Архив

Болани чет элда назоратсиз қолдириш эндиликда жиноят ҳисобланади
16 март 2023, 16:42

Болани чет элда назоратсиз қолдириш эндиликда жиноят ҳисобланади

Ўзбекистон президенти болани хорижда назоратсиз қолдирганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликни белгиловчи тузатишлар акс этган қонунни имзолади.

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан Туркияда учрашди
16 март 2023, 16:08

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан Туркияда учрашди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда икки давлат корхоналари ўртасида ҳамкорлик қилиш учун ишлаб чиқариш майдонини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.

Қорақалпоғистонда 123 млрд сўмга янги санаторий қурилади
16 март 2023, 16:08

Қорақалпоғистонда 123 млрд сўмга янги санаторий қурилади

Бўзатов туманида 200 ўринга мўлжалланган санаторийнинг қуриш ишлари бошланди. У Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан молиялаштирилган бўлиб, унинг баҳоси 123 млрд сўм. Олти қаватли иморат қурилганидан сўнг 120 та янги иш ўрни яратилади.

Ўзбекистонда энергия ресурслари ўғриликлари ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди
16 март 2023, 16:03

Ўзбекистонда энергия ресурслари ўғриликлари ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди

Бош прокуратура энергетика соҳасидаги қонунбузарликлар ҳақида хабар бериш мумкин бўлган Telegram-ботни ишга туширди.

Тошкент яқинидан тарихий кўза топилди
16 март 2023, 15:46

Тошкент яқинидан тарихий кўза топилди

Тошкент шаҳри яқинидаги Тўқайтепа ёдгорлигидан баландлиги 80 см бўлган тарихий кўза яхши ҳолатда топилди. Илмий ходимлар топилманинг ясалган даврини аниқламоқда.

Вайнер Dili.me ва шериклари фуқарони калтаклагани айтилмоқда
16 март 2023, 15:36

Вайнер Dili.me ва шериклари фуқарони калтаклагани айтилмоқда

Вайнер Dili.me ва унинг шериклари фуқарони уриб, жароҳат етказгани айтилмоқда. Бош прокуратура уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва блогер 10 март куни ушланганини маълум қилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

The Economist Россияга дўст давлатлар индексини тузди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор
16 март 2023, 14:41

The Economist Россияга дўст давлатлар индексини тузди. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор

Ўзбекистон The Economist журналининг Россиянинг геосиёсий иттифоқдошлари индексига киритилиб, 12 давлат ичида охирги ўринда қайд этилди. Нашр рўйхатни тузишда мамлакатларнинг дипломатик, ҳарбий, шунингдек, энергетика ва иқтисодий алоқаларини таҳлил қилган.

Раҳматуллоҳ Сайфуддинов яна имомликка қайтди
16 март 2023, 14:41

Раҳматуллоҳ Сайфуддинов яна имомликка қайтди

Январь ойида ўз аризаси билан Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасидан озод этилган Раҳматуллоҳ Сайфуддинов «Минор» жоме масжиди имом-хатиби этиб тайинланди.

Референдумда 19−26 апрель кунлари муддатидан олдин овоз бериш мумкин
16 март 2023, 12:53

Референдумда 19−26 апрель кунлари муддатидан олдин овоз бериш мумкин

Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича республика референдуми 30 апрель — якшанба куни ўтказилади. Муддатидан олдин овоз беришни истаганлар 19−26 апрель кунлари жараёнда қатнашишлари мумкин.

Референдум ўтказиш учун 182,3 млрд сўм ажратилди — МСК
16 март 2023, 12:47

Референдум ўтказиш учун 182,3 млрд сўм ажратилди — МСК

Ўзбекистонда референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун 182 миллиард 386 миллион сўм ажратилди.

Марказий банк асосий ставкани 1 фоизга тушириб, 14 фоиз этиб белгилади
16 март 2023, 12:17

Марказий банк асосий ставкани 1 фоизга тушириб, 14 фоиз этиб белгилади

Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражада белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

EastFruit портали — Ўзбекистонда помидор нархининг кескин ошиши сабаблари ҳақида
16 март 2023, 10:51

EastFruit портали — Ўзбекистонда помидор нархининг кескин ошиши сабаблари ҳақида

Ўзбекистонда иссиқхона помидорининг нархи кескин кўтарилди, бунинг сабаби сифатида январь ойидаги аномал совуқ пайтида иссиқхоналарда ҳосилнинг нобуд бўлгани кўрилмоқда. 10 мартга қадар қизил помидорнинг улгуржи нархи 27 минг сўмга, пушти ранглиси эса 33 минг сўмгача кўтарилган.

Бухородан Тошкентга олиб келинаётган 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди
16 март 2023, 10:49

Бухородан Тошкентга олиб келинаётган 1 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

Навоийда Тошкентга олиб келинаётган истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди. Маҳсулот қиш йўли билан йўқ қилинди.

Банкларда доллар курси бироз кўтарилди
16 март 2023, 10:09

Банкларда доллар курси бироз кўтарилди

Тижорат банклари 16 март куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 365 — 11 440 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 460 — 11 505 сўм.

Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди
16 март 2023, 10:07

Сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Анвар Орипов Сурхондарё вилояти ҳокимига молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар, Фарҳоджон Исмоилов эса қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар этиб тайинланди.

Ўзбекистон президенти Туркия вице-президентини орден билан тақдирлади
16 март 2023, 09:38

Ўзбекистон президенти Туркия вице-президентини орден билан тақдирлади

Туркия вице-президенти Фуат Октай Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Мукофотни Анқарада президент Шавкат Мирзиёев топширди.

«Олдинда ҳали ишлар кўп». БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Ўзбекистонга тавсиялари
16 март 2023, 07:18

«Олдинда ҳали ишлар кўп». БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарининг Ўзбекистонга тавсиялари

БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Ўзбекистондаги музокараларда гендер тафовутига чек қўйиш, қамоқда сақлаш жойларида шафқатсиз муносабатга барҳам бериш, ННТларнинг эркин фаолият юритиши, ОАВ ва сўз эркинлигини ҳимоя қилиш, шунингдек, Қорақалпоғистон воқеалари каби масалаларни муҳокама қилди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 март 2023, 23:43

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркиянинг Зилзилалар содир бўлган ҳудудида рўй берган сув тошқинларида 13 кишининг ҳаётдан кўз юмгани, Швейцариянинг Credit Suisse банки ёрдам сўраб регуляторга мурожаат қилгани, Францияда пенсия ёшининг 62 дан 64 га кўтарилаётгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Ўзбек-қирғиз заводида автомобилларни йиғиш июль ойида бошланиши режалаштирилмоқда
15 март 2023, 22:52

Ўзбек-қирғиз заводида автомобилларни йиғиш июль ойида бошланиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон июль ойида автомобилларни биргаликда йиғишни бошлашни режалаштирмоқда. Завод Чуй вилоятининг Ак-Суу қишлоғида қурилиб, бу ерда 19 русумдаги Chevrolet, Daewoo ва Isuzu автомобилларини йиғиш белгиланган.

Нидерландия компанияси «Ўзбеккимёмаш» заводининг 44,71 фоиз улушини сотиб олмоқда
15 март 2023, 22:03

Нидерландия компанияси «Ўзбеккимёмаш» заводининг 44,71 фоиз улушини сотиб олмоқда

Нидерландиянинг Tropidia Holding компанияси «Ўзбеккимёмаш» заводи устав капиталидаги 44,71 фоиз улушини 37 млрд сўмга сотиб олмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг