Архив

Самарқанддан Тошкентга 27 ва 28 май кунлари қўшимча «Афросиёб» поездлари йўлга қўйилди
24 май 2024, 17:33

Самарқанддан Тошкентга 27 ва 28 май кунлари қўшимча «Афросиёб» поездлари йўлга қўйилди

27 ва 28 май кунлари Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.

MCA Group Макон Marketing форумида «Йил бренди 2023» мукофотига сазовор бўлди
24 май 2024, 17:00

MCA Group Макон Marketing форумида «Йил бренди 2023» мукофотига сазовор бўлди

18−19 май кунлари Humo Arena`да бўлиб ўтган VI халқаро Makon Marketing бизнес форумида Marketing Communication Agencies Group «Маркетинг агентлиги» номинациясида «Йил бренди 2023» мукофотига сазовор бўлди.

АҚШ Грузиядаги «демократияга путур етказувчилар»га нисбатан виза чекловларини киритмоқда
24 май 2024, 16:57

АҚШ Грузиядаги «демократияга путур етказувчилар»га нисбатан виза чекловларини киритмоқда

АҚШ Давлат департаменти баҳсларга сабаб бўлган «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунга жавобан Грузиядаги «демократияга путур етказиш»да айбдор бўлганларга нисбатан виза чекловларини жорий қилмоқда. Грузиядаги мухолифат ва маҳаллий ОАВ бу ҳужжат Россия қонунчилигига ўхшаш эканидан норози.

Ўзбекистонга нефть маҳсулотлари, газ, кўмир ва электр импорти кескин ошди
24 май 2024, 16:43

Ўзбекистонга нефть маҳсулотлари, газ, кўмир ва электр импорти кескин ошди

Ўзбекистонда импорт кетма-кет иккинчи ой пасайиб, 2023 йил июль ойидан бери минимум даражага тушди. Шунга қарамай, январь-апрель оралиғида нефть маҳсулотлари, газ, кўмир, электр энергияси, сабзавот ва мевалар, шунингдек, автомобиллар импорти ошди.

Тошкентда уй эшикларини пойлаган йигит 5 суткага қамалди
24 май 2024, 16:20

Тошкентда уй эшикларини пойлаган йигит 5 суткага қамалди

Ярим тунда Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уй хонадонларини пойлаб, кўз тирқишидан қараган 24 ёшли йигит 5 суткага қамалди. У судда уй яқинидан ўтиб кетаётганида кимдир ёрдам сўраб чақиргани, шунинг учун ўша қаватга чиқиб, эшикларни пойлаганини айтган.

Тошкент кўчаларини яна сув босди — видео
24 май 2024, 16:03

Тошкент кўчаларини яна сув босди — видео

Жума куни бир неча соат давом этган ёмғирлар Тошкент кўчаларини яна сув босишига олиб келди. Оқибатда йўлларда, кўп қаватли уйлар ҳовлиларида ҳаракат қийинлашди, пиёдалар ва бекатлардаги йўловчилар сув устидан юришга мажбур бўлди. Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Видео.

Тошкентдан Будапештга мунтазам авиарейслар қўйилади
24 май 2024, 14:31

Тошкентдан Будапештга мунтазам авиарейслар қўйилади

Qanot Sharq компанияси 30 июндан Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида ҳафтасига бир марта тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқчи. Сентябрдан эса қатнов ҳафтада икки мартагача оширилиши мумкин.

Тошкент вилоятида 4 та машина иштирокидаги ЙТҲда икки ҳайдовчи ҳалок бўлди
24 май 2024, 14:28

Тошкент вилоятида 4 та машина иштирокидаги ЙТҲда икки ҳайдовчи ҳалок бўлди

Келес-Тошкент йўналишида Toyota Prado ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишдаги Cobalt, Damas ва Spark машиналари билан тўқнашди. Оқибатда Toyota ва Cobalt ҳайдовчилари воқеа жойида ҳалок бўлди, қолган ҳайдовчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Россиядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди
24 май 2024, 12:20

Россиядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлди

Москва вилоятидаги ётоқхонада ёнғин юз бериб, оқибатда 8 киши ҳалок бўлди. Элчихона уларнинг орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам борлиги, вафот этганларнинг шахсини аниқлаш ишлари олиб борилаётганини билдирди.

Хоразмда дарс вақти гаплашиб ўтирган ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилди
24 май 2024, 12:15

Хоразмда дарс вақти гаплашиб ўтирган ўқувчиларни калтаклаган ўқитувчи ишдан бўшатилди

Тупроққалъа туманида дарс вақти гаплашиб ўтирган икки нафар ўқувчига танбеҳ бериб, уларни калтаклаган ўқитувчи ўз аризасига кўра ишдан бўшатилди.

Алишер Юсупов дзюдо бўйича жаҳон чемпионати совриндори бўлди
24 май 2024, 12:03

Алишер Юсупов дзюдо бўйича жаҳон чемпионати совриндори бўлди

БААда ўтган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг яккалик баҳсларини ўзбекистонликлар 2 та медаль билан якунлади. Унда Алишер Юсупов +100 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Аввалроқ Диёра Келдиёрова кумуш медаль олганди.

Дам олиш кунлари ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
24 май 2024, 11:59

Дам олиш кунлари ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади

Шанба куни айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, ҳаво ҳарорат +26…+29 даража бўлади. Якшанба куни аксарият ҳудудларда ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда, бироқ ҳарорат +17…+22 даражагача пасаяди.

Наманганда салкам 80 млн рублни Қирғизистонга ноқонуний ўтказмоқчи бўлган эркак 5 йилга қамалди
24 май 2024, 10:26

Наманганда салкам 80 млн рублни Қирғизистонга ноқонуний ўтказмоқчи бўлган эркак 5 йилга қамалди

Янгиқўрғон туманидаги чегарада 34 ёшли эркак салкам 80 млн рублни Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлди. Суд ҳукми билан у 5 йилга озодликдан маҳрум этилди, пуллар давлатга ўтказилди.

Тошкент вилоятида автобус ғилдираклари орасидан 1,8 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди
24 май 2024, 10:07

Тошкент вилоятида автобус ғилдираклари орасидан 1,8 млрд сўмлик заргарлик буюмлари топилди

Тошкент вилоятининг «Ғишткўприк» чегара божхона пости ходимлари томонидан автобус қўшимча ғилдирагининг ички қисмида яширилган тахминий қиймати 1 млрд 770 млн сўмлик 59 кг заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Фирибгарлик ва одам савдосида айбланиб Туркияда ушланган шахс Ўзбекистонга депортация қилинди
24 май 2024, 02:00

Фирибгарлик ва одам савдосида айбланиб Туркияда ушланган шахс Ўзбекистонга депортация қилинди

Фирибгарлик ва одам савдосида айбланиб қидирувга берилган 45 ёшли шахс Туркияда қўлга олинган эди. У пайшанба куни Ўзбекистонга депортация қилинди.

Жиззахда тез ёрдам машинаси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган аёлни уриб кетди
24 май 2024, 00:58

Жиззахда тез ёрдам машинаси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган аёлни уриб кетди

Жиззах шаҳрида тез тиббий ёрдам машинаси йўлнинг белгиланган қисмидан кесиб ўтаётган 48 ёшли аёлни уриб юборди. Жабрланувчи реанимацияга ётқизилди.

Фарғонада трактор бошқараётиб поезд билан тўқнашган мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди
24 май 2024, 00:09

Фарғонада трактор бошқараётиб поезд билан тўқнашган мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Бувайда туманида трактор бошқариш жараёнида поезд йўлига чиқиб кетган 9-синф ўқувчиси вагонлар билан тўқнашув оқибатида ҳалок бўлди.

23 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
23 май 2024, 22:19

23 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Синов режимида ишга тушаётган Қирғизистон-Ўзбекистон автомобиль заводи, ЙТҲлардаги ўлимлар сонини камайтириш учун ечимлар, фармацевтика тармоғини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар режаси, Мадинага учиб кетган илк зиёратчилар гуруҳи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Хитой «жазо» сифатида Тайвань атрофида ҳарбий машғулотлар бошлади
23 май 2024, 22:08

Хитой «жазо» сифатида Тайвань атрофида ҳарбий машғулотлар бошлади

Хитой Тайваннинг янги президенти Лай Циндэ лавозимига киришганидан бир неча кун ўтиб «сепаратистик ҳаракатлар» учун «қаттиқ жазо» сифатида Тайвань бўғозида ҳарбий машғулотлар бошлади.

Иқлим ўзгариши Осиёга қаттиқ таъсир қилмоқда — Жаҳон метеорология ташкилоти
23 май 2024, 21:47

Иқлим ўзгариши Осиёга қаттиқ таъсир қилмоқда — Жаҳон метеорология ташкилоти

Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисоботига кўра, 2023 йилда Осиёда иқлим ўзгариши тезлашган. Минтақада ўртача глобал ҳароратдан тезроқ исиш кузатилмоқда. Бу қурғоқчилик ва иссиқлик тўлқинларидан сув тошқини ва бўронларгача бўлган экстремал об-ҳаво шароитларига олиб келади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг