Архив

Корея президенти импичмент бўйича илк суд мажлисида иштирок этмайди
12 январь 2025, 21:52

Корея президенти импичмент бўйича илк суд мажлисида иштирок этмайди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль ўз хавфсизлигидан хавотирланиб, импичмент иши бўйича сешанба куни ўтадиган биринчи расмий суд мажлисида қатнашмайди. Унинг адвокати президентнинг судга бориши учун шахсий ҳимоя ва хавфсизлик масаласи ҳал қилиниши кераклигини айтди.

Самарқандда олтин ковлаш учун шахтага тушган 2 фуқаро ҳалок бўлди
12 январь 2025, 13:42

Самарқандда олтин ковлаш учун шахтага тушган 2 фуқаро ҳалок бўлди

Пахтачи туманида 5 киши таркибида олтин моддаси бўлган тошларни кавлаб олиш учун шахтага тушди. Улардан 2 нафари генератордан чиққан ис газидан заҳарланиб воқеа жойида ҳалок бўлди.

Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари: ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етди
12 январь 2025, 13:05

Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари: ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етди

Калифорния штатида ўрмон ёнғинлари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди. 180 мингга яқин одам ўз уйларини тарк этди. Аҳоли пунктлари ва 12 мингдан ортиқ бино ёниб кетди. Ёнғинлардан кўрилган зарар 135−150 млрд долларга етди. Табиий офатга оид суратлар ва янгиланган маълумотлар.

«Ўзбекистон нимага қодирлигини кўрсатиш керак». Абдуқодир Ҳусановнинг ҳозирча ягона видеоинтервьюсидан иқтибослар
12 январь 2025, 12:50

«Ўзбекистон нимага қодирлигини кўрсатиш керак». Абдуқодир Ҳусановнинг ҳозирча ягона видеоинтервьюсидан иқтибослар

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтяпти. Айтишларича, ёш футболчи учун инглизлар 40 млн евро тўлайди. Шу баҳона «Газета.uz» Ҳусановнинг 2024 йил ёзида берган интервьюсини эслатади. Унда Абдуқодир қандай қилиб «Бунёдкор» ўринбосарлари таркибига киролмай, охири «Ланс»га ўтгани ҳақида сўз боради.

Сўровнома: Ўзбекистонда эркаклар учун алоҳида кун бўлиши керакми?
12 январь 2025, 11:56

Сўровнома: Ўзбекистонда эркаклар учун алоҳида кун бўлиши керакми?

«Газета.uz» пойтахт кўчаларида одамлардан Ўзбекистонда алоҳида Эркаклар куни бўлиши керакми ёки йўқ, бўлса, уни қайси санада нишонлаш ва қандай совғалар бериш мумкинлиги ҳақида фикрларини сўради.

Ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик билан шуғулланишга доимий рухсат берилади
12 январь 2025, 09:36 1

Ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик билан шуғулланишга доимий рухсат берилади

Жисмоний шахсларнинг ўзини ўзи банд қилган ҳолда таксичилик билан шуғулланишига доимий рухсат берилади. Бошида бу тартиб 2024 йил охиригача жорий этилганди. Такси бозоридаги агрегаторлар фаолияти тартибга солинади, уларнинг давлат, ҳайдовчи ва йўловчилар олдидаги мажбурияти аниқ белгилаб қўйилади.

UzAuto ўқитувчиларга имтиёзли автокредит ажратишдан бош тортгани ҳақидаги хабарларни рад этди
12 январь 2025, 09:19

UzAuto ўқитувчиларга имтиёзли автокредит ажратишдан бош тортгани ҳақидаги хабарларни рад этди

«Ўзавтосаноат» ўқитувчиларга имтиёзли автокредит билан автомобилларни сотишдан бош тортгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди. Компания автомобиль харид қилиш учун қатор банкларда турли механизмлар, жумладан, имтиёзли шартларда жорий этилганини қўшимча қилди.

Остона-Самарқанд йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилиши режа қилинмоқда
11 январь 2025, 18:26

Остона-Самарқанд йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилиши режа қилинмоқда

Ўзбекистон ва Қозоғистон Остона-Самарқанд йўналиши бўйича поезд қатновини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Томонлар сайёҳлик поездлари қатнови тўғрисидаги битимни имзолади ва ишчи гуруҳ тузди.

Покистон бош вазири февралда Ўзбекистонга келиши кутилмоқда
11 январь 2025, 18:01

Покистон бош вазири февралда Ўзбекистонга келиши кутилмоқда

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг февраль охирида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. У транзит савдоси учун Карачи портидан фойдаланишни таклиф қилиши ва муҳим савдо келишувларига имзо чекиши режалаштирилгани хабар қилинди.

Ҳарбий суд Комил Алламжоновга суиқасд ишини кўришни бошлади — ҳуқуқ ҳимоячиси
11 январь 2025, 16:38

Ҳарбий суд Комил Алламжоновга суиқасд ишини кўришни бошлади — ҳуқуқ ҳимоячиси

Ўзбекистон Ҳарбий суди Президент администрацияси департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят ишини кўриб чиқишни бошлади. Маҳкама мутлақо махфий бошланди, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов.

Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди
11 январь 2025, 15:49 1

Олмазор тумани прокуратураси терговчиси 20 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди

Тошкент шаҳрида терговга гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахсга нисбатан пора эвазига «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласида ёрдам бермоқчи бўлган терговчи ушланди. У ва унинг шериги фуқародан 20 минг АҚШ доллари олганликда гумонланмоқда.

Ўзбекистон технологик металлар комбинати АҚШнинг Колорадо конлар мактаби билан ҳамкорлик қилади
11 январь 2025, 14:45

Ўзбекистон технологик металлар комбинати АҚШнинг Колорадо конлар мактаби билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон технологик металлар комбинати ва Колорадо конлар мактаби вакиллари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди. Ҳамкорликда Технологик металлар олий мактабини ҳам ташкил этиб, қўшма ўқув режалар ишлаб чиқиш, мутахассисларни тайёрлаш учун мослаштирилган дастурларни жорий этиш кўзда тутилган.

Ўзбекистонда январь ойида об-ҳаво қандай бўлади? (видео)
11 январь 2025, 12:15

Ўзбекистонда январь ойида об-ҳаво қандай бўлади? (видео)

2025 йилнинг январь ойи, прогнозларга кўра, ёғингарчилик ва ҳарорат режими бўйича меъёр атрофида ўтади. Аммо ойнинг учинчи ўн кунлиги совуқроқ келиши кутилмоқда. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов «Газета.uz» учун январь об-ҳавоси бўйича шарҳ тайёрлади. Видео.

Фото: «Чорсу» меҳмонхонасини бузиш бошланди
11 январь 2025, 11:48

Фото: «Чорсу» меҳмонхонасини бузиш бошланди

Тошкентда йигирма йилдан буён бўш турган «Чорсу» меҳмонхонасини бузиш ишлари бошланди. Машҳур бинонинг ўрнида янги баланд қаватли меҳмонхона қурилади. Евгений Сорочин фоторепортажи.

Тошкентда шифокорлар 2 ёшли қизчанинг қорнидан 135 дона магнит шарча чиқариб олди
11 январь 2025, 11:06

Тошкентда шифокорлар 2 ёшли қизчанинг қорнидан 135 дона магнит шарча чиқариб олди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида 2 ёшли қизчанинг қорнидан 135 дона магнит шарча чиқариб олинди. Бунгача қайт қилдириш йўли билан 14 та шарча олинган. Қизчанинг аҳволи қониқарли.

Тошкент метрополитенига яна 3 та янги поезд олиб келинди
11 январь 2025, 10:18

Тошкент метрополитенига яна 3 та янги поезд олиб келинди

Тошкент метрополитени тўрт вагонли янги 3 та метро поездларига эга бўлди. Поездлар 9−10 кун давомида техник синовдан ўтказилиб, йўналишларга чиқарилади.

Шавкат Мирзиёев 13−16 январь кунлари расмий ташриф билан БААда бўлади
11 январь 2025, 09:27

Шавкат Мирзиёев 13−16 январь кунлари расмий ташриф билан БААда бўлади

Ўзбекистон президенти 13−16 январь кунлари БААга ташриф буюради. Шавкат Мирзиёев у ерда президент Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашув ўтказади. Шунингдек, «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» халқаро саммитида иштирок этади.

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтди — Романо
11 январь 2025, 09:04

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»га ўтди — Романо

Машҳур футбол журналисти Фабрицио Романо «Ланс» клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» клубига трансфер қилинганини эълон қилди. Ўзбекистонлик футболчи АПЛ жамоасига 40 млн еврога сотилган.

Нима тайёрлаймиз: тефтель ва фрикаделькалар
11 январь 2025, 00:59

Нима тайёрлаймиз: тефтель ва фрикаделькалар

Помидорли қайлада пишган пишлоқли тефтеллар, фрикаделькали запеканка, лапшали фрикаделькалар ва бошқа тефтель ҳамда фрикаделькалар рецептлари — Zira.uz жамланмасида.

10 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
10 январь 2025, 22:05

10 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Қайта очилаётган электр заправкалар, қисқа таътилдан қайтган президент, Ўзбекистон паспортининг дунё рейтингидаги ўрни, болаларни ягона таомнома билан овқатлантириш режаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг