Архив

Қашқадарёда экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилган шахс 7 йилга қамалди
29 декабрь 2023, 10:35

Қашқадарёда экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилган шахс 7 йилга қамалди

Қамаши туманида Telegram мессенджерида 11 та канал очиб, экстремистик мазмундаги ғояларни тарғиб қилиш билан шуғулланган 21 ёшли фуқаро 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Оилавий тадбиркорларга 5 нафаргача ишчи ёллашга рухсат берилди
29 декабрь 2023, 10:35

Оилавий тадбиркорларга 5 нафаргача ишчи ёллашга рухсат берилди

Ўзбекистонда юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектлари беш нафаргача доимий ишчи ёллаши мумкин бўлди. Илгари бу рақам учтани ташкил этарди.

Ўзбекистонда юк машиналарига йўл йиғими жорий этилади
29 декабрь 2023, 10:25 1

Ўзбекистонда юк машиналарига йўл йиғими жорий этилади

Ўзбекистонда 2024 йилдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари ва тиркамаларига йўлдан фойдаланганлик учун йиғим жорий этилади. Маблағлар автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасига йўналтирилади.

Ўзбекистонда илк бор паркинсон касаллигига чалинган беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилди
29 декабрь 2023, 10:05

Ўзбекистонда илк бор паркинсон касаллигига чалинган беморда жарроҳлик амалиёти ўтказилди

Ўзбекистонда илк бор паркинсон касаллигига чалинган кекса бемор жарроҳлик йўли билан даволанди. Операция Самарқанд давлат тиббиёт университетининг нейрохирургия кафедрасида туркиялик нейрохирургнинг маҳорат дарси доирасида амалга оширилди.

Uzbekistan Airways йил бошидан буён 5 млн йўловчини ташиди
29 декабрь 2023, 10:00

Uzbekistan Airways йил бошидан буён 5 млн йўловчини ташиди

28 декабрь куни Uzbekistan Airways йил бошидан бери 5 миллионинчи йўловчисини рўйхатга олди. Бу ташувчи учун йиллик рекорд кўрсаткичдир. 2022 йилда бу рақамлар 4,2 млн ни ташкил этган.

Блогер Олимжон Ҳайдаровга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди
29 декабрь 2023, 09:48

Блогер Олимжон Ҳайдаровга чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди

Фарғона вилоят суди Олимжон Ҳайдаровга нисбатан чиқарилган ҳукм устидан берилган апелляция шикоятини қаноатлантирмади. 1 декабрда блогерни 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳукм ўзгаришсиз қолди.

Президент айрим товарлар учун божхона божининг ноль ставкалари муддатини узайтирди
29 декабрь 2023, 09:44

Президент айрим товарлар учун божхона божининг ноль ставкалари муддатини узайтирди

Президент фармони билан бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларига импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди. Қарордан ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш ва инфляцияни жиловлаш мақсад қилинган.

Тошкентда автобус бошқаруви пайтида сигарет чеккан ҳайдовчи ишдан олинди
29 декабрь 2023, 09:40

Тошкентда автобус бошқаруви пайтида сигарет чеккан ҳайдовчи ишдан олинди

Тошкентда бошқарув пайтида сигарет чеккан 87-сонли автобус ҳайдовчиси ишдан олинди. «Тошшаҳартрансхизмат»нинг қайд этишича, у корхонанинг ички меҳнат тартибига амал қилмаган.

Жиззахда боласини мунтазам равишда қийноққа солиб келган отага жиноий иш очилди
29 декабрь 2023, 09:27

Жиззахда боласини мунтазам равишда қийноққа солиб келган отага жиноий иш очилди

Тармоқларда бир эркакнинг боласини турли шаклда қийнагани акс этган видео тарқалди. Болалар омбудсмани унинг ҳаракатларини ғайриинсоний дея атаб, эркакка нисбатан қийнаш ва ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш айблови бўйича жиноят иши қўзғатилгани маълум қилди.

Вазирликларнинг очиқлик рейтинги эълон қилинди
29 декабрь 2023, 09:15

Вазирликларнинг очиқлик рейтинги эълон қилинди

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши вазирликларнинг очиқлик рейтингини тузди. Рақамли технологиялар вазирлиги энг юқори, Маданият вазирлиги эса энг қуйи ўринда қайд этилди. Бунда вазирликларнинг йил бошидан бери 50 та энг кўп ўқиладиган электрон миллий ОАВдаги чиқишлари мониторинг қилинган.

«Илтимос, гапиринг — бу ерда инсон тақдири ҳал бўляпти». «Док-1 Макс» иши бўйича 20 ноябрдаги суд тафсилотлари
29 декабрь 2023, 00:01

«Илтимос, гапиринг — бу ерда инсон тақдири ҳал бўляпти». «Док-1 Макс» иши бўйича 20 ноябрдаги суд тафсилотлари

«Докс-1 Макс» иши бўйича 20 ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида жиноят иши қўзғатилганидан сўнг дори экспертизаси жараёнларида қатнашган икки эксперт кўрсатма берди. «Газета.uz» жараён тафсилотларини баён қилади.

28 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
28 декабрь 2023, 22:50

28 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Бир кунга бепул бўладиган Тошкент метроси, бир неча соат газсиз қолган Сурхондарё ҳудудлари, мониторинг қилинаётган машина шартномалари, рапид бўйича жаҳон чемпионлигини сақлаб қолган Карлсен ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистонликлар 2024 йилда коррупцияга қарши қаттиқ кураш, барқарор энергия таъминоти ва таълим яхшиланишини кутмоқда — сўровнома
28 декабрь 2023, 21:45

Ўзбекистонликлар 2024 йилда коррупцияга қарши қаттиқ кураш, барқарор энергия таъминоти ва таълим яхшиланишини кутмоқда — сўровнома

Фаол ўзбекистонликлардан 2023 йилда Ўзбекистонда содир бўлган ўзгаришлар, янги йил учун кутилмалари ҳақида сўралди. Асосий ўзгаришлар: янгиланган Конституция, аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги. Асосий кутилма — коррупцияга қарши кураш.

Шахматчи Магнус Карлсен рапид бўйича жаҳон чемпиони унвонини сақлаб қолди
28 декабрь 2023, 21:39

Шахматчи Магнус Карлсен рапид бўйича жаҳон чемпиони унвонини сақлаб қолди

Норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен рапид бўйича беш карра жаҳон чемпиони бўлди. Самарқанддаги турнирда Нодирбек Абдусатторов сўнгги партияда дуранг ўйнаб, кучли учликка кириш имкониятидан маҳрум бўлди. Ўзбекистонлик шахматчи 11-ўринни эгаллади.

Рапид бўйича ЖЧ: Магнус Карлсен етакчиликни сақлаб қолди, Жаҳонгир Воҳидов ва Нодирбек Абдусатторов кучли 30 таликка кирди
28 декабрь 2023, 20:02

Рапид бўйича ЖЧ: Магнус Карлсен етакчиликни сақлаб қолди, Жаҳонгир Воҳидов ва Нодирбек Абдусатторов кучли 30 таликка кирди

Ўзбекистонда ўтказилаётган рапид бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи куни якунига кўра Магнус Карлсен пешқадамликни сақлаб қолди. Ўзбекистон вакилларидан Жаҳонгир Воҳидов ва Нодирбек Абдусатторов кучли 30 таликка кирди, Муҳиддин Мадаминов эса ҳиндистонлик гроссмейстерни мағлуб этди.

2024 йилдан жисмоний шахслар учун ижара ҳақининг янги минимал ставкалари белгиланди
28 декабрь 2023, 19:51

2024 йилдан жисмоний шахслар учун ижара ҳақининг янги минимал ставкалари белгиланди

Ўзбекистонда 2024 йил 1 январдан бино ёки автомашинани ижарага берадиган жисмоний шахслар учун энг кам ижара ҳақи ставкаси оширилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ставкалар Тошкент шаҳрида деярли 50 фоизга ошаётганига изоҳ берди.

Тошкентда Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди
28 декабрь 2023, 19:40

Тошкентда Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди

Пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида Spark ва «ГАЗель» тўқнашиб кетди. Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиларидан бири шифохонага ётқизилди.

OXYmed Go: OXYmed дорихоналар тармоғи онлайн буюртма хизматини ишга туширди
28 декабрь 2023, 19:00

OXYmed Go: OXYmed дорихоналар тармоғи онлайн буюртма хизматини ишга туширди

Эндиликда OXYmed дорихона тармоғи харидорлари керакли дори-дармонларни OXYmed Go сайтида онлайн буюртма қилиб, уйгача етказиб бериш хизматидан фойдаланишлари мумкин.

UzAuto Motors 25−27 декабрь кунлари тузилган шартномалар бўйича тўлов муддатини 10 январгача узайтирди
28 декабрь 2023, 17:20

UzAuto Motors 25−27 декабрь кунлари тузилган шартномалар бўйича тўлов муддатини 10 январгача узайтирди

UzAuto Motors 2023 йилнинг 25−27 декабрь кунлари тузилган шартномалар бўйича тўлов муддати байрам кунлари муносабати билан 2024 йилнинг 10 январь кунига қадар узайтирилганини маълум қилди.

Янги Тошкент дирекцияси раҳбари таъсисчиси унинг қариндоши бўлиши мумкин бўлган бош пудратчи билан 350 млрд сўмлик шартнома тузди
28 декабрь 2023, 16:58

Янги Тошкент дирекцияси раҳбари таъсисчиси унинг қариндоши бўлиши мумкин бўлган бош пудратчи билан 350 млрд сўмлик шартнома тузди

Янги Тошкент дирекцияси раҳбари Давронжон Адилов Gold Step Invest компанияси билан пойтахт ва Янги Тошкент ўртасида транспорт кесишмасини ташкил этиш бўйича тўғридан-тўғри шартнома тузди. Компаниянинг ҳаммуассиси унинг қариндоши бўлиши мумкин. Лойиҳа қиймати 350 млрд сўмга баҳоланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг