Ижтимоий тармоқларда автобуснинг «гармошка»си йиртилгани акс этган сурат пайдо бўлди. «Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, йўлдаги қудуқ атрофи чўкиши сабабли чуқурлик ҳосил бўлган ва автобуснинг ўрта ғилдираклари қудуққа тушиб кетган.
«Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида 2024 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич барча шаҳар ва туманларда «Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари сўмнинг қадрсизланиши ва пул ўтказмалари қисқариши фонида кетма-кет бешинчи ой пасайди. Август ойида захиралар деярли 1 млрд долларга камайди ва 32,7 млрд долларни ташкил этди. Йил бошидан буён мамлакатнинг «молиявий хавфсизлик ёстиғи» 3,08 млрд долларга камайди.
Президент қарори билан Фаррух Шарипов, Фарходжон Ташпулатов ва Олим Омонов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.
Иқлимшуносларнинг фикрича, ҳақиқий куз ўртача кеча-кундузлик ҳарорат +20 даражадан пастга тушганда, ёмғир тез-тез ёққанда бошланади. Сентябрь ўртаси бўлишига қарамай, Ўзбекистонда ҳали «иқлимий ёз» давом этмоқда.
Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб ижобий экологик экспертиза хулосасини олмаган объектларга нисбатан молиялаштириш, кредитлаш ва бошқа молия операцияларини тўхтатиб туриш механизми жорий этилади.
Ўзбекистон Жанубий Корея билан Савдо ва инвестицияларни ривожлантириш бўйича шартнома (TIPF) имзолаган минтақадаги биринчи ва дунёда еттинчи давлат бўлди. Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Сеулда қатор музокаралар ўтказди.
Ўқишга кира олмаган абитуриентларга танлаган 5 йўналишидан бирида супер контракт асосида ўқиш имконияти берилди. Шунингдек, агар абитуриент 1-йўналишга киролмаган, бироқ қолганларидан бирида талабаликка тавсия этилган бўлса, 1-йўналишда супер контракт асосида ўқиши мумкин.
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясига кўра, энди мактабларда компьютер саводхонлиги дарслари 1-синфдан жорий этилади. Шунингдек, 5 минг нафаргача профессор-ўқитувчиларни тажриба алмашиш учун, 200 нафаргача ёш олимларни илмий даража олиш учун танлов асосида хорижий илмий ташкилотларга юборилади.
Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобиль йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларига светофорлар ўрнатиш мажбурий бўлади.
Президент «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлади. Унинг мақсадлари қаторига барча фуқароларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун имкониятлар яратиш, соғлом ва билимли авлодни тарбиялаш, кучли иқтисодиётни шакллантириш ҳамда адолат, қонун устуворлиги ва хавфсизликни кафолатлаш киради.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов «Газета.uz»га берган интервьюсида энергоресурслар билан узлуксиз таъминлаш учун қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида гапириб берди. Аввалроқ у буни таъминламай туриб, аҳоли учун электр ва газ тарифлари оширилмаслигини айтганди.
Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Муҳаммадқодир Тоштемиров иккита медалга эга чиқди. У даст кўтариш баҳсида (164 кг) олтин медални қўлга киритди. Спортчи силтаб кўтаришда медаль ололмаган бўлса ҳам, умумий ҳисобда бронзага сазовор бўлди.
Ўзбекистон ва Жанубий Корея қўшма газ лойиҳаси доирасида «Ўзтрансгаз»нинг Корея компаниялари олдидаги қарзини тўлаш бўйича «муроса вариантини» топди, деди энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов. Унга кўра, лойиҳада ишлаб чиқариладиган хомашё ва товар газига тарифларни ўзгартириш кўзда тутилган.
Ливияда «Даниэль» циклони келтириб чиқарган сув тошқинлари оқибатида 2000 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бир неча минглаб одамлар бедарак йўқолган. Ҳукумат 3 кунлик миллий мотам эълон қилди.
Тошкентда яна чанг бўрони, электр энергияси нархи ошиши ҳақида, журналист Мавжуда Мирзаевага сўралган 6 йил қамоқ жазоси, Тошкентни кўкаламзорлаштириш муаммолари, президент ташрифи олдидан АҚШда бўлган Ўзбекистон делегацияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Душанба куни чанг бўронлари пойтахтдан ташқари Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах ва Сурхондарёда ҳам кузатилди. Ўзгидромет Тошкентда PM10 зарралари рухсат этилган нормадан 2,4 марта, PM2,5 зарралари эса 43 марта кўп бўлганини маълум қилди. Пойтахтда чанг душанба куни кечаси ҳам сақланиб қолади.
Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси чанг бўрони вақтида нималар қилиш кераклиги бўйича тавсияларини эълон қилди. Кўчада камроқ бўлиш, ниқоб тақиш, томоқ ва бурунларни чайиш ҳамда чанг зарралари биноларга кириши мумкинлигини ёдда тутиш тавсия этилмоқда.
Техник таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент марказий (Шимолий) темирйўл вокзалидан ҳаракатланадиган айрим поездлар қатнови 15 сентябрдан 15 октябргача «Тошкент-Жанубий» вокзалидан амалга оширилади. Бу вақтда икки вокзал ўртасида бепул автобуслар қатнайди.
Шавкат Мирзиёев Британиянинг Cross Works компанияси ишлаб чиққан Тошкент ва Янги Тошкент қўшма лойиҳасини маъқуллади. «Ҳа, биз уни Янги Тошкент деймиз, лекин эртага у ҳам эски Тошкентни янгилаши керак. Улар бир қон, бир артерияга айланиши керак», — дейди қурилиш дирекцияси раҳбари Давронжон Одилов.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг