БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури биринчи саммитида қатнашиш учун Бокуга борган Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан музокара олиб борди. 2024 йилни мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йили деб эълон қилиш таклиф этилди.
Тошкентдаги Чирчиқ дарёсининг муҳофаза минтақасида 57,8 минг куб метр қум-шағал ноқонуний қазилгани аниқланди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарар 34,7 млрд сўмни ташкил этди, бироқ экспертизадан сўнг бу миқдор ошиши мумкин.
Тошкентнинг Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларидаги айрим ҳудудларида 24 ноябрь куни иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъминот 24 ноябрь ярим тунгача тикланиши айтилган.
Украина Ўзбекистоннинг «Оҳангаронцемент» заводи ва унинг эгаси Akkermann Cement CA компаниясини, шунингдек, Алишер Усмоновнинг жияни Насиба Нарзиева ва унинг турмуш ўртоғи Шоҳрух Носирхўжаевларни санкциялар рўйхатига киритди.
Тошкентда 115-сонли автобуснинг 32 ёшли кондуктори 9 ёшли қизга шилқимлик қилди. У қизнинг қўлидан ушлаб, бир ўпишни сўраган. Суд эркакка нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Тошкент халқаро аэропортига Жасур Пўлатов директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунга қадар Бухоро аэропорти директори вазифасини вақтинчалик бажарувчи бўлиб ишлаган.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кўтарилиб, шанба куни +17…+20, якшанба куни +20…+23 даражагача исийди. Баъзи жойларда шамол кучайиши мумкин.
Бюджетдан «Яшил макон» лойиҳасига ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи «Очиқ бюджет» портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган «Менинг боғим» лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилади. Бунда «яшил боғлар» ва «яшил жамоат парклари»ни ташкил қилиш режалаштирилган.
Қонунчилик палатасида энергетика вазири депутатнинг Тошкентда кўп қаватли уйлар қурилишининг ошиши энергетика тармоғига қандай таъсир қилаётгани ҳақидаги саволига жавоб берди. Унинг айтишича, ҳозирда янги техник шартлар жорий қилинган, аввалгидек ягона дарча орқали рухсатнома олиш тақиқланган.
Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида қарийб 1000 гектар майдонда токзор барпо этилган. Ундан ер участкаларини олган айрим аҳоли сув муаммоси ва кўчатлар қуриб кетаётганидан шикоят қилди. Масъуллар муаммоларда фермерларнинг ўзларини айбламоқда.
Фарғонанинг Бағдод туманида педагогика коллежи директорини 2024 йилги газета ва журналлар обуна режасини бажаролмагани учун калтаклаган ҳоким ўринбосарига ҳайфсан берилди. Аввалроқ Олий таълим вазирлиги ҳолатни қоралаганди. Прокуратура суриштирув ишларини бошлаган.
ЖССТ Хитой расмийларидан нафас олиш йўллари касалликлари ва болаларда пневмония авж олаётгани ҳақида маълумот сўради. Хитойдаги вазият ковидга қарши чекловлар олиб ташланиши билан изоҳланмоқда.
Зомин тумани ва Жиззах шаҳри ўртасида Howo юк машинаси темирйўл кўприги остидан ўтаётганда унинг бир қисмини шикастлади. Таъмирлаш ишлари якунлангунича кўприк бир муддатга ёпилди. Ҳозирда поездлар ушбу йўналишда ҳаракатини давом эттирмоқда.
Таъмирлаш ишлари сабаб пойтахтдаги Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати қисман чекланди. Бунда йўлнинг бир тарафи ёпилиб, иккинчи қисмида икки томонлама ҳаракат йўлга қўйилади.
Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Мусулмонлар идораси раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Янги лавозимда у эгаллаб турган вазифасидан ажралмаган ҳолда фаолият бошлайди.
Тошкент шаҳрида юқумли касалликлар кўпайгани ҳақидаги хабарлар ортидан ССВ раҳбари шифохоналар юкламасини тезда камайтириш, «Зангиота-1» шифохонасида болалар учун захира ўринлар сонини кўпайтириш, қўшимча транспорт ажратиш, шунингдек, касалхонага ётқизишни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Asl Baraka бренди колбаса маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида замонавий асбоб-ускуналарда амалга оширилиши ҳамда ҳар бир ассортиментга ўзгача ёндашуви ҳақида видеороликни тақдим этди.
Октябрь ойида аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари бироз ошиб, мос равишда 13,7 ва 14,4 фоизни ташкил этди. Марказий банкнинг бу ойдаги инфографикаси ҳудудлар, даромадлар ва тадбиркорлик фаолияти кесимидаги маълумотларсиз эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан энди автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда my.gov.uz орқали расмийлаштириш мумкин бўлади.
Asialuxe Travel миллий туроператори Пхукетга турлар сотуви бошланганини эълон қилди. Компания 9 млн сўмдан ҳамёнбоп саёҳатларни таклиф этмоқда, оролга биринчи рейс эса 1 декабрга режалаштирилган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг