Марказий Осиёдаги сув тақчиллиги ҳақида гапирган Мирзиёев, банклар ва тадбиркорлик субъектларига валюта операциялари бўйича чекловлар, энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилиши, Хидирназар Аллақулов билан учрашган Ғарб дипломатлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистонда валюта операцияларига қўйилган талаблар кучайтирилмоқда. Тадбиркорлик субъектларининг валюта операциялари фақат асосий ҳисобварақ очилган банклар орқали амалга оширилади. Конвертация учун миллий валютадаги маблағларни бошқа банклардаги иккиламчи ҳисобварақларига ўтказиш ҳам тақиқланади.
Кондиционерли кўчалар, машинистсиз метро, Сафари, сунъий Венеция шаҳри ва албатта Қатар миллий музейи: «Газета.uz» мухбири Муштарий Оқбоева Ўзбекистондан 40 марта кичикроқ давлат — Қатар пойтахтига саёҳат қилиб, «чўл устидаги ҳашамат»нинг эътиборга молик масканларини фотокамера объективига муҳрлади.
Саккизта кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, Корея маданияти фестивали, ярмарка ва кўргазмалар, «SAHNA» Stend Up club`даги чиқишлар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Акилбек Жапаров иситиш мавсумида йирик авариялар рўй берган тақдирда, амалдорларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилди. «Қиш кутилмаганда келди, деганингизни эшитмай. Қиш мавсумига тайёргарлик 100 фоиз бўлиши керак», — деди у.
Таниқли теннисчи Ирода Тўлаганова ва Яшнобод тумани аҳолиси Авиасозлар саройи қаршисидаги теннис кортлари бузилишига қарши чиқмоқда. Спорт мажмуаси май ойида Отабек Нурмуҳамедовга 31 млрд сўмга сотилган эди. NRG Uzbekistan ушбу ҳудуд билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирди.
Биринчи яримйилликда консолидациялашган бюджет тақчиллиги 5,7 фоизни ташкил этди — харажатлар даромадлардан 26,9 трлн сўмга кўпроқ. Бу пандемия бошланган 2020 йил, шунингдек, 2021−2022 йиллардаги кўрсаткичлардан кўп. Ҳукумат бу даврда бирор марта бюджет тақчиллиги чегарасини ушлаб туролмаган.
Кўп функцияли M-Clinic тиббиёт марказида Германия, Швейцария ва Россиядан келган мутахассислар билан беморлар диагностикаси ва даволашдаги инновациялар мавзусидаги конференция бўлиб ўтди.
Европа Иттифоқи, Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШ дипломатик ваколатхоналари вакиллари «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» партиясини тузишга ҳаракат қилган Хидирназар Аллақулов билан учрашиб, «Ўзбекистондаги сиёсий партияларни рўйхатга олиш жараёнини муҳокама қилди».
Марказий Осиёда сув ресурслари тақчиллиги ва ундан самарасиз фойдаланиш муаммолари узоқ муддатга мўлжалланган янги қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни талаб этмоқда, деди Ўзбекистон президенти Душанбеда бўлиб ўтган Оролни қутқариш жамғармаси саммитида.
Нигерияда бутун мамлакат бўйлаб 200 миллиондан ортиқ аҳоли электростанцияда ёнғин юз бериши туфайли электрсиз қолди. Электр тарқатувчи компания ҳодисани «тизимнинг бутунлай ишдан чиқиши» деб атади.
Марказий банк банкларга автокредитлар бўйича берилган кўрсатмалар бундай кредитлар ажратилишини тақиқламаслиги ва таклиф этилаётган фоиз ставкалари ошишига таъсир қилмаслигини билдирди. Аввалроқ банкларга нисбатан автокредитлар бўйича талаблар кучайтирилганди.
АҚШ Ўзбекистонда туғилган икки россиялик шахс — миллиардер Искандар Махмудов ва тадбиркор Андрей Хохлунни санкциялар рўйхатига киритди. Улар ҳақида нималар маълум?
Ўзбекистон президенти Оролни қутқариш жамғармаси саммитида Афғонистонда Қўштепа канали қурилаётганига тўхталди. У каналнинг таъсирини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш ва Афғонистон вакилларини сув ресурсларини тақсимлаш бўйича минтақавий мулоқотга жалб этишни таклиф қилди.
Тошкент шаҳрида чорраҳадан светофорнинг яшил чироғида ўтаётган Yutong электробуси Nexia билан тўқнашди. Воқеада жароҳатланганлар йўқ.
Ўзбекистон бўйича энг хавфли йўл ва чорраҳалар харитаси шакллантирилади, деди Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов аҳолига қилган мурожаатида. Шунингдек, у аҳоли учун хавфсиз яшаш ва меҳнат шароитларини яратиш борасида ички ишлар органлари томонидан қатор вазифалар белгилаб олинганини маълум қилди.
Dunyo bo‘ylab телеканалининг «Своими глазами» дастури мухбири Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди. Унда антибиотик дори қабул қилинганидан кейин аллергик реакция кузатилган ва журналист анафилактик шокни бошдан кечирган.
Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари мулоқоти бўлди. Унда иқлим ўзгариши шароитида гендер тенглигига эришиш муҳокама этилиб, бу масалада халқаро молия институтлари инвестицияларини жалб қилиш таклифи билдирилди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари куз учун хос бўлган кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Кечаси ва эрталаб кузги салқинлик сезилиб, ҳарорат +13…+18 даража, кундузи эса +25…+30 даража бўлади.
Ягона умумреспублика процессинг марказининг (Uzcard) уч нафар таъсисчисига тегишли 75% акцияси IMC-Capital компаниясига ўтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг