Архив

Тошкентдаги учта туманнинг айрим ҳудудларида газ ўчирилади
18 сентябрь 2023, 10:14

Тошкентдаги учта туманнинг айрим ҳудудларида газ ўчирилади

Яшнобод, Учтепа ва Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида 18 ва 19 сентябрь кунлари газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Вашингтонда ўтган Ўзбекистон-Америка бизнес форумида 12 та ҳужжат имзоланди
18 сентябрь 2023, 09:54

Вашингтонда ўтган Ўзбекистон-Америка бизнес форумида 12 та ҳужжат имзоланди

Президентнинг АҚШга ташрифи арафасида Вашингтонда Ўзбекистон-Америка бизнес-форуми бўлиб ўтди. Энергетика, машинасозлик, АКТ, қишлоқ хўжалиги, молиявий-техник ва илмий-техникавий ҳамкорлик соҳалари бўйича 12 та ҳужжат имзоланди.

Ўзбекистон давлат бюджети тақчиллиги қарийб 40 трлн сўмга етди
17 сентябрь 2023, 22:09

Ўзбекистон давлат бюджети тақчиллиги қарийб 40 трлн сўмга етди

Саккиз ой давомида Ўзбекистон давлат бюджети тақчиллиги қарийб 40 трлн сўмни ташкил этди. Ўтган икки ойда харажатлар даромаддан 12,2 трлн сўмга ошди. Эслатиб ўтамиз, ҳукумат 2023 йил якунлари бўйича профицит бўлишини прогноз қилган эди.

«Ўзбек адабиётининг тирик энциклопедияси эди». Жамоатчилик академик Наим Каримов ҳақида
17 сентябрь 2023, 19:20

«Ўзбек адабиётининг тирик энциклопедияси эди». Жамоатчилик академик Наим Каримов ҳақида

Адабиётшунос олим ва академик Наим Каримовнинг вафоти жамоатчиликни чуқур қайғуга солди. Фаоллар ижтимоий тармоқларда олимнинг ҳаёти, ижод йўли ва фаолияти билан боғлиқ илиқ хотираларни эсга олди. «Газета.uz» уларнинг бир қисмини бир материалга жамлади.

Оқолтинда кўприк чўкиши оқибатида Тошкент-Термиз йўлининг бир қисмида ҳаракат чекланди
17 сентябрь 2023, 14:58 2

Оқолтинда кўприк чўкиши оқибатида Тошкент-Термиз йўлининг бир қисмида ҳаракат чекланди

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг Тошкент-Жиззах йўналишида кўприк чўкиши оқибатида ҳаракат чекланди. Ҳайдовчилар учун айланма йўл ташкил этилди. Тошкентга йўл олган транспорт воситалари эски йўлдан ҳаракатни давом эттиришлари мумкин.

Мактаблардаги «тижорий» синфлар нима ва улар фуқаролар ҳуқуқларини поймол қилмаяптими?
17 сентябрь 2023, 12:22 1

Мактаблардаги «тижорий» синфлар нима ва улар фуқаролар ҳуқуқларини поймол қилмаяптими?

Давлат мактабларидаги «тижорий» синфлар, неча йилдирки, ижтимоий тармоқларда муҳокама мавзуси. «Газета.uz» мухбири Анна Садриева бундай синфлар нима, уларда ўқиш нархи қанча, ўқувчиларга қандай қўшимча хизмат кўрсатилади ва бу уларнинг ҳуқуқларини поймол этмайдими каби саволларга жавоб излади.

Академик Наим Каримов вафот этди
17 сентябрь 2023, 11:46

Академик Наим Каримов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, адабиётшунос олим ва академик Наим Каримов 90 ёшида вафот этди.

Ўзбекистон президенти Нью-Йоркка борди. Уни шаҳар мэри кутиб олди
17 сентябрь 2023, 10:42

Ўзбекистон президенти Нью-Йоркка борди. Уни шаҳар мэри кутиб олди

Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркка етиб борди. Бир неча кун давом этадиган ташриф доирасида у БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси, АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари саммити ҳамда бошқа тадбирларда иштирок этади.

Нима ўқиймиз? Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов тавсия қилади
16 сентябрь 2023, 21:52 2

Нима ўқиймиз? Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.

Бухорода Spark`да 25 нафар болани олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди (видео)
16 сентябрь 2023, 18:10 1

Бухорода Spark`да 25 нафар болани олиб кетаётган ҳайдовчи аниқланди (видео)

Бухоро вилоятида Spark автомобилида 25 нафар ёш болани миндириб олиб кетаётган ҳайдовчи тўхтатилди. Ҳайдовчи боғча мудираси бўлиб, болаларни уйига шундай тарзда олиб кетаётгани маълум бўлди.

Бешта вилоят судларига раислар тайинланди
16 сентябрь 2023, 16:32 1

Бешта вилоят судларига раислар тайинланди

Андижон, Бухоро, Жиззах ва Хоразм вилоятлари судларининг раислари лавозимидан озод этилди. Фарғона вилояти судига янги раис тайинланди.

Ички ишлар вазирига ахборот технологиялари бўйича янги ўринбосар тайинланди
16 сентябрь 2023, 15:01

Ички ишлар вазирига ахборот технологиялари бўйича янги ўринбосар тайинланди

Зуфар Қурбонов ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

«Свет» ва газнинг янги тарифлари тасдиқланди. Газ «заправка»лардаги нархларга чеклов ўрнатилди
16 сентябрь 2023, 14:39

«Свет» ва газнинг янги тарифлари тасдиқланди. Газ «заправка»лардаги нархларга чеклов ўрнатилди

1 октябрдан йирик корхоналар, бюджет ташкилотлари, компаниялар ва бошқа юридик шахслар учун электр энергияси ва газ нархлари оширилади. Тарифлар аҳоли учун ўзгаришсиз қолди. Шунингдек, газ «заправка»ларда 6 ой давомида нархни 3250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича чоралар кўрилади.

«Жамият қабул қилмаган қарор — нотўғри қарор» — Марказий банк раиси
16 сентябрь 2023, 13:24 1

«Жамият қабул қилмаган қарор — нотўғри қарор» — Марказий банк раиси

Валюта операцияларини чеклаш қарори қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ушбу қарор бекор бўлганини эълон қиларкан, «Жамият қабул қилмаган қарор нотўғри қарордир», деди. «Либераллаштиришда ортга қайтиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас», — дея қўшимча қилди у.

Ташаббусли бюджет 2-мавсуми ғолиблари эълон қилинди
16 сентябрь 2023, 12:58

Ташаббусли бюджет 2-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг 2023 йилдаги 2-мавсумига овоз бериш 16 сентябрда якунланди. Жами 1187 та лойиҳа ғолиб деб топилди ва уларни амалга ошириш учун 1,4 трлн сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилади. Ғолиб бўлган ҳудудларда яшовчилар ғалабани байрам билан нишонлашмоқда.

Марказий Осиё−АҚШ саммити ҳеч қайси давлатга қарши қаратилган эмас — Жейк Салливан
16 сентябрь 2023, 12:31

Марказий Осиё−АҚШ саммити ҳеч қайси давлатга қарши қаратилган эмас — Жейк Салливан

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг айтишича, Марказий Осиё ва АҚШ президентларининг бўлажак саммити «ҳеч бир давлатга қарши қаратилмаган». «Бу биз ишлашни истаган мамлакатлар билан ижобий кун тартиби ҳақида», деди у.

МБ валюта операциялари бўйича янги чекловларни бекор қилди
16 сентябрь 2023, 12:21

МБ валюта операциялари бўйича янги чекловларни бекор қилди

Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган янги чекловлар бекор қилинди, дея маълум қилди Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Нурмуратов. Аввалроқ тадбиркорлик субъектларининг валюта операциялари фақат асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали амалга оширилиши талаби ҳақида ёзгандик.

Сурхондарёда 9,3 кг наркотик модданинг савдосига чек қўйилди — ДХХ
16 сентябрь 2023, 11:43

Сурхондарёда 9,3 кг наркотик модданинг савдосига чек қўйилди — ДХХ

ДХХ Сурхондарё вилоятида 9,3 кг наркотик модданинг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахсларни қўлга олди.

Генерал Александр Шишлянников вафот этди
16 сентябрь 2023, 10:14 1

Генерал Александр Шишлянников вафот этди

Мамлакатда ҳарбий фан ривожига улкан ҳисса қўшган истеъфодаги генерал-майор, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси профессори Александр Шишлянников вафот этди. У 1993−1995 йилларда Тожикистон биринчи мудофаа вазири лавозимида вақтинча ишлаган.

Нима тайёрлаймиз: Нонушта
16 сентябрь 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Нонушта

Эрталаб нонуштага мазали ва тўйимли нималар тайёрласа бўлади? Шоколадли сирник, авокадо ва тухумли тост, туркча менемен, пишлоқ, исмалоқ ва тухумли слойкалар, қуймоқ, пишлоқ ҳамда колбасали гренка ва бошқалар. Zira.uz уларнинг рецептларини тақдим этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг