Архив

Жаҳон банки Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояси учун 100 млн долларли кредит ажратди
27 май 2024, 11:49

Жаҳон банки Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояси учун 100 млн долларли кредит ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳимоялашга қаратилган «Инсон» лойиҳаси учун 100 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратди. Лойиҳа, жумладан, 50 мингдан ортиқ аҳолига сифатли ижтимоий ва реабилитация хизматларидан фойдаланиш имконини беради.

Ўзбекистонда йил охиригача Face ID орқали давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади
27 май 2024, 11:25

Ўзбекистонда йил охиригача Face ID орқали давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади

2024 йил якунига қадар фуқаролар шахсни биометрик идентификация қилиш (Face ID) орқали давлат хизматларини олиши мумкин бўлади. Бунда фойдаланувчилар шахсни тасдиқловчи ҳужжат кўрсатиши шарт эмас.

Навоийда балиқ овлаб, табиатга 1,2 млрд сўм зарар етказган шахслар аниқланди
27 май 2024, 10:30

Навоийда балиқ овлаб, табиатга 1,2 млрд сўм зарар етказган шахслар аниқланди

Конимех туманидаги табиий сув ҳавзасида 5000 метрлик синтетик тўр ёрдамида ноқонуний равишда 218 бош балиқ овлагани аниқланди. Таъкидланишича, ушбу ҳаракат оқибатида табиатга 1 млрд 240 млн сўм зарар етказилган.

Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади
27 май 2024, 10:22

Ўзбекистонда аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади

2025 йил 1 январдан жисмоний шахсларнинг фуқаролик ҳолати ва уларнинг шахсига доир бошқа маълумотлар бўйича Аҳолининг ягона электрон реестри жорий этилади. Ундан давлат хизматларини кўрсатиш, нотариал ҳаракатларни расмийлаштириш, банк, коммунал, суғурта ва бошқа хизматларни кўрсатишда фойдаланилади.

Тошкент вилоятида Damas каналга тушиб кетди
27 май 2024, 09:26

Тошкент вилоятида Damas каналга тушиб кетди

Олмалиқ шаҳрида маст ҳолдаги ҳайдовчи бошқарувидаги Damas каналга тушиб кетди. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчининг соғлиғига зиён етмади, машина техник шикастланди.

Фото: Самарқандда футзал бўйича ЖЧнинг гуруҳ босқичига қуръа ташланди
26 май 2024, 23:41

Фото: Самарқандда футзал бўйича ЖЧнинг гуруҳ босқичига қуръа ташланди

Регистон майдонида футзал бўйича Жаҳон чемпионати-2024 турнири гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон «А» гуруҳидан жой олди, жамоага Нидерландия, Парагвай ва Коста-Рика рақиблик қилади. «Газета.uz» жараёндан фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Тошкентда ногиронлиги бўлган болалар иштирокида марафон бўлиб ўтди
26 май 2024, 23:03

Фото: Тошкентда ногиронлиги бўлган болалар иштирокида марафон бўлиб ўтди

Тошкентда ўтказилган югуриш марафонида 100 дан ортиқ бола, жумладан, 60 нафар ногиронлиги бўлган бола иштирок этди. Тадбирнинг мақсади ногиронлиги бор болаларга нисбатан стигма ва дискриминацияга барҳам бериш ҳамда барча соҳаларда инклюзивликни таъминлаш зарурлигини таъкидлаш саналади. Фото.

Путин «Янги Ўзбекистон» мажмуасига борди (фото)
26 май 2024, 22:36

Путин «Янги Ўзбекистон» мажмуасига борди (фото)

Тошкентга келган Россия президенти Ўзбекистон президенти ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди. Владимир Путин Мустақиллик монументи пойига гул қўйиб, Янги Тошкент меъморий ансамбли ва қурилиш лойиҳаси билан танишди. Фото.

Россия президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
26 май 2024, 21:15

Россия президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)

Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Уни аэропортда Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Бу Владимир Путиннинг март ойида қайта сайланганидан кейинги иккинчи давлат ташрифи ҳисобланади. Фото.

Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда
26 май 2024, 17:59

Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ташкил этилмоқда, у ядро энергетикаси ва ядро технологиялари объектлари, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида хавфсизлик сиёсати учун масъул бўлади.

Тошкентдан Наманганга қўшимча авиақатнов амалга оширилади
26 май 2024, 16:32

Тошкентдан Наманганга қўшимча авиақатнов амалга оширилади

Uzbekistan Airways 27 май куни Тошкентдан Наманганга қўшимча авиақатнов амалга оширади.

«Ўзавтосаноат» — нега ҳали ҳам Lacetti ишлаб чиқариш давом этаётгани ҳақида
26 май 2024, 15:56

«Ўзавтосаноат» — нега ҳали ҳам Lacetti ишлаб чиқариш давом этаётгани ҳақида

Chevrolet Lacetti автомобилларини ишлаб чиқариш давом этмоқда, деб хабар берди «Ўзавтосаноат». Таъкидланишича, бунга сабаб ишлаб чиқариш учун зарур эҳтиёт қисмлари ҳали ҳам мавжуд экани.

Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференцилар уларнинг рейтинг даражасига қараб тақдим этилади
26 май 2024, 09:44

Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференцилар уларнинг рейтинг даражасига қараб тақдим этилади

Тадбиркорларга субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда тақдим этилади. Тадбиркорларнинг рейтинг даражаси пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш 3 ой давомида сақлаб қолинади.

Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати чекланмайди
26 май 2024, 09:17

Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати чекланмайди

26−27 май кунларида Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати чекланмайди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.

Уй-жой олиш қийинлашди, нархлар иш ҳақига қараганда тезроқ ўсмоқда — Марказий банк шарҳи
25 май 2024, 23:33

Уй-жой олиш қийинлашди, нархлар иш ҳақига қараганда тезроқ ўсмоқда — Марказий банк шарҳи

Уй-жой нархлари кескин ошиши туфайли аҳолининг харид қобилияти пасайиб, кўчмас мулкнинг бозор ва фундаментал нархлари ўртасидаги тафовут 24 фоизга етди, дея қайд этди Марказий банк. Квартиралар асосий эҳтиёжларни қондириш учун эмас, балки инвестиция объекти сифатида кўпроқ сотиб олина бошлаган.

Дамир Мусаев АҚШнинг Йель университетида докторлик даражасини олди
25 май 2024, 19:21

Дамир Мусаев АҚШнинг Йель университетида докторлик даражасини олди

Ўзбекистонлик Дамир Мусаев АҚШнинг Йель университетида генетика йўналиши бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, фан доктори бўлди. Унинг тадқиқотлари генетик касалликларни даволашнинг янги усулларини топишга қаратилган.

«Ўзатом» агентлиги қайта ташкил этилиб, Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўтказилмоқда
25 май 2024, 18:58

«Ўзатом» агентлиги қайта ташкил этилиб, Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўтказилмоқда

Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида Атом энергияси агентлиги ташкил этилмоқда, у Энергетика вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтади. Агентлик компаниялар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, хўжалик жамиятлари ташкил этиш, иқтисодиётдаги лойиҳаларни молиялаштириш ҳуқуқини олади.

Ҳайдовчиларга 26−27 май кунлари Тошкентга келмаслик тавсия этилади — ЙҲХХ
25 май 2024, 17:57

Ҳайдовчиларга 26−27 май кунлари Тошкентга келмаслик тавсия этилади — ЙҲХХ

26−27 май кунлари Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланади. Ҳайдовчиларга шу кунларда пойтахтга келмаслик тавсия этилмоқда. Автомобиллар ҳаракати чекланиши режалаштирилган кўчалар рўйхати келтирилмади.

2024 йил битирувчиларига мурожаат
25 май 2024, 17:54

2024 йил битирувчиларига мурожаат

Конгратбай Шарипов, Сурайё Раҳмонова, Марко Мантованелли, Нафиса Мўминова, Тимоти Смарт, Фируз Аллаев, Бекзод Мираҳмедов каби жамоатчилик фаоллари «Газета.uz» орқали 2023/2024 ўқув йили битирувчиларига ўз маслаҳатлари ва тилакларини билдирди.

Visit Shymkent Чимкент ва Туркистонда нималарни кўриш кераклигини айтиб берди
25 май 2024, 15:00

Visit Shymkent Чимкент ва Туркистонда нималарни кўриш кераклигини айтиб берди

Visit Shymkent сайёҳлик агентлиги Қозоғистоннинг Чимкент ва Туркистон каби шаҳарларидаги қизиқарли жойлар ҳақида ўртоқлашди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг