Архив

«У ерда бизни тўғри тушунишади ва мен буни жуда қадрлайман». Ўзбекистон президенти Германияга ташриф буюради
22 март 2023, 15:12

«У ерда бизни тўғри тушунишади ва мен буни жуда қадрлайман». Ўзбекистон президенти Германияга ташриф буюради

Ўзбекистон президенти 1−2 май кунлари Германияга ташриф буюришини маълум қилди. У Германияда «Ўзбекистонни тўғри тушунишларини» таъкидлади, буни у «жуда қадрлайди». Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон немислари маданият маркази раҳбари билан суҳбатда айтиб ўтди.

«Рус ва Ўзбекистон ҳамиша бирга бўлган ва бўлади» — Шавкат Мирзиёев
22 март 2023, 13:48

«Рус ва Ўзбекистон ҳамиша бирга бўлган ва бўлади» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами тантанасида Россия маданият маркази кўргазмаси билан танишар экан «Рус ва Ўзбекистон — улар азалдан бирга бўлган ва абадий бирга бўлади», деди. Шунингдек, у Украина ва бошқа маданият марказларининг кўргазмаларига ташриф буюрди.

«Президент совғаси». U-20 Осиё кубоги чемпионларига Gentra автомобиллари топширилди
22 март 2023, 12:39

«Президент совғаси». U-20 Осиё кубоги чемпионларига Gentra автомобиллари топширилди

U-20 Осиё кубогида ғолиб чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси футболчи ва мураббийларига «Президент совғаси» ёзуви туширилган Gentra автомобиллари топширилди.

Россия ва Хитой раҳбарлари Марказий Осиё ишларига «ташқи аралашувни қабул қилмасликларини» маълум қилди
22 март 2023, 12:12

Россия ва Хитой раҳбарлари Марказий Осиё ишларига «ташқи аралашувни қабул қилмасликларини» маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин Москвадаги музокарада Марказий Осиёни алоҳида муҳокама қилди. Томонлар «рангли инқилоблар импорти ва минтақа ишларига ташқи аралашувни қабул қилмасликларини» маълум қилишди.

ФВВ ходимлари Паркентдаги адирликларда кучли ёмғир сабаб қолиб кетган 47 нафар фуқарони олиб тушди
22 март 2023, 11:07

ФВВ ходимлари Паркентдаги адирликларда кучли ёмғир сабаб қолиб кетган 47 нафар фуқарони олиб тушди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Паркент тумани Қизилтоғ шаҳарчаси атрофидаги адирликларда кучли ёмғир сабаб қолиб кетган фуқароларни хавфсиз жойга олиб тушди.

Шавкат Мирзиёев Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини тақдирлади
22 март 2023, 10:35

Шавкат Мирзиёев Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини тақдирлади

Ўзбекистон президенти маҳалла ҳаётида фаол бўлган тизимнинг бир гуруҳ вакилларини турли унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади.

Ўзбекистондаги Android-қурилмалар эгаларига биринчи марта зилзила ҳақида огоҳлантириш келди
22 март 2023, 10:00

Ўзбекистондаги Android-қурилмалар эгаларига биринчи марта зилзила ҳақида огоҳлантириш келди

Сешанба куни сезилган зилзилага қадар Ўзбекистондаги Android-қурилмаларнинг кўплаб эгаларига ерости силкинишлари эҳтимоли борлиги ҳақида огоҳлантириш келди. Google ушбу тизимни 2020 йил ёзида ишга туширган бўлиб, орадан бир йил ўтиб Ўзбекистон учун ҳам ишлай бошлаган. У қандай ишлайди?

Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
21 март 2023, 22:45

Рамазон ойи 23 мартдан бошланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ойи 23 мартдан бошланишини маълум қилди. Ўзбекистон президенти «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорини имзолади.

Тошкентда кучли зилзила сезилди
21 март 2023, 22:16

Тошкентда кучли зилзила сезилди

Сешанба куни кечқурун Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида кучли зилзила сезилди. Ер силкинишлари горизонтал характерга эга бўлиб, бирмунча давом этди. Зилзила эпицентри Афғонистонда бўлган. Зилзила эпицентрида 6,6 баллни ташкил қилган.

Тақиқ, Ленин майдонидаги карнавал ва президентга «келин салом»: Ўзбекистонда дастлабки Наврўз байрамлари қандай ўтган?
21 март 2023, 15:07

Тақиқ, Ленин майдонидаги карнавал ва президентга «келин салом»: Ўзбекистонда дастлабки Наврўз байрамлари қандай ўтган?

Наврўз — Ўзбекистоннинг умумхалқ байрамларидан. Аммо ҳар доим ҳам бундай бўлмаган, бир даврда уни тақиқламоқчи ҳам бўлишган. «Газета.uz» асосий Наврўз тантаналари ташкилотчилари билан миллий шодиёна тақиқларни қандай енггани ва давлат даражасидаги илк байрамлар қандай ўтгани ҳақида суҳбатлашди.

Жиззахлик вайнерлар ЙПХ ходимлари ҳақидаги ҳажвий видеолари учун ноқонуний қамалган деб топилди
20 март 2023, 21:33

Жиззахлик вайнерлар ЙПХ ходимлари ҳақидаги ҳажвий видеолари учун ноқонуний қамалган деб топилди

Жиззахда икки нафар вайнернинг ЙПХ ходимлари ҳақида ҳазил видеолари учун 15 ва 10 суткага қамалиши ноқонуний деб топилди. Апелляция инстанциясида улар суд залидан озод қилинди.

Жиззахда икки нафар прокуратура ходими ЙТҲда ҳалок бўлди
20 март 2023, 14:48

Жиззахда икки нафар прокуратура ходими ЙТҲда ҳалок бўлди

Зоминда прокурор ёрдамчиси бошқарувидаги Lacetti автомобилининг дарахтга бориб урилиши натижасида ҳайдовчи ва яна бир прокуратура ходими ҳалок бўлди. Яна бири тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.

Сергелида 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир неча киши жароҳатланди
20 март 2023, 12:38

Сергелида 5 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир неча киши жароҳатланди

Тошкентнинг Сергели туманида бешта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бир неча жароҳатлангани маълум қилинди, бироқ уларнинг сонига аниқлик киритилмади.

Қашқадарёда беморлардан пул таъма қилган туғуруқхона ходимлари ишдан олинди
19 март 2023, 23:31

Қашқадарёда беморлардан пул таъма қилган туғуруқхона ходимлари ишдан олинди

Тармоқларда Қашқадарёдаги туғуруқхона ходимларининг беморлардан пул таъма қилаётгани акс этган видео тарқалди. ССВ туғуруқ бўлими акушер-гинекологи ва доя ишдан бўшатилганини маълум қилди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Reuters: Россия компаниялари Қозоғистонни санкцияларни четлаб ўтиш сўровларига кўмиб ташлади
19 март 2023, 22:29

Reuters: Россия компаниялари Қозоғистонни санкцияларни четлаб ўтиш сўровларига кўмиб ташлади

Россия компаниялари санкцияларни четлаб ўтиш учун Қозоғистондаги ҳамкорларини зарур товарларни импорт қилишда ёрдам сўровлари билан кўмиб ташламоқда, деб ёзмоқда Reuters. Гап турли маҳсулотлар — телефонлар, электроника, нодир металлар, банк карталари учун материалларни етказиб бериш ҳақида бормоқда.

Янги Silk Avia авиакомпаниясининг биринчи самолёти 21 март куни етиб келади
19 март 2023, 15:37

Янги Silk Avia авиакомпаниясининг биринчи самолёти 21 март куни етиб келади

Silk Avia минтақавий авиакомпаниясининг биринчи ATR 72−600 самолёти 21 март куни Тошкентга етиб келиши кутилмоқда. Бангкокдан ҳавога кўтарилган самолёт у олти жойга қўнади. Компания Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида арзон ҳаво қатновини йўлга қўйишга ваъда бермоқда.

Хоккей: Ўзбекистон U-18 жамоаси Осиё ва Океания чемпиони бўлди
19 март 2023, 15:09 1

Хоккей: Ўзбекистон U-18 жамоаси Осиё ва Океания чемпиони бўлди

Хоккей бўйича 18 ёшгача бўлган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё ва Океания чемпиони бўлди.

U-20: Ўзбекистон Осиё чемпиони бўлди
18 март 2023, 20:53

U-20: Ўзбекистон Осиё чемпиони бўлди

U-20 Осиё кубоги финалида Ўзбекистон терма жамоаси Ироқни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, Осиё чемпиони бўлди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон — Ироқ ўйинини томоша қилмоқда (+ видео)
18 март 2023, 20:33

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон — Ироқ ўйинини томоша қилмоқда (+ видео)

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Ироқ терма жамоалари ўртасидаги U20 Осиё кубоги финал учрашуви бўлиб ўтаётган Тошкентдаги «Миллий» стадионига келди.

Ўзбекистонда пиёз экспортига қўйилган чеклов бекор қилинди
18 март 2023, 18:16

Ўзбекистонда пиёз экспортига қўйилган чеклов бекор қилинди

Ўзбекистонда нархлар барқарорлашгани сабабли пиёз экспортига қўйилган вақтинчалик чеклов 15 мартдан бекор қилинди. Аввалроқ ички истеъмол бозор нархини арзонлаштириш мақсадида маҳсулотни четга сотиш 1 январдан бошлаб 4 ойга тўхтатилган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг