Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Исроил Жабборов Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Собиқ ҳоким ҳудудда инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги сабабли президент топшириғига кўра ишдан олинганди.
65 боланинг доридан вафот этиши — умуммиллий фожиа. Кучли ва ғамхўр давлат хатоларни тан олиб, бундай фожиа такрорланмаслиги учун хулосалар чиқаради. Ҳалок бўлган болалар хотираси ва уларнинг яқинларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонда мотам эълон қилиниши зарур. «Газета.uz» нуқтаи назари.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда маданий мерос объектлари бор кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг кириши тақиқланди.
Адлия вазирлиги фуқароларнинг имзоси етарли бўлмагани учун «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этди. Ўзбекистонда партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо талаб қилинса, бу партиянинг фақат 2517 та имзоси қонунчиликка мувофиқ деб топилди.
Ўзбекистондаги халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида икки йўлакли (яшил ва қизил) тизим тугатилди. У 2018 йил 1 январда ишга туширилганди. Ўрнига масофавий божхона назорати тизими жорий этилди.
Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистонга 1,5 млрд дан 10 млрд куб метргача Россия газини етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқда. «Ўзбекистон энергетика тизимининг ва Россиянинг тайёрлигига қараб таъминот ҳажмини янада ошириш мумкин», — деди Қозоғистон энергетика вазири.
Нукус давлат педагогика институти ректори сифатида ишлаб келган Байрам Отемуратов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар бўлди. Аввалроқ шу лавозимда ишлаб келган Абатбай Данияров Нукус шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.
Навоий вилоятида аёл 2023 йилда туғилган қизини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди. Ҳолат юзасидан «Одам савдоси» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонликларнинг 248,3 минг нафари 2023 йилнинг январь-июнь ойларида дам олиш мақсадида хорижга сафар қилган.
Қирғизистон президенти қонунчиликка ОАВда «болалар саломатлиги ёки ривожланишига зарар етказувчи» маълумотларни тарқатишни тақиқловчи тузатишларни имзолади. Ҳуқуқ ҳимоячилари қонуннинг қабул қилинишига қарши чиқиб, уни «цензура учун яна бир восита» деб атади.
Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Вашингтонда «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини қўллаб-қувватлаш бўйича меморандум имзолади.
Президент фармони билан 2025 йил 1 январдан дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади.
Импорт автомобилларни фақат уларнинг расмий дилерлари томонидан сотилиш талаби бекор қилинди. Шунингдек, Солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилмоқда.
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқловчи хусусий камералар маълумотларида 5 фоиздан ортиқ хатоликка йўл қўйилса, тадбиркорлар ушбу камераларга эгалик ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Косон туманидаги 20-мактаб директори ўқитувчи ва ишчи ходимларни таъмирлаш ишларига жалб этгани аниқланди. Директорга нисбатан 33 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланди.
Талабаларни ётоқхонага жойлаштиришнинг янги тартиби, энг кўп солиқ тўлаган 10 та компания, асосан ташқи қарз ҳисобидан қопланган бюджет тақчиллиги, Хоразмда ёш қизга тегажоғликда гумонланаётган эркак, IELTS`дан юқори балли тиббиёт талабаларига стипендия ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
«Ўзагроэкспортбанк» акциядорлари банк номини AVO Bank («ҳаво» сўзининг қисқартмаси) этиб ўзгартириш учун овоз берди. Эндиликда банк Олимжон Шодиев томонидан ташкил этилган AVO компаниялар гуруҳи таркибига киради.
Россия Марказий банки рублнинг заифлашиши фонида асосий ставкани 8,5 фоиздан 12 фоизга оширди. Қарор нарх барқарорлигини таъминлаш учун рискларни чеклаш мақсадида қабул қилинди, дейди регулятор.
2023/2024 ўқув йилида 1-курс талабалари, 2024/2025 ўқув йилидан эса барча курс талабалари учун давлат ОТМ ётоқхонасига жойлашиш онлайн амалга оширилади.
Доғистон пойтахти Махачқалъа шаҳрида ёнилғи қуйиш шохобчаси портлаб, 35 киши ҳалок бўлди, 75 киши жароҳатланди. Портлашга шохобча ёнидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш марказида юз берган ёнғин сабаб бўлган. 15 август республикада мотам куни деб эълон қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг