Архив

Сирдарёда 13 йил аввал судланган собиқ ИИБ ходими оқланди
10 январь 2025, 12:08

Сирдарёда 13 йил аввал судланган собиқ ИИБ ходими оқланди

Сирдарё вилоятида 13 йил аввал жиноят содир этганликда айбдор деб топилган собиқ ИИБ ходими кассация инстанция судида оқланди. Судланувчи ўша вақтда 3 йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган, жазо ўтаб бўлингандан сўнг, судланганлиги важи билан ишга олинмаган.

Дам олиш кунларида нисбатан илиқ ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади
10 январь 2025, 11:41

Дам олиш кунларида нисбатан илиқ ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади

Дам олиш кунларида Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликсиз кам булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси 0…-3 даража, кундузи +6…+11 даража бўлади.

Поп тумани ФВБ бошлиғи 160 минг доллар пора олган вақтида ушланди
10 январь 2025, 11:08

Поп тумани ФВБ бошлиғи 160 минг доллар пора олган вақтида ушланди

Наманган вилояти Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 160 минг доллар миқдорида пора олаётган вақтида ушланди. У 2 гектар ерни харидор номига ўтказиб, у ерда коттеж қуриш учун рухсатнома олиб беришини айтган.

Кенг кўламли ҳамкорлик: Бокуда «Ҳаракат» халқаро кўчмас мулк саммити бўлиб ўтади
10 январь 2025, 11:00

Кенг кўламли ҳамкорлик: Бокуда «Ҳаракат» халқаро кўчмас мулк саммити бўлиб ўтади

27−28 февралда Бокуда бўлиб ўтадиган «Ҳаракат» халқаро кўчмас мулк саммитининг биринчи спикерлари маълум бўлди. Тадбирда Россия, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан 500 га яқин топ менежерлар, девелоперлик компаниялари эгалари ва кўчмас мулк экспертлари иштирок этади.

2025 йилда солиқларда қандай ўзгаришлар бўлди?
10 январь 2025, 10:35

2025 йилда солиқларда қандай ўзгаришлар бўлди?

Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар кучга кирди. Асосий солиқ ставкалари сақланиб қолди, бироқ бир қатор маҳсулотлар учун акциз солиғи ва қатъий белгиланган солиқ ставкалари ўзгарди. Айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинди.

Самарқандда ИИБ катта тезкор ходими 10 минг доллар билан ушлангани айтилмоқда
10 январь 2025, 09:39

Самарқандда ИИБ катта тезкор ходими 10 минг доллар билан ушлангани айтилмоқда

Самарқанд вилояти ИИБ катта тезкор ходими 10 минг доллар билан ушлангани айтилмоқда. У бунинг учун икки фуқародан бирига жиноят ишини тугатиб беришни, иккинчисига эса уй қамоғи билан озодликда қолдиришни ваъда қилган.

«Мексика Америкаси — ёмон эшитилмаяпти». Мексика президенти Трампга унинг услубида жавоб қайтарди
10 январь 2025, 00:01

«Мексика Америкаси — ёмон эшитилмаяпти». Мексика президенти Трампга унинг услубида жавоб қайтарди

Трамп Мексика кўрфази номини Америка кўрфази дея ўзгартириш кераклигини айтгач, Мексика президенти Клаудия Шейнбаум унга жавоб қайтарди. «Мексика Америкаси — ёмон эшитилмаяпти», — деган президент ҳозирги АҚШ ҳудудининг бир қисми Мексика билан бирлаштирилган 1607 йилги эски харитага ишора қилди.

Армия қўмондони Жозеф Аун Ливан президенти бўлди
9 январь 2025, 23:44

Армия қўмондони Жозеф Аун Ливан президенти бўлди

Армия бош қўмондони Жозеф Аун иккинчи турда мамлакат президенти лавозимига сайланди. Уни АҚШ ва Саудия Арабистони қўллаб-қувватлайди, деб ёзди CNN. Reuters бўлса Ауннинг сайланиши Саудия Арабистони таъсирининг мамлакатда қайта тикланиши ва Эрон таъсирининг заифлашишини кўрсатишини таъкидлади.

Ўзбекистонда болаларга нисбатан уятсиз ҳаракатлар баъзан маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланмоқда — Nemolchi.uz
9 январь 2025, 21:16

Ўзбекистонда болаларга нисбатан уятсиз ҳаракатлар баъзан маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланмоқда — Nemolchi.uz

Агар тергов ва судьялар болаларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатларни жинсий зўравонлик кўринишидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик деб ҳисобласа, жиноятни содир этган шахслар жиноий жазодан қутулиб қолиши мумкин, деб ёзди Nemolchi.uz. Фаоллар Бош прокуратурадан ҳолатга аралашишни сўрамоқда.

Human House галереяси эгаси Ўзбекистон креатив иқтисодиёти учун солиқ режимини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда
9 январь 2025, 20:39

Human House галереяси эгаси Ўзбекистон креатив иқтисодиёти учун солиқ режимини қайта кўриб чиқишни сўрамоқда

Human House галереяси эгаси Лола Сайфининг айтишича, унинг Ўзбекистонни хорижликларга намоён этувчи бизнеси ҚҚС тўлашга ўтиш мажбурияти туфайли ёпилиши мумкин. У Саида Мирзиёевадан креатив иқтисодиёт лойиҳалари учун солиқ режимини қайта кўриб чиқишга кўмаклашишни сўради.

Тошкентда яна иккита экобозор қурилади. Ўзи нима у?
9 январь 2025, 20:31

Тошкентда яна иккита экобозор қурилади. Ўзи нима у?

Тошкентдаги иккита анъанавий бозор ўрнида экобозорлар қурилиши маълум қилинди. «Газета.uz» тижорий кўчмас мулк соҳаси мутахассиси ва сотувчилар билан суҳбатлашиб, жаҳон амалиётида экобозор нималиги ва Ўзбекистондаги экобозорлар халқаро стандартларга қай даражада мослигини ўрганди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Европанинг топ клублари эътиборини тортмоқда
9 январь 2025, 20:05

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Европанинг топ клублари эътиборини тортмоқда

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 20 ёшли ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов қишки трансферлар ойнасида Франциянинг «Ланс» клубини тарк этиши мумкин. Унга Европанинг етакчи клублари, жумладан, «Манчестер Сити» ва «Реал» қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби билан музокаралар ҳал қилувчи босқичда.

Ўзбекистонда уй-жой қурилиши жараёнида автотураргоҳлар ташкил этиш мажбурий бўлиши мумкин
9 январь 2025, 19:23

Ўзбекистонда уй-жой қурилиши жараёнида автотураргоҳлар ташкил этиш мажбурий бўлиши мумкин

Ўзбекистонда турар жой биноларини лойиҳалаш ва қуришда ерусти ёки ерости тўхташ жойлари ташкил этишни мажбурий қилиш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, уй-жойларни базальт материаллари билан қоплаш ва углерод оксиди сигнализатори билан жиҳозлаш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон аҳолисининг рақамли саводхонлик даражаси тадқиқ қилинади
9 январь 2025, 18:39

Ўзбекистон аҳолисининг рақамли саводхонлик даражаси тадқиқ қилинади

Ўзбекистон аҳолисининг рақамли саводхонлик даражаси тадқиқот қилинади. Ушбу мақсадлар учун Швейцария ҳамкорлик ва тараққиёт агентлиги томонидан 2 млрд сўмлик грант маблағи ажратилди.

Гулбаҳор Изентаева яна Савицкий номидаги музей раҳбари этиб тайинланди
9 январь 2025, 16:49

Гулбаҳор Изентаева яна Савицкий номидаги музей раҳбари этиб тайинланди

2017−2020 йилларда Савицкий номидаги музейни бошқарган Гулбаҳор Изентаева яна муассаса раҳбари этиб тайинланди. Собиқ директор Тигран Мкртичевнинг шартномаси ўтган йилнинг декабрь ойида якунланганди.

Япония Ўзбекистондаги шифохоналарни 215 минг долларлик тиббий ускуналар билан таъминлайди
9 январь 2025, 16:12

Япония Ўзбекистондаги шифохоналарни 215 минг долларлик тиббий ускуналар билан таъминлайди

Япония ҳукумати Ўзбекистондаги шифохоналар учун тиббий ускуналар тўпламини харид қилиш бўйича 215 минг долларлик грантлар ажратди. Жиҳозлар болалар онкология маркази, перинатал марказ ва шошилинч тиббий ёрдам марказининг Бухоро филиали учун олинади.

«Очиқ бюджет» доирасида ўтказиладиган жараёнлар тақвими эълон қилинди
9 январь 2025, 15:53

«Очиқ бюджет» доирасида ўтказиладиган жараёнлар тақвими эълон қилинди

2025 йил учун «Очиқ бюджет» порталида жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган лойиҳалар тақвими эълон қилинди. Унга кўра, «Ташаббусли бюджет» ғолиблари Наврўз ва Мустақиллик байрамларида эълон қилинади.

Қамчиқ довонида икки киши қор уюми остида қолиб ҳалок бўлди
9 январь 2025, 15:32

Қамчиқ довонида икки киши қор уюми остида қолиб ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида 31 ёшли сайёҳ селфига тушиш учун тақиқланган ҳудудга кириб, пастга сирпаниб кетди. Бироқ унга ёрдам бермоқчи бўлган шериги билан қор уюми остида қолиб, ҳалок бўлди.

Ўтган декабрь совуқ ва булутли бўлди — Ўзгидромет
9 январь 2025, 15:09

Ўтган декабрь совуқ ва булутли бўлди — Ўзгидромет

2024 йилнинг декабрь ойи Ўзбекистонда булутли кунлари кўп бўлган қуруқ ва совуқ ой бўлди. Совуқ ҳавонинг энг юқори чўққисида ҳарорат кечалари -8−13 даражагача тушди, ёғингарчилик эса ойлик меъёрнинг 70 фоизидан камроқ бўлди.

Ўзбекистонда 2027 йилдан пластик пакетлар тақиқланиши мумкин
9 январь 2025, 14:38

Ўзбекистонда 2027 йилдан пластик пакетлар тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда 2027 йилдан полиэтилен пакетларни ишлаб чиқариш, олиб кириш ва улардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Пластик қадоқдаги товарларни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан уларни йиғиш ва утилизация қилиш учун махсус жойларни талаб қилиш режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг