ДХХ Фарғона вилоятининг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ бир неча ҳолатларни аниқлади (видео).
Ўзбекистонда фуқароларни чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази ташкил этилади. Ўқув курслари доирасида таълим олувчилар инглиз, немис, япон, корейс, араб ва бошқа талаб юқори бўлган чет тилларига тўлов-контракт асосида ўқитилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қарши шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизматлар учун ягона тўлов тарифлари оширилди. Нархлар 1200−2000 cўм оралиғида кўтарилди.
Исроил дронлар орқали, Эрон расмийларига кўра, Исфаҳон шаҳри яқинидаги ҳарбий ҳаво базасига зарба берди. Ҳужум пайтида портлаш овозлари эшитилган, ҳудуддаги ядровий иншоотларга зарар етмаган. Исроил мудофаа кучлари бу зарбага изоҳ бермади.
Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидагина куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат +22…+27, баъзи жойларда +29 даражагача бўлади. Пойтахтда эса якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ўзгидромет 20−23 апрель кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел ва сув тошқинлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босиши эҳтимоли бор.
Ижтимоий тармоқларда Macan концерти бўлиб ўтаётган Humo Arena’га сохта чипталар сабаб одамлар киритилмаётгани акс этган видеолар тарқалди. Миллий гвардия ҳолатга изоҳ бериб, баъзи фуқаролар концертга аввал саройга кириб бўлган танишларининг чипталари билан такроран киришга уринганини маълум қилди.
Жума кунидан 7 кунга Юнусобод туманидан ўтган Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилади. Бу пайтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун эскирган иссиқ сув тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Ғаллаорол туманида юқори тезликда ҳаракатланган Gentra ҳайдовчиси йўл четидаги икки ўқувчини уриб юборди. ЙТҲ оқибатида болалар вафот этди, шунингдек, машина уриб кетган қорамол ҳам нобуд бўлди. Суриштирув давомида ҳайдовчи 4 ойда 11 маротаба қоида бузгани аниқланди.
Жума куни эрталаб Қашқадарёнинг Миришкор туманида зилзила қайд этилди. Зилзила магнитудаси — 3.
Россиянинг ракета ҳужумлари оқибатида Украина деярли барча иссиқлик электр станцияларини йўқотди, атом электр станциялари эса ўққа тутилиш хавфи остида, деди президент Владимир Зеленский. У яна иттифоқчиларни мамлакатни ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан таъминлашга чақирди.
Тошкент шаҳрида 21 апрель куни иккита марафон ўтказилиши муносабати билан бир қатор кўчаларда транспортлар ҳаракати чекланади.
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномаси, энергетика харажатларини очиқлашни сўраган «Юксалиш», бизнес учун газ ва электрга 100 фоиз олдиндан тўлов тизими, давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича янги дастур ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
«Газета.uz» оширилган тарифлар бўйича газ ва электр энергияси харажатлари қандай ўзгаришини ҳисоблаб чиқди. Шунингдек, ҳукумат қандай чекловларни кўриб чиқаётгани, лимит доирасида ишлатилмаган свет ва газни жамғариш ҳамда эски тарифлар бўйича олдиндан тўлов қилиш мумкин ёки йўқлигини билиб олди.
Тошкент шаҳридаги Бўрижар канали қирғоқбўйи ҳудудида сайилгоҳ ташкил этиш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш режалаштирилмоқда. Пойтахт ҳокими Шавкат Умурзоқов дарахтлар кесилишининг олдини олиш мақсадида лойиҳага тузатишлар киритиш топшириғини берди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Душанбедаги «Кўҳи Борбад» санъат саройида икки давлат санъат усталари иштирокидаги «Дўстлик оқшоми» концертини биргаликда томоша қилди. Фото ва видео.
Қирғизистонда соат 20:15 да содир бўлган зилзила кучи Тошкент шаҳри, Сирдарё ва водий вилоятларида ҳам сезилди (2 балл).
Тошкентнинг Юнусобод туманида 16 апрелга ўтар кечаси ниқоб таққан номаълум шахслар 1 туп сафора дарахтини экскаватор ёрдамида қўпориб олиб, воқеа жойидан қочиб кетган эди. Бош прокуратура уларнинг шахсига аниқлик киритилганини маълум қилди.
Бўстонлиқ туманида 29 ёшли аёл ва унинг 7,5 ойлик ҳомиласи антибиотик инъекция қабули ортидан нобуд бўлгани айтилмоқда. Марҳуманинг эри аёлига рухсат этилмаган аллергия берувчи дори ёзиб берилганини таъкидлади. У «аёлнинг соғлиғига беэътибор бўлганларга» қонуний чора кўришни сўрамоқда.
Президент Тожикистон билан Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзолангани ҳақида шундай деди: «Бу қадам билан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчиликни чуқурлаштириш бўйича ортга қайтмас йўлдан юришга қатъий интилишимизни тасдиқладик».
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг