Архив

Ўзбекистонда самолётлар импортини соддалаштириш режалаштирилмоқда
8 сентябрь 2023, 15:39

Ўзбекистонда самолётлар импортини соддалаштириш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда хусусий авиакомпанияларни ривожлантириш учун ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 25 йилдан ортиқ вақт ўтмаган лизингга олинган ҳаво кемаларини олиб киришда даврий божхона тўловларидан озод қилиш режалаштирилмоқда.

РШТЁИМ Наманган филиали директори юрак касаллигидан вафот этди
8 сентябрь 2023, 15:06

РШТЁИМ Наманган филиали директори юрак касаллигидан вафот этди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали директори Хамидулло Устабаев 50 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига ўткир юрак-қон томир етишмовчилиги сабаб бўлган.

Қобул Бердиев ФВВ академияси раҳбари лавозимини тарк этди
8 сентябрь 2023, 14:42

Қобул Бердиев ФВВ академияси раҳбари лавозимини тарк этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси раҳбари Қобул Бердиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу лавозимни Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Равшан Хайдаров эгаллади.

«Зарафшон» миллий боғида ноқонуний равишда дам олиш маскани қурилгани аниқланди
8 сентябрь 2023, 14:20

«Зарафшон» миллий боғида ноқонуний равишда дам олиш маскани қурилгани аниқланди

Бош прокуратура «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудидаги 39,8 гектар ернинг ноқонуний ижарага берилганини аниқлади. Ушбу ҳудудда ижарачилар 8015 метр квадрат майдонда буталар ва ўсимлик дунёсини нобуд қилиб, дам олиш маскани қурган.

Самарқанд Соғлиқни сақлаш бошқармасининг собиқ бошлиғи «Док-1 Макс» иши бўйича ҳибсга олинди
8 сентябрь 2023, 14:15

Самарқанд Соғлиқни сақлаш бошқармасининг собиқ бошлиғи «Док-1 Макс» иши бўйича ҳибсга олинди

«Док-1 Макс» иши бўйича Тошкентда ўтаётган суд мажлисида судья Мусо Юсуповнинг маълум қилишича, Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг собиқ бошлиғига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган ва қўшимча жиноят иши доирасида тергов қилинмоқда.

Банкларда доллар курси 12 150−12 210 сўм этиб белгиланди
8 сентябрь 2023, 12:37

Банкларда доллар курси 12 150−12 210 сўм этиб белгиланди

Тижорат банклари 8 сентябрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 12 075−12 130 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 12 150−12 210 сўм.

Тошкентда электробус ЙТҲга учраши оқибатида 6 киши жароҳатланди
8 сентябрь 2023, 12:15

Тошкентда электробус ЙТҲга учраши оқибатида 6 киши жароҳатланди

Бектемир туманида 13-сонли электробус 2 йўналишли йўлда кетаётганда ҳаракатига бошқа машиналар халақит бергани ортидан бетон устунга урилди. 5 йўловчи ва ҳайдовчи жароҳат олди. Йўловчилар шифохонага юборилган. Электробусга техник шикаст етди.

Дам олиш кунлари кўп ҳудудларда ҳаво иссиқ бўлади, айрим жойлардагина ёмғир ёғади
8 сентябрь 2023, 11:37

Дам олиш кунлари кўп ҳудудларда ҳаво иссиқ бўлади, айрим жойлардагина ёмғир ёғади

Ўзбекистоннинг катта қисмида шанба ва якшанба кунлари ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат 37 даражага исиши мумкин. Аммо Қорақалпоғистон, Хоразм ва Навоий ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Сўнгги уч йилда кибержиноятчилик қарийб 25 баробар ошган — бош прокурор
8 сентябрь 2023, 11:32

Сўнгги уч йилда кибержиноятчилик қарийб 25 баробар ошган — бош прокурор

Ўзбекистондаги 1,7 мингга яқин маҳаллада криминоген вазиятни яхшилаш керак, олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг 45 фоиздан ортиғи бевосита маҳаллаларда содир этилган. Cўнгги уч йилда кибержиноятчилик эса қарийб 25 баробар ошган. Бу ҳақда бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг мурожаатида айтилади.

Хоразмда 13 та ит ходимлар томонидан заҳарлаб ўлдирилди
8 сентябрь 2023, 11:19

Хоразмда 13 та ит ходимлар томонидан заҳарлаб ўлдирилди

Ҳазорасп тумани ободонлаштириш бўлими ходимлари аҳолининг эгасиз итлар туфайли болалари мактабга боролмаётгани бўйича қилган шикояти сабабли 13 та эгасиз ва дайди итни заҳарли хўрак ёрдамида ўлдирди.

2023 йил ёзи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ёз бўлди
8 сентябрь 2023, 10:37

2023 йил ёзи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ёз бўлди

Ортда қолган ёз кузатувлар тарихидаги энг иссиқ фасл, август эса энг иссиқ ой бўлди. Олимлар Антарктидада денгиз сатҳининг рекорд даражада юқори ҳарорати ва денгиз музлари даражасининг пасайишини кузатди. «Сайёра қайноқ мавсумни бошдан кечирди. Иқлим инқирози бошланди», — дейди БМТ раҳбари.

Тошкент шимолий вокзалига кириш соддалаштирилди
8 сентябрь 2023, 10:19

Тошкент шимолий вокзалига кириш соддалаштирилди

Тошкент шимолий вокзалида бир босқичли назорат пункти жорий этилди — ҳужжатларни текшириш ва багажни кўздан кечириш энди бир жойда амалга оширилади.

Ўзбекистонда мақом санъати вакилларига устама ҳақ тўлаш жорий этилади
8 сентябрь 2023, 10:08

Ўзбекистонда мақом санъати вакилларига устама ҳақ тўлаш жорий этилади

Ўзбек миллий мақом санъати маркази ва унинг ҳудудий бўлимлари бошқарув, илмий ва ижодий ходимларининг янгиланган ойлик иш ҳақи миқдорлари жорий этилади. Шунингдек, уларнинг хизматига қараб устама тўловлар белгиланади.

Ўзбекистон ФАОнинг «1000 та рақамли қишлоқ» ташаббусига қўшилади
8 сентябрь 2023, 09:46

Ўзбекистон ФАОнинг «1000 та рақамли қишлоқ» ташаббусига қўшилади

Шавкат Мирзиёев ва ФАО раҳбари Тошкентдаги музокараларда 2030 йилгача бўлган янги ҳамкорлик дастурини муҳокама қилди. У қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, уни рақамлаштириш (жумладан, «1000 та рақамли қишлоқ» ташаббусида иштирок этиш) ва бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олади.

7 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
7 сентябрь 2023, 22:00

7 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Самарқандда ошган йўлкира, Тошкент аэропортида ушланган 8,5 тонна наркотик, Истанбулдаги отишма оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонлик, Абу-Дабидан Тошкентга экстрадиция қилинган халқаро қидирувдаги 2 эркак, «Док-1 Макс» сиропи бўйича суд тафсилотлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Хитой амалдорларига ишда iPhone’дан фойдаланиш тақиқланди
7 сентябрь 2023, 20:48

Хитой амалдорларига ишда iPhone’дан фойдаланиш тақиқланди

Хитой ҳукумати амалдорларга iPhone ва бошқа хорижий бренд қурилмаларини идорага олиб киришни тақиқлади. Бу ХХРнинг хорижий технологияларга қарамликни камайтиришга уриниши билан боғлиқ. Чеклов мамлакатда Apple маҳсулотлари сотувининг пасайишига олиб келиши мумкин.

Иқлим ўзгариши, инновациялар, соғлом овқатланиш. Озиқ-овқат хавфсизлиги конференциясида нималар муҳокама қилинди?
7 сентябрь 2023, 16:59

Иқлим ўзгариши, инновациялар, соғлом овқатланиш. Озиқ-овқат хавфсизлиги конференциясида нималар муҳокама қилинди?

Самарқандда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Бунга пандемия оқибатлари, глобал муаммолар ва қишлоқ озиқ-овқат секторидаги эски ёндашувларни қайта кўриб чиқиш туртки бўлди. Конференция ҳақида асосий маълумотлар — «Газета.uz» репортажида.

Тошкент аэропортида наркотикларнинг рекорд даражадаги партияси тўхтатиб қолинди — 8,5 тонна (фото)
7 сентябрь 2023, 16:59

Тошкент аэропортида наркотикларнинг рекорд даражадаги партияси тўхтатиб қолинди — 8,5 тонна (фото)

Тошкент халқаро аэропортида 8,5 тонна кўкнори олиб ўтилаётгани аниқланди. Улар ҳужжатда қандолат кўкнориси деб кўрсатилган 25 тонна уруғ ва сомонлар таркибида бўлган. Битта ҳолатда шунча гиёҳвандлик воситасининг аниқланиши божхона тизимининг 30 йиллик тарихида илк бор қайд этилди, дейилади хабарда.

Академик Владимир Квинт Ўзбекистонга Сув ресурслари стратегиясини ишлаб чиқишда ёрдам беради
7 сентябрь 2023, 16:43

Академик Владимир Квинт Ўзбекистонга Сув ресурслари стратегиясини ишлаб чиқишда ёрдам беради

Бош вазир ўринбосари Жамшид Кучкаров академик Владимир Квинт билан Кузбасс стратегияси мисолида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача cув ресурслари бўйича янги стратегиясини ишлаб чиқишни муҳокама қилди. «Вазият фалокатли эмас, ҳали икки-уч йил бор, бироқ жуда критик нуқтада», — деди Квинт.

АҚШ 2023 йил учун грин карта беришни якунлади (Ўзбекистонда 3100 дона берилди)
7 сентябрь 2023, 15:43

АҚШ 2023 йил учун грин карта беришни якунлади (Ўзбекистонда 3100 дона берилди)

АҚШ 2023 йилги грин карта дастурини муддатидан олдин якунлашини эълон қилди. Мавжуд бўлган барча 55 000 та виза бериб бўлинган. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонасида 3100 дан ортиқ мурожаатчи билан суҳбат ўтказилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг