Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Superbet Rapid & Blitz Poland 2024 — мукофот жамғармаси 175 минг доллар бўлган Grand Chess Tour’нинг биринчи босқичида иштирок этади. Турнирда Магнус Карлсен, Доммаражу Гукеш ва бошқа шахматчилар ҳам иштирок этади.
Тошкентдаги «Камолон ош» асосчиси Саъдулло Саидов вафот этди. Унинг Таиландга қилган сафари чоғида чўкиб кетгани айтилмоқда. Ош маркази 3 кунга фаолиятини тўхтатди.
Шеробод туманида сел оқизиб кетиши оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди. Қўйлар жасади Санитария-эпидемиология бошқармаси томонидан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун дезинфекция қилиниб кўмилди.
Владимир Путиннинг президентлик лавозимига киришиши муносабати билан Россия ҳукумати истеъфога чиқди. Яқин кунларда Путин Давлат думасига янги бош вазир номзодини тақдим этади. Унгача аввалги ҳукумат ўз вазифасини бажарувчи сифатида ишлашда давом этади.
Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоир элчилари Ўзбекистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди. «Ўзбекистон жаҳонга кенг очилаётган, хорижий шериклари билан алоқаларни изчил ривожлантириб бораётган тинчликсевар ва адолатли ижтимоий давлат», — деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдурауф Қоржовов 68 ёшда вафот этди. У МТРК тизимида 27 йил давомида ишлаган, шунингдек, сўнгги йилларда «Янги Ўзбекистон» газетасида фаолият кўрсатиб келаётганди.
Тошкентда бўлиб ўтган иқлим ўзгариши ва мослашув масалаларига бағишланган анжуманда миллий мослашув режасини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар қабул қилинди. Бундай режага эга бўлиш Иқлим бўйича Париж келишувига содиқ бўлган ҳар бир давлат учун мажбурийдир.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари Фарғонада бўлиб ўтган йиғилишда трансчегаравий таҳдидларга қарши курашни муҳокама қилди. Шунингдек, қирғиз-тожик чегараларини делимитация қилиш ва ўзбек-қирғиз чегараларини демаркациялаш жараёнларини тезлаштиришга келишиб олинди.
Соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказишни декриминализация қилиб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилиши кутилмоқда. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини қабул қилди.
Ички ишлар вазирлиги раҳбари автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун аввалги 10 фоизлик БҲМ ставкасини қайтарди, бир ой олдин бу кўрсаткич 68 баробар оширилганди. Аммо оширилган рўйхатга олиш тўловлари (оддий автомобиллар учун 6,84 БҲМ ва электромобиллар учун 1,5 БҲМ) ўзгаришсиз қолди.
Ўткирбек Холмирзаев ва Зайниддин Шамсидинов оилавий зўравонликка доир 10 462 иш асосида ўтказган тадқиқот Ўзбекистонда аёллар ҳимояси учун қабул қилинган қонун уларни жазолашга ҳам хизмат қилаётганини кўрсатди. «Бу парадокс дунёнинг ҳеч бир ҳуқуқий тизими амалиётида учрамаган», дейди тадқиқотчилар.
Кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт тумани филиали бошлиғи 25 минг доллар пора олгани айтилмоқда. Шунингдек, ДХХ Фарғонада прокурор ўринбосари, Наманганда ҳоким ўринбосари, Тошкент вилоятида эса электр таъминоти корхонаси бошлиғини қўлга олди.
Ўзбекистон Олий суди 1930−1938 йилларда қатағон қилинган 205 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмини чиқарди. Ушбу шахсларнинг аксарияти концлагерга жўнатилган, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ёки отувга ҳукм қилинган.
Эндиликда ОТМларда давлат гранти бутун ўқиш даври учун бир талабага берилмай, ҳар йили юқори баҳолар олган талабалар орасида қайта тақсимланади. «Грантга кирган талаба кейинги ўқув йилида ҳам грант учун курашиши керак», — деди «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» директори Адҳам Худойқулов.
Сардоба туманидаги 5-мактабда ўқувчилар Massa`нинг «Думба» клипини томоша қилаётгани акс этган видео тарқалди. Мактаб таълими бошқармаси ўқувчиларни дарсдан бўш вақтида назоратсиз қолдиргани учун синф раҳбари, директор ва унинг ўринбосари ишдан олинганини билдирди.
Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, Иккинчи жаҳон урушининг барча қатнашчилари ва ногиронларига 20 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Молдованинг янги элчиси Валериу Кивердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.
Хитой раиси Си Цзиньпин 2019 йилдан бери илк бор Европа бўйлаб турнега чиқди — у Франция, Сербия ва Венгрияга ташриф буюради. Турне Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги савдо келишмовчиликлари ва Россиянинг Украина билан уруши туфайли кескинлашган муносабатлар даврига тўғри келди.
Гурлан туманидаги 23-боғчада бир-бири билан уришган болаларга тарсаки туширган тарбиячи ишдан бўшатилди. Шунингдек, айни шу тарбиячи эътиборсизлиги сабабли бошқа бир ҳолатда боланинг қўлини эшик қисиб қолгани аниқланди. Унинг бармоғига игна тиқилмаган, балки даволаш учун махсус сим қўйилган.
Газ ва электр нархларининг инфляцияга таъсири, олтин сотишда яна биринчи бўлган Ўзбекистон, муҳофазага олинган мозаикалар рўйхати, Москва парадида қатнашадиган Мирзиёев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг