Шайхонтоҳур туманида «ВАЗ-2107» электр симларида юз берган қисқа туташув оқибатида ёниб кетди. Ҳодиса сабаб ҳеч ким жароҳатланмади.
10 январь куни тонгда Тошкент шаҳрида ҳаво сифати РM 2,5 заррачалари миқдори бўйича «носоғлом» даражани кўрсатди. АҚШ элчихонасида жойлашган ҳаво сифатини аниқловчи датчик эса сешанбадан буён техник жиҳатдан носоз ҳолатда турибди.
Ригада етказиб бериш хизмати курьери, асли мусиқачи бўлган ўзбекистонлик Ҳасан Азларов ресторанларда буюртма кутиш чоғида пианино чаларди. Кимдир унинг ижроси акс этган видеони интернетга жойлагач, мижозлар Ҳасанни таний бошлади, шунингдек, унга иш бўйича янги таклифлар берилмоқда. Видео.
Колумбия университети (АҚШ) кимёгарлари томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, пластик идишлар («баклажка»)даги сув аввал тахмин қилинганидан 100 баробар кўп нанопластик зарраларни ўз ичига олиши мумкин, уларнинг инсон саломатлиги учун хавфи «тарихий жиҳатдан етарлича баҳоланмаган».
Самарқандда пора олганликда айбланган икки нафар солиқ инспекцияси ходимига суд ҳукми ўқилди. Улар тадбиркорнинг солиқ ва пеня қарздорлигини камайтириб бермоқчи бўлган. Суд ҳукмига кўра, солиқчилар 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Вейк-ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтадиган Tata Steel Chess турнирида иккинчи бор иштирок этади, унда амалдаги жаҳон чемпиони Дин Лижэнь ва жаҳон рейтингида кучли 10 таликдан жой олган яна учта гроссмейстер ҳам қатнашади.
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг «Менинг умрим. Қарамликдан эркинликка» китобида давлат чегараси — бош мавзулардан бири. Муаллиф, хусусан, ўзбек-қозоқ чегараси, икки республика ўртасидаги ер олди-бердиси мавзуларига тўхталиб, баҳсли масалалар қандай ечилгани ҳақида ҳикоя қилади.
Таниқли фотограф Ҳусниддин Ато шогирдлари билан тез-тез сафарга чиқади. Устоз 2023 йил ёзида Мадина Аъзам, Мурод Юсуф, Фарангиз Камолова, Камрон Ҳасанов билан бирга Султонҳовуз кўли ва унинг яқинидан оқиб ўтувчи Сирдарёга саёҳат қилганди. Қуйида — саёҳат давомида олинган суратлардан намуналар.
Қамчиқ довонида юк машинаси темир тўсиққа урилиб, ағдарилди ва ёниб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди.
Исроил армияси Ғазо секторидаги урушнинг «нисбатан йўналтирилган босқичига» ўтмоқда, деб ёзади New York Times. Бу анклавдаги қўшинлар ва ҳаво ҳужумлари сонини камайтириш ҳамда ҲАМАС етакчиларини йўқ қилиш, гаровга олинганларни қутқариш бўйича мақсадли операцияларни ўз ичига олади.
Чиқиндилар учун электромобиль, Назарбоевнинг Каримов ҳақидаги хотиралари, Аи-95 бензинининг солиштирма нархлари, янги ишга ўтган Иноятов, итларни гўшти учун сўйишга тақиқ қўяётган Корея ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Жаҳон банки Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги иқтисодий ўсишини 5,5 фоизга баҳолади. Жорий ва келгуси йилда ЯИМ ўсиши бир хил даражада сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда. Умуман олганда, Европа ва Марказий Осиё минтақасида ўсиш тезлашди, аммо Россиянинг Украинага босқини ҳамон ўз таъсирини кўрсатмоқда.
«Ўзметкомбинат» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Дилшод Ахмедов инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Шадманов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқди. Унинг вазифасини вақтинчалик Президент администрацияси вакили Даврон Султанов бажаради.
Судьялар олий кенгашининг 2024 йилдаги биринчи йиғилишида 31 нафар судя лавозимга тайинланди.
2023 йилда Chery бренди остида Ўзбекистон бозорида 9832 дан ортиқ автомобил муваффақиятли сотилди. Бренднинг дилерлик марказлари кўпайди, ҳамда мижозлар билан алоқани қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қанча лойиҳалар амалга оширилди.
Қозоғистонда 2023 йил декабрида мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг мемуарлар китоби нашрдан чиқди. «Газета.uz» маълум маънода шов-шувларга сабаб бўлган китобнинг Ўзбекистон, жумладан, биринчи президент Ислом Каримовга шахсига алоқадор парчаларини ўзбек тилига таржима қилди.
Жанубий Корея парламенти озиқ-овқат истеъмоли учун итларни кўпайтириш ва сўйишни тақиқловчи ҳужжатни маъқуллади. Қоидабузарларга нисбатан қамоқ ва жарима жазоси бор. Тақиқнинг киритилиши мамлакат президентининг сайловолди ваъдаларидан бири саналади.
GlobalPetrolPrices портали маълумотларига кўра, Ўзбекистон Аи-95 бензини арзонлиги бўйича 51-ўринда туради. Шу билан бирга, мамлакатда ушбу маркадаги ёнилғи Туркманистон ва Қозоғистонникидан мос равишда 2,6 ва 2,1 баравар қимматроқ. Мамлакатда бу бензин нархи АҚШ ва Афғонистондаги нархдан ҳам юқори.
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов 2023 йил кузида қайта ташкил этилган Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг