамада сўз борди. Бу масала аввалги йилларда ҳам бир неча бор кўтарилган.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори, академик Акмал Саидов 2025—2028 йилларга мўлжалланган БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитасига аъзо бўлди. БМТнинг мазкур органига Ўзбекистондан биринчи марта вакил сайланди.
Олот сомсаси Тошкентни «эгаллагани»га кўп бўлди. Аммо пойтахтга «юриш» фақат сомса билан кифояланаётгани йўқ. Унинг ёнига энди кутубхона ҳам қўшилди. Ҳа, айнан Олотдаги кутубхона тажрибаси 2024 йилда Тошкентдаги 100 маҳаллага ёйилди. «Газета.uz» пойтахтга ибрат бўлган Олотдаги кутубхонада бўлди.
Президентнинг Бухорога ташрифи, янги тарифлар сабаб газ ва электр истеъмоли камайганини айтган вазир, кетма-кет еттинчи сессияда пастлаган доллар курси, газни субсидиялаш учун сарфланган 8,1 трлн сўм ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича пойтахт аэропортига қўнган йўловчи аёл божхона назорати пайтида соғлиғидаги муаммолар сабаб ҳушидан кетди. Унга биринчи ёрдам кўрсатилди.
Самарқандда ҳудуд аҳолисига 50 минг доллар эвазига АҚШга боришга ёрдам беришни ваъда қилган шахс аванс олаётган вақтда қўлга олинди.
Давлат харидларида тўғридан-тўғри шартномани тузишдан аввал мазкур шартномадаги нархларни олдиндан мажбурий тарзда жамоатчиликка очиқлаш тизимини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бу бўйича президент фармони лойиҳасини ишлаб чиқди.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги иккита ёқилғи қуйиш шохобчаси эгаларига табиий газдан фойдаланганлик учун 15 млрд сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вазиятни ўрганиши натижасида қарздорлик бекор қилинди.
Марказий банк эълон қилган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси кетма-кет еттинчи савдо куни пасаймоқда. 24 майдан буён миллий валюта деярли 125 сўмга (1 фоиз) мустаҳкамланиб, март ойидан бери илк бор 12 600 сўмдан пастлади.
Президент томонидан Бухоро вилоятида учта йирик объект — MTO газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва Бухоро халқаро аэропорти қурилиши бошланди.
Биринчи чоракда газ сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги фарқни қоплаш учун давлат бюджетидан 8,1 трлн сўм субсидия ажратилди. Бу бутун 2024 йил учун режалаштирилган субсидиялар умумий ҳажмининг 85 фоизини ташкил этади.
Қумқўрғон тумани Янгиер маҳалласи аҳолиси стадион ўрнида боғча қурилаётганидан шикоят қилди. Ҳокимликнинг «Газета.uz»га билдиришича, ишлар қонуний ва 115 сотих стадионнинг 35 сотихидагина давлат боғчаси қуриляпти. Бу маҳаллада 150 нафар бола боғча таълими билан қамраб олинмагани айтилди.
Ўзбекистонда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ОСАГО) бўйича тарифларни ошириш режалаштирилмоқда. ИЛМА 2019 йилда тасдиқланган суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқмоқда. Амалдаги тарифлар зарарларни қоплашга етмаётгани айтилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг