Ботаника боғлари катта, кўп ва молиявий бақувват бўлиши, уларни нафақат давлат, балки ҳомийлар ҳам қўллаши керак. Айни вақтда, улар велосипед училадиган парк эмас, балки шаҳарликларни табиатга яқинлаштирувчи яшил мактабдир, деб ҳисоблайди хориждаги табиатсевар ўзбекистонликлар.
«Газпром» билан тузилган шартномага кўра, 7 октябрдан бери Ўзбекистон Россиядан 300 млн куб метрга яқин газ импорт қилди, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. У импорт қилинган «мовий ёқилғи» нархини яна ошкор қилмади.
2024 йил ўрталарига қадар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон 15 йил давомида газ етказиб бериш ва транзит бўйича ҳамкорлик мажбуриятларини белгилашни режалаштирмоқда, деди «Газпром» раҳбари Алексей Миллер. Компания улардаги бошқа газ қувурлари тизимидан фойдаланишга тайёрлигини билдирди.
Тўққиз ой давомида Ўзбекистонга 2,58 млн донага яқин мобил телефон импорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18 фоизга кўпдир. Етказиб бериш ҳажми 178,2 млн доллардан (+23,3 фоиз) ошди.
Ўзбекистонда бензин тақчиллиги мавжуд эмас, дея маълум қилди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. У нима сабабдан биржада ёқилғи сотиб олишга чеклов киритилганини тушунтирди.
Ўзбекистонда 1000 дан ортиқ одам абонент рақамини сақлаган ҳолда мобил операторини ўзгартирди, дея маълум қилди рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов. У келгусида кўпроқ абонентлар уяли алоқа операторларини ўзгартиришини кутмоқда.
Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши сабабли пойтахтнинг айрим кўчалари 8−10 ноябрь кунлари транспорт ҳаракати учун ёпилади. Шунингдек, 8−9 ноябрь кунлари пойтахтга юк машиналарининг кириши қисман чекланади, шаҳар марказида эса улар ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади. Рўйхат.
Москвада имзоланган уч томонлама ҳужжатга кўра, Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини 1 миллион тоннага ошириш режалаштирилмоқда.
Uzbekistan Airports Тошкентда авиаспоттер болаларнинг қўлга олиниши юзасидан баёнот берди. Компания ёш авлоднинг споттинг ҳаракатини қўллаб-қувватлашини айтди. Шаҳар ИИББ ҳозирча ҳолат юзасидан баёнот бермади. Ҳибсга олинганларнинг айтишича, уларга нисбатан муносабат юмшаган.
Тошкентда самолётларни суратга олаётган мактаб ўқувчилари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди. Ходимлар уларга бақириб, сўкиб, суратга олиш жиҳозларини олиб кетишди.
Президент қарори билан Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси Ўзбекистон каратэ (WKF) ассоциацияси этиб қайта ташкил қилинади. Шунингдек, ҳудудларда «Каратэ ҳамма учун» дастури амалга оширилади, боғчаларда Kids karate лойиҳаси ишга туширилади.
Непалда 4 ноябрга ўтар кечаси 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ҳодиса оқибатида камида 128 киши ҳалок бўлди. Расмийлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтди.
Президент қарори билан 2024 йил 1 июнгача футбол бўйича махсус телеканал очилади. Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида Миллий футбол маркази ташкил қилинади.
Октябрь ойи охирида Ўзбекистонда 1 фоизлик инфляция қайд этилди ва йиллик инфляция яна 9 фоиздан тушди. Энергия тарифлари ошишига қарамай, бу охирги 7 йилдаги энг паст ойлик кўрсаткичдир. Иқтисодчининг тахмин қилишича «иқтисодий ҳароратни ўлчайдиган термометр бузилиб қолган».
Анорли, цитрус, занжабил ва облепихали чой, алкоголсиз «глинтвейн» ичимлиги, иссиқ шоколад ва бошқалар — Zira.uz куз мавсумига мос мазали ва фойдали иссиқ ичимликлар рецептлари билан бўлишади.
Маданият вазири Озодбек Назарбековга Баҳодир Аҳмедов ва Авазхон Таджиханов биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Шунингдек, Юсуфжон Усмонов маданият вазирининг ўринбосари бўлди.
Бош прокуратура ва Олий суд масъуллари Хоразмдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқа қилган 2 собиқ амалдорга чиқарилган ҳукм тўғри малакаланганини таъкидлади. Процессуал ҳаракатларда номусга тегиш ҳолати топилмади, деди бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова.
«Док-1 Макс» ичган болалар ўлими ҳақида биринчи бўлиб хабар берган Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори судда гувоҳлик берди. У этиленгликолнинг болалар организмига таъсири ҳамда шифохонага эртароқ ётқизиш соғайиш имкониятларини қандай оширганини сўзлади.
Олтита кинопремьера, «Аёл йўли» фестивали, Зокир Очилдиев иштирокидаги юмористик шоу, цирк томошалари, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған туркий давлатлар учун ягона алифбо яратишни таклиф қилди. Унинг фикрича, бу давлатлар ўртасидаги гуманитар алоқаларни мустаҳкамлайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг