Президент томонидан Бухоро вилоятида учта йирик объект — MTO газ-кимё мажмуаси, қуёш электр станцияси ва Бухоро халқаро аэропорти қурилиши бошланди.
Биринчи чоракда газ сотиб олиш ва сотиш ўртасидаги фарқни қоплаш учун давлат бюджетидан 8,1 трлн сўм субсидия ажратилди. Бу бутун 2024 йил учун режалаштирилган субсидиялар умумий ҳажмининг 85 фоизини ташкил этади.
Қумқўрғон тумани Янгиер маҳалласи аҳолиси стадион ўрнида боғча қурилаётганидан шикоят қилди. Ҳокимликнинг «Газета.uz»га билдиришича, ишлар қонуний ва 115 сотих стадионнинг 35 сотихидагина давлат боғчаси қуриляпти. Бу маҳаллада 150 нафар бола боғча таълими билан қамраб олинмагани айтилди.
Ўзбекистонда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш (ОСАГО) бўйича тарифларни ошириш режалаштирилмоқда. ИЛМА 2019 йилда тасдиқланган суғурта тарифи миқдорини қайта кўриб чиқмоқда. Амалдаги тарифлар зарарларни қоплашга етмаётгани айтилди.
Самарқанд шаҳрида 30 бош Марказий Осиё тошбақаси болалари ноқонуний сотувдан олиб қўйилди ва ёввойи табиатга қўйиб юборилди. Ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш ишлари кетмоқда.
Ўзбекистонда ёз фасли қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво билан бошланади. Шанба, якшанба кунлари ҳарорат кечалари 14−19 даража илиқ, кундузи 31−34 даража иссиқ бўлади.
Масс-медиа фонди янги директори Жаҳонгир Азимов ўзининг Telegram каналида Muna Mug компанияси раҳбари Фаррух Ҳакимовнинг фотограф Камиль Еникеевга қилган тажовузкор ҳаракатларига муносабат билдирди. У ҳаракатни номақбул деб атади ва бу қонун билан жазоланиши кераклигини таъкидлади.
Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари ва бошқа юридик шахслар учун белгиланган лимитнинг 10 фоизидан ортиғи миқдорида газ ёки электр энергияси истеъмоли учун оширувчи коэффициентлар қўлланади, деди энергетика вазири. Истеъмолчилар энергоаудити бўйича ҳам янги тартиб жорий этилади.
Бухоро вилоятига борган Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди. Президент, шунингдек, мажмуадаги «юз йил вайрон бўлиб ётиб», тикланган Тоқи миёна дарвозасини кўздан кечирди. «Энди бу ердаги ҳар бир обидага битиклар ёзиб қўйиш керак», — деди у. Фото.
Дейлик, кўчмас мулкка инвестиция киритмоқчисиз. Тошкентда уй-жой нархлари ўсиши ҳисобга олинса, харажатингиз 5−7 йил ичида ўзини оқлаши керак. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин? Денис Соколовнинг навбатдаги мақоласи — кўчмас мулкка инвестициядан даромад олиш ва ҳақиқий даромадни тўғри ҳисоблаш ҳақида.
Тошкентда сотиб олинган кўчмас мулк ўз эгасини ўсиш потенциалига эга активлар билан таъминловчи барқарор пассив даромад манбаидир. Realting кўчмас мулк платформаси мутахассислари Андрей Содиқов ва Ботир Абдураҳмонов кўчмас мулкка узоқ муддатли инвестицияларни қандай режалаштириш ҳақида сўз юритади.
WeFintech дастури доирасида Uzum Academy раҳбари Каринэ Агавелян тожикистонлик ва қозоғистонлик тадбиркор аёллар учун маҳорат дарси ўтказди.
Тошкентдаги Халқаро жаз фестивалининг барча концертларини очиқ ҳавода ўтказиш ташаббуси шаҳар аҳлига ўзининг ижобий маънода яширин жиҳатларини кашф этиш имконини берди. Бундай тадбирлар нимаси билан муҳим ва қандай қилиб уларни янада яхшироқ қилиш мумкин — Сабина Бакаева шу ҳақда мушоҳада юритади.
Словения ҳукумати Фаластиннинг мустақиллиги ва суверенитетини тан олмоқчи. «Фаластинни тан олиш икки давлат ва халқнинг тинч-тотув яшаши учун ягона йўлдир», — деди Словения ташқи ишлар вазири. Бир неча кун аввал Европанинг учта давлати ҳам Фаластинни мустақил давлат сифатида тан олганди.
Бухоро шаҳридаги Ҳовли Поён мажмуасида Жадидлар мероси давлат музейи очилади. У Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси тизимига киритилади.
Хитой йирик пандаларни Вашингтон ҳайвонот боғига қайтаради — йил охиригача у ерга пандалар жуфтлиги етказилади: Бао Ли ва Цин Бао. АҚШнинг биринчи хоними буни тарихий лаҳза деб атади. АҚШ ОАВ Хитой ва Қўшма Штатлар ўртасидаги тарангликни инобатга олиб, бу кутилмаган янгилик бўлганини таъкидламоқда.
Нью-Йорк ҳакамлар ҳайъати Доналд Трампни порноактрисага тўланган пулни яшириш учун ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбдор деб топди. Шу тариқа, у жиноий ишда айбдор деб топилган биринчи АҚШ президенти бўлди. Ҳукм 11 июль куни эълон қилинади.
Жума куни Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига боради. Ташрифда лойиҳалар билан танишиш, янги объектларни ишга тушириш ва вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказиш режа қилинмоқда.
Тарифлар оширилганидан сўнг май ойида Ўзбекистонда 2023 йилнинг шу даврига нисбатан электр истеъмоли 324 млн кВт/соатга, газники 125 млн куб метрга камайди, деди энергетика вазири. Унинг айтишича, абонентлар ва корхоналар сони кўпайиши билан истеъмолнинг камайиши энергия тежамкорлигидан далолатдир.
Ҳар йили баҳорда, 30 апрелда Халқаро болаларни жисмоний жазолашга чек қўйиш куни нишонланади. ЮНИСЕФ вакили Антония Людеке ўз мақоласида болаларни зўравонликларсиз тарбиялаш, уларнинг қадр-қимматини ҳурмат қилишга асосланган ўқитиш усулларига ўтишнинг аҳамияти ҳақда сўз юритади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг