Сенат маъқуллаган қонунларга кўра, суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилади. Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор устидан апелляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилмоқда.
Бош вазир Абдулла Арипов МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида ҳамдўстлик мамлакатлари энергетика тизимларининг яхлит ишлаши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, МДҲнинг ягона электрон тижорат платформасини яратишни таклиф этди.
Perfectum алоқани янада яхшилаш мақсадида 5G New Radio технологиясини жорий этишга қарор қилди. Лойиҳани амалга ошириш учун Республика радиочастоталар кенгаши томонидан частота ресурси ажратилди.
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси этиб тайинланган Бахтиёр Ибрагимов Вена шаҳрига етиб борди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили лавозимида ишлаган.
Сенаторлар ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги қонуни маъқуллади. Қонунга йўлнинг таъмирлаш ишлари вақтида қатнов қисмининг кўпи билан 50 фоизи чекланиши, пулли тўхтаб туриш жойларига доир талаблар каби қўшимчалар киритилган.
Хитой Давлат кенгашининг собиқ бош вазири Ли Кэцян 68 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ўзбекистонликлар энди телефон рақамини сақлаб қолган ҳолда мобил операторни ўзгартира олади. Хўш, ушбу хизматга қанча вақт ва пул кетади? Рақам ҳисобидаги ортиқча пул ҳам ўтадими? Рақамга уланган пластик карта ва иловалар нима бўлади? Мазкур саволларга жавоблар — «Газета.uz» қўлланмасида.
Рақамли ривожланиш вазирлиги Ўзбекистонга олиб кирилаётган мобил телефонларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилганини эълон қилди. Энди рўйхатдан ўтказиш Face-ID орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, хорижликлар учун IMEI кодларини рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилмоқда.
Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари билан танишди. 2024 йил охиригача электр энергиясининг ягона савдо майдончасини яратиш, 2026 йилгача эса эркин улгуржи бозорни жорий этиш режалаштирилган.
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Пробация тўғрисида»ги қонун маъқулланди. Қонун билан пробация назоратидаги шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати, уларга нисбатан электрон кузатув воситасини қўллаш масалалари тартибга солинмоқда.
Пара Осиё ўйинларининг 4-кунида Ўзбекистон терма жамоаси аввалги кунларга қараганда камроқ — 7 та медаль қўлга киритди. Пара енгил атлетикачилар Бобур Омонов ва Нурхон Қурбонова мусобақа рекордини ўрнатди. Аввалги Пара Осиё ўйинлари чемпиони Асила Мирзаёрова яна шоҳсупага кўтарилди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори этиб Абдулла Азизов тайинланди. У бунга қадар «ОКМК» бошқаруви раисининг Рақамлаштириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилиб, ёғингарчилик бўлмайди. Якшанба куни кундузги ҳарорат +26…+29 даражагача исиши кутилмоқда.
Ўзбекистонда рақамни сақлаган ҳолда уяли алоқа операторини ўзгартириш хизмати ишга туширилди. Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат қилади ва мобил рақами кўчирилган янги сим картани олиб кетади.
Метрополитеннинг Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача бўлган 2 та бекатида қурилиш ишлари тугатилади. Янги бекатларни эскисига боғлаш ишлари сабаб 3−5 ноябрь кунлари «Толариқ», «Хонобод» ва «Қурувчилар» бекатлари ёпилади. Унинг ўрнига бепул автобуслар ҳаракатланади.
Ўзбекистоннинг Швециядаги биринчи элчиси Нодир Ғаниев ўз вазифасини бажаришга киришди. Элчихона 2022 йилда очилган эди.
Ўзбекистон президенти ташрифидан сўнг Қашқадарё вилоятининг Қарши ва Деҳқонобод туманларида ҳокимлар алмаштирилди.
Қидирувга берилган «бизнес-тренер» Ислом Иброҳимов, жаримага тортилган 16 та банк, Самарқандда очилган UNWTO тематик офиси ва Халқаро туризм академияси, Ўзбекистонга келадиган Франция президенти, 6 та машина иштирокидаги аянчли ЙТҲ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Арманистон бош вазири Никол Пашиньян бир неча ой ичида Озарбайжон билан тинчлик шартномаси имзоланишига умид билдирди. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда ҳужжат лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида юқори технологияларни ривожлантириш ва ташкилот ҳудудида соддалаштирилган озиқ-овқат ҳаракатини таъминлаш бўйича янги иқтисодий мулоқот дастурини қабул қилишни таклиф этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг