Тошкентда Ўзбекистон президенти ва бизнес вакилларининг навбатдаги очиқ мулоқоти бошланди. Давлат раҳбари томонидан тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш бўйича янги ташаббуслар илгари сурилиши кутилмоқда. Аввалроқ, тадбиркорлар кўпроқ нимадан норози экани маълум қилинганди.
Ўзбекистонда ичимлик суви тарифлари кўтарилиши, Қорақалпоғистонда шоли етиштириладиган майдонларнинг қисқариши, Қирғизистоннинг Қозоғистонга суғориш учун сув беришни тўхтатгани минтақада сув инқирози кучайиб бораётганидан далолат беради. «Газета.uz» ҳудудлардаги сув билан боғлиқ вазиятни ўрганди.
Қозоғистонда 76 минг ўринли 62 мактаб қурилиши коррупция ишлари бўйича қўлга киритилган ва махсус жамғармага тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилди. Бугунги кунда жамғарма ҳисобида 328 миллион долларга яқин маблағ мавжуд.
Ўзбекистонда салқин ҳаво чекина бошлади ва ҳарорат аста-секин кўтарилмоқда. Дам олиш кунлари ҳарорат кундуз кунлари +35…+37, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +38…+39 даражагача бўлади.
2023 йилнинг 5 ойи давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 13,3 фоизга ўсиб, 215,8 млн долларга етди, дея хабар қилинди ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг Чўлпонотадаги йиғилишида. Томонлар бу кўрсаткични 2 млрд долларга етказиш имконияти мавжудлигини таъкидлади.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги деярли барча раҳбарларни ишдан бўшатиб, уларнинг фаолиятини текширишга топшириқ берди. Ҳоким бўш ўринларга ёшлар ишга олиниши, ҳудудга «янги қон» кераклигини таъкидлади.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Янгийўл тумани ғалладан бўшаган 171 гектар ерни ёқиб, «чемпион» бўлганини таъкидлади. Аввалроқ Тошкентда бир неча бор тутун ва кучли куйинди ҳиди сезилганди, бироқ расмийлар ҳаво сифати ёмонлашгани бўйича бирор изоҳ бермаган.
Рустам Султонов Қорақалпоғистон молия вазири этиб тайинланди. У ушбу лавозимга қадар «Халқ банки», «Асакабанк» ва Ўзбекистон Ҳисоб палатасида масъул лавозимларда ишлаган.
Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Музаффар Рашидов Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тугатилган Президент администрацияси раҳбари лавозими, бошқа ишга ўтган Сардор Умурзоқов, Ўзбекистон ташқи қарз олган ташкилотлар, ўтиш балини тўплолмаган 439 минг абитуриент, туғуруқхонада вафот этган эгизак туққан қашқадарёлик ёш аёл, турли тайинлов ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қозоғистонда рўйхатдан ўтган компания, шунингдек, Россия ва Словакиянинг яна иккита фирмаси Шимолий Корея ва РФ ўртасида қурол-яроғ битимларида қатнашгани учун АҚШ санкцияларига дучор бўлди.
UNG Petro яна Аи-92 бензин нархини 9200 сўмга кўтарди. Чегирма эълон қилинишидан олдин — март ойида ҳам шу нархда сотилаётган эди.
2022 йил ноябрь охирида ташкил этилган Президент администрацияси раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари тугатилди. Ушбу янги лавозимлар «ҳудудлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш ва жойлардаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда тезкор чоралар кўриш зарурлиги» билан изоҳланган эди.
Украинадан дам олиш ва реабилитация учун 45 нафар болалар гуруҳи Ўзбекистонга етиб келди. Ушбу лойиҳа мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонаси ташаббуси билан ўзбек ишбилармонлари ва жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўллаб-қувватланди.
Нурафшон шаҳри камбағалликни қисқартириш бўлими раҳбари вазифасида ишлаб келган Одилжон Атауллаев Янгийўл тумани ҳокими этиб тайинланди. Шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўрирнбосари «лавозимига лойиқ эмас» деб топилиб, вазифасидан озод қилиниши айтилди.
Президент фармонида белгиланганига қарамай, 2023 йилнинг биринчи ярмида Хоразм, Жиззах, Наманган, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгашлари ўтказган бирорта сессия жонли эфирга узатилмади. Туман ва шаҳар кенгашлари ўтказган сессияларнинг 24 фоизи жонли эфирда намойиш этилган.
Бахром Шарипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Нукусдаги метан «заправка» 19 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг газдан ноқонуний фойдаланиб, 3,8 млрд сўмлик зарар етказгани аниқланди.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби давлат раҳбарининг фармони билан Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ ПАда кадрлар ўзгариши ҳақида хабар берилганди.
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Умид Мамадаминов Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари бўлди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг