Архив

Сурхондарёда поезд уриб юборган Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди
6 август 2024, 16:11

Сурхондарёда поезд уриб юборган Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Қумқўрғон туманида йўловчи поезди уриб юборган Lacetti ҳайдовчиси ҳалок бўлди. У светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмай ҳаракатини давом эттирган.

«Саидазиз медгородок» суди якуни: кимга қандай ҳукм ўқилди? (тўлиқ рўйхат)
6 август 2024, 14:16

«Саидазиз медгородок» суди якуни: кимга қандай ҳукм ўқилди? (тўлиқ рўйхат)

«Саидазиз медгородок» ва яна 28 кишига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Саидазиз Саидалиев 20 йилга қамалди. Судланувчиларнинг баъзилари 5 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилинган бўлса, айримларига ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоси берилди. Бир судланувчи жазодан озод этилди. Батафсил.

Термиз давлат педагогика институтининг 2 млрд сўмлик тендери натижалари бекор қилинди
6 август 2024, 13:08

Термиз давлат педагогика институтининг 2 млрд сўмлик тендери натижалари бекор қилинди

Рақобат қўмитаси танлов таклифларини баҳолаш мезонларининг нисбий қиймати ишлаб чиқилмагани учун Термиз давлат педагогика институтининг 2 млрд сўмлик тендери бекор қилинганини маълум қилди. Институтга нисбатан иш қўзғатилди.

Тошкенда IТ мутахассислари учун илҳомлантирувчи тадбир бўлиб ўтди
6 август 2024, 13:00

Тошкенда IТ мутахассислари учун илҳомлантирувчи тадбир бўлиб ўтди

IT Park University`да IТ соҳасида ўқишни истаган абитуриентлар учун очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.

Сирдарёда тадбиркордан 4 минг доллар олган солиқ ходимига ҳукм ўқилди
6 август 2024, 12:58

Сирдарёда тадбиркордан 4 минг доллар олган солиқ ходимига ҳукм ўқилди

Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг бош инспектори 2 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. У компанияларнинг солиқ қарзларини банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб бериш эвазига 4 минг доллар олаётганида ушланганди.

Учта вилоятда ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди
6 август 2024, 12:47

Учта вилоятда ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

ДХХ Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларини аниқлади. Учкўприк туманида 56 ёшли шахс ўзиники бўлмаган 12 сотих ерни 130 минг долларга сотмоқчи бўлганида ушланди. Қашқадарёда эса ҳокимлик ходими 25 гектар ерни 5 минг долларга пуллаётганда қўлга тушди.

Париж-2024: Бугун спорт курашчилари гиламга чиқади, боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев ярим финалда жанг қилади
6 август 2024, 11:28

Париж-2024: Бугун спорт курашчилари гиламга чиқади, боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев ярим финалда жанг қилади

Париж Олимпиадасининг 11-кунида Арам Варданян ва Рустам Ассакалов Юнон-рум кураши бўйича, Актенге Кеунимжаева эса эркин кураш бўйича гиламга чиқади. 7 августга ўтар кечаси боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев америкалик рақибига қарши ярим финалда жанг қилади.

Uzbekistan Airways’нинг фойдаси биринчи ярим йилликда 5,4 бараварга ошди
6 август 2024, 11:21

Uzbekistan Airways’нинг фойдаси биринчи ярим йилликда 5,4 бараварга ошди

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг 2024 йилнинг биринчи ярмидаги соф фойдаси 269 млрд сўмни ташкил этди. Бу 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 5,4 баробарга кўпдир.

Дониёр Ғаниев депутатлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди
6 август 2024, 11:10

Дониёр Ғаниев депутатлик фаолиятини якунлаганини эълон қилди

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Дониёр Ғаниев депутатлик фаолиятини муддатидан аввал якунлаганини эълон қилди. «Бу фаолиятда давом этиш ўзим учун ҳам, сайловчилар учун ҳам манфаатли бўлмаслигини тушуниб етдим», — деб ёзди у. Ғаниев ишини Вазирлар Маҳкамасида давом эттиради.

Тошкентнинг учта туманида 6 мингга яқин хонадон бир кунга газдан узилади
6 август 2024, 10:27

Тошкентнинг учта туманида 6 мингга яқин хонадон бир кунга газдан узилади

Пойтахтнинг Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманларидаги жами 5786 та хонадон ва 37 та улгуржи истеъмолчи 6 август куни табиий газ таъминотидан узилади.

Реновацияга тушган ҳудудлар аҳоли мурожаатлари асосида таклиф этилган — Тошкент ҳокимлиги
6 август 2024, 09:20

Реновацияга тушган ҳудудлар аҳоли мурожаатлари асосида таклиф этилган — Тошкент ҳокимлиги

Тошкент ҳокимлигининг таъкидлашича, реновацияга тушган ҳудудлар маҳаллий аҳолининг мурожаатлари асосида таклиф этилган. Уй-жойларнинг таҳлили шаҳарсозлик меъёрларига жавоб бермаслигини тасдиқлади, дея қайд этди ҳокимлик. Лойиҳа ҳудудларни яхлит ривожлантиришни назарда тутади.

Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан маҳаллий рейсларга 30 фоиз чегирма эълон қилди
5 август 2024, 23:46

Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан маҳаллий рейсларга 30 фоиз чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways Мустақиллик байрами муносабати билан 31 августдан 3 сентябргача барча маҳаллий авиақатновлар учун чипта тарифларидан 30 фоиз чегирма эълон қилди.

5 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
5 август 2024, 23:22

5 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

«Яшил» станцияларнинг электр ишлаб чиқаришда ортган улуши, Давмонополияларни тугатишга доир Рақобатни ривожлантириш концепцияси, жамоатчилик норози бўлаётган шаҳарсозликка доир қонун, МО мамлакатларига янги коридорлар очишда ёрдам берадиган Япония ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Энди ички йўлларни сақлаш ҳудудий ободонлаштириш бошқармалари зиммасида бўлади
5 август 2024, 23:15

Энди ички йўлларни сақлаш ҳудудий ободонлаштириш бошқармалари зиммасида бўлади

Президентга олиб кирилган тақдимотга кўра, ички йўллар ва кўприклар ҳокимиятлар балансида экани сабабли уларнинг кўпи «таъмирталаб ҳолатда». Шу боис энди ҳудудий ободонлаштириш бошқармаларида ички йўлларни сақлаш хизматлари ташкил этилади. Улар энг зарур 4 турдаги махсус техника билан таъминланади.

Бангладеш бош вазири намойишлар фонида истеъфо берди
5 август 2024, 21:52

Бангладеш бош вазири намойишлар фонида истеъфо берди

15 йилдан бери ҳокимиятда бўлиб келган Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина оммавий намойишлар фонида истеъфога чиқди ва мамлакатдан қочиб кетди. Армия муваққат ҳукумат тузилганини эълон қилди.

Президент Рақобатни ривожлантириш концепцияси билан танишди. Асосий маълумотлар
5 август 2024, 21:29

Президент Рақобатни ривожлантириш концепцияси билан танишди. Асосий маълумотлар

Президентга рақобатни ривожлантириш концепцияси тақдим этилди. Энергетика, аэропорт хизматлари ва бошқа соҳалардаги 17 турдаги давлат монополияларини тугатиш кутилмоқда. Рухсатномалар ва лицензиялар мажбурий суғуртага алмаштирилади, табиий монополиялар соҳасида мустақил регуляторлар пайдо бўлади.

Япония фонд бозорида 1987 йилдан бери энг катта қулаш юз берди
5 август 2024, 20:44

Япония фонд бозорида 1987 йилдан бери энг катта қулаш юз берди

Япония фонд бозори 12,4 фоизга тушиб кетди, бу 1987 йилдаги «қора душанба»дан бери энг катта қулаш бўлди. Иена курсининг кўтарилиши, пул-кредит сиёсатининг кескинлашиши ва АҚШда иқтисодий маълумотларнинг ёмонлашуви туфайли инвесторларнинг япон фонд бозорига ишончи пасайди, деб ёзди Bloomberg.

Япония Марказий Осиё давлатларига Россияни четлаб, Европага йўл очиш учун молиявий ёрдам таклиф қилади — ОАВ
5 август 2024, 20:02

Япония Марказий Осиё давлатларига Россияни четлаб, Европага йўл очиш учун молиявий ёрдам таклиф қилади — ОАВ

Япония бош вазири Фумио Кишида Марказий Осиё давлатларига Россияни четлаб ўтиб, минтақа ва Европани боғлайдиган янги савдо йўлини яратиш учун иқтисодий ёрдам таклиф қилади, деб хабар бермоқда Япония ОАВ. Аввалроқ АҚШда ҳам шунга ўхшаш режалар ҳақида гапирилган эди.

Сурхондарёда UAZ ағдарилиши оқибатида 6 киши жароҳатланди
5 август 2024, 19:48

Сурхондарёда UAZ ағдарилиши оқибатида 6 киши жароҳатланди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида иккита UAZ тўқнашувида улардан бири ағдарилди. Оқибатда машина салонидаги 6 киши жароҳатланди. ЙТҲга оид ҳужжатлар жиноий судга юборилди.

Британияда оммавий тартибсизликлар давом этмоқда
5 август 2024, 19:12

Британияда оммавий тартибсизликлар давом этмоқда

Британия шаҳарларида Саутпортдаги болалар рақс студиясига уюштирилган ва уч қизчанинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумдан сўнг мигрантларга қарши намойишлар ва зўравонликлар давом этмоқда. Бош вазир Кир Стармер тартибсизликларни «ўта ўнг бандитизм» деб атади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг