Архив

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди
25 октябр 2023, 10:30

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди, у 2022 йил август ойи охиридан буён вазирликни бошқариб келаётганди.

Яккасарой, Миробод, Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
25 октябр 2023, 10:25

Яккасарой, Миробод, Бектемир туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

25 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача Яккасарой, Миробод, Бектемир туманларининг айрим маҳаллаларида газ ўчирилади.

Президент Қарши туманидаги мактабга борди — бу ҳам режалаштирилмаган
25 октябр 2023, 10:07

Президент Қарши туманидаги мактабга борди — бу ҳам режалаштирилмаган

Қарши туманига ташриф буюрган президент нафақат шифохона, балки мактабга ҳам режадан ташқари бориб кўрди. У ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди, мактаб шароитлари, дарсликлар сифати билан қизиқди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Қарши туманида янги шифохона қуриш бўйича топшириқ берди
25 октябр 2023, 09:58

Шавкат Мирзиёев Қарши туманида янги шифохона қуриш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга сафари давомида режадан ташқари Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига ҳам ташриф буюрди. Ҳозир муассаса аҳолини бутунлай қамраб ололмайди. «Кўрганларимдан хулоса қилиб, бу ерда янги шифохона қурамиз», — деди президент.

Президент амалдорлар билан судлашган Sulton Tex Group корхонасига ташриф буюрди
25 октябр 2023, 09:39

Президент амалдорлар билан судлашган Sulton Tex Group корхонасига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида уч йил аввал туман ҳокими, собиқ бош вазир ўринбосари ва собиқ қишлоқ хўжалиги вазири билан қарама-қаршиликларда банкрот ёқасига келиб қолган Sulton Tex Group корхонаси фаолияти билан танишди.

Ички ишлар тизимидаги ислоҳотларимизни халқимиз сезиши шарт — президент
25 октябр 2023, 09:05

Ички ишлар тизимидаги ислоҳотларимизни халқимиз сезиши шарт — президент

Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимлари куни билан соҳа вакилларини табриклаб, тизимни «чинакам халқчил тузилма»га айлантириш зарурлигини таъкидлади. Президент тизимдаги давлат хизматларининг 80 фоизи электрон шаклга ўтказилиб, бюрократия ва сарсонгарчилик бартараф этилишини билдирди.

Самолёт бортида тартибни бузган шахс Тошкент аэропортида жаримага тортилди
24 октябр 2023, 19:34

Самолёт бортида тартибни бузган шахс Тошкент аэропортида жаримага тортилди

Тошкент аэропортида Москвадан учиб келаётган самолётда маст ҳолда йўловчиларга ва борт кузатувчиларига халал берган шахс қўлга олинди. У 990 минг сўм миқдорида жарима тортилди.

Жарималарни оширишдан тортиб, «ГАИ» аралашувидан воз кечишгача. Президент танқидидан сўнг депутатлар бирданига «ёна» бошлади
24 октябр 2023, 19:26 1

Жарималарни оширишдан тортиб, «ГАИ» аралашувидан воз кечишгача. Президент танқидидан сўнг депутатлар бирданига «ёна» бошлади

Президент йўлларда одамлар ўлиб кетаётганига депутатлар бефарқ қолаётганини танқид қилганидан сўнг, халқ вакиллари «ёнишни» бошлади. Улар ЙТҲларни камайтириш учун «ГАИ» аралашувидан воз кечиш, магистралларда тезликни 80−90 км/соатга пасайтириш ва фоторадарларни кўпайтириш кабиларни таклиф қилмоқда.

Россия парламенти Арманистон ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан олишни номаълум муддатга кечиктирди
24 октябр 2023, 18:44

Россия парламенти Арманистон ҳайдовчилик гувоҳномаларини тан олишни номаълум муддатга кечиктирди

Россия Давлат думаси Арманистон ҳайдовчилик гувоҳномаларини мамлакат ҳудудида тан олиниши номаълум муддатга қолдирди. Дума спикери Вячеслав Володин Арманистон бу орқали имтиёзларга эга бўлишини, лекин унинг расмийлари «рус тили мақомини мустаҳкамлаш бўйича ҳеч қандай чора кўрмаётганини» таъкидлади.

АҚШ Марказий Осиё халқлари учун «янги умид ва имкониятлар дунёси»ни кўрмоқда
24 октябр 2023, 18:28

АҚШ Марказий Осиё халқлари учун «янги умид ва имкониятлар дунёси»ни кўрмоқда

USAID администратори Саманта Пауэр Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини «янги умид ва имкониятлар дунёси» деб атади. Унинг сўзларига кўра, у АҚШ президентининг «ушбу муҳим минтақа мамлакатлари ва халқлари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш» илтимосига биноан келган.

Тошкентдаги пиёдалар ўтиш жойида ҳомиладор аёлни уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи шартли жазо олди
24 октябр 2023, 18:12

Тошкентдаги пиёдалар ўтиш жойида ҳомиладор аёлни уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи шартли жазо олди

Яшнобод туманида Nexia ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида 37 ҳафталик ҳомиладор аёлни уриб юборди. У олган жароҳатлари туфайли касалхонада вафот этди, ўлимидан аввал туққан ўғли ҳам ҳалок бўлди. Суд ҳайдовчига нисбатан уч йил синов муддати билан шартли қамоқ жазосини тайинлади.

Cолиқ органлари тадбиркорлар ҳисоботларининг бир қисмини шакллантириб беради
24 октябр 2023, 18:06

Cолиқ органлари тадбиркорлар ҳисоботларининг бир қисмини шакллантириб беради

2024 йил 1 январдан солиқ органлари тадбиркорларнинг танловига кўра, айрим солиқлар, жумладан, ҚҚС бўйича ҳисоботларни автоматик тарзда шакллантиради. Сотув чекларидаги техник хатоларни тузатиш муддатлари ҳам узайтирилмоқда.

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари муносабатларни мустаҳкамлашга келишиб олди
24 октябр 2023, 16:47

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари муносабатларни мустаҳкамлашга келишиб олди

Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари минтақалараро сиёсий мулоқот, савдо, энергетика ва хавфсизлик каби соҳаларда алоқаларни чуқурлаштириш бўйича йўл харитасини тасдиқлади. Томонлар, шунингдек, санкциялардан қочишга қарши курашда ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

АҚШ Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига дезинформацияга қарши курашда ёрдам беради
24 октябр 2023, 16:33

АҚШ Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига дезинформацияга қарши курашда ёрдам беради

USAID раҳбари Саманта Пауэр Марказий Осиё мамлакатларига савдодаги тўсиқларни бартараф этиш, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш ва дезинформацияга қарши курашиш учун 14,3 млн доллар ажратилишини эълон қилди. Унинг таъкидлашича, «ОАВни қўллаб-қувватлаш ҳам демократик, ҳам иқтисодий ислоҳотдир».

Президент боғ ва ток қаторлари орасига экин экиш масаласига тўхталди
24 октябр 2023, 16:02

Президент боғ ва ток қаторлари орасига экин экиш масаласига тўхталди

Шавкат Мирзиёев йиғилишда боғлар ва узумзорларнинг қаторлари орасига экин экиш масаласига тўхталиб ўтди. Илмий-тадқиқот институтлари иқлимга мос экин турлари, агротехника бўйича илмий тавсиялар бериб боради.

«Кластерлар фермерга қараб ўтирмасин, далага келиб, пахта териб кетаверсин» — Шуҳрат Ғаниев
24 октябр 2023, 15:51

«Кластерлар фермерга қараб ўтирмасин, далага келиб, пахта териб кетаверсин» — Шуҳрат Ғаниев

Kun.uz Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев иштирокидаги йиғилишдан лавҳани эълон қилди. У кластерлар фермерларга қараб ўтирмасдан пахта териб кетишига рухсат берди, шунингдек, бу жараёнга Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура раҳбарларининг ўринбосарларини жалб қилди.

«Док-1 Макс»ни беморларга тавсия қилиш учун шифокор ва дорихоначиларга пул тўлаб келинган
24 октябр 2023, 15:00

«Док-1 Макс»ни беморларга тавсия қилиш учун шифокор ва дорихоначиларга пул тўлаб келинган

«Док-1 Макс» иши бўйича суд мажлисида Солиқ қўмитаси вакили сиропни беморларга тавсия қилган ва унинг кўпроқ сотилишига ҳисса қўшган шифокорлар, ҳамширалар, шунингдек, дорихона сотувчилари ва раҳбарларини мукофотлаш учун миллиардлаб пул тўлаб келинганини маълум қилди.

Хоразмда боғча болаларини калтаклаган тарбиячи ишдан олинди
24 октябр 2023, 12:59

Хоразмда боғча болаларини калтаклаган тарбиячи ишдан олинди

Тармоқларда Хонқа туманидаги хусусий боғчаларнинг бирида тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси унинг ишдан бўшатилганини билдирди.

Инвестициялар вазири ўринбосари Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
24 октябр 2023, 12:51

Инвестициялар вазири ўринбосари Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари сифатида ишлаб келган Ойбек Ҳамраев Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олди
24 октябр 2023, 12:10

АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олди

USAID администратори Саманта Пауэр бошчилигида Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ делегациялари иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. «Биз АҚШнинг минтақанинг янада ривожланишига қизиқишини олқишлаймиз», — деди Ўзбекистон инвестициялар вазири.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг