16 август куни «Док-1 Макс» иши доирасида бўлиб ўтаётган судда аввалига «Qalampir.uz» ҳамда «Kun.uz» нашрларини айбсизлик презумпциясига амал қилмаганликда айблаган судланувчиларнинг адвокатлари тушдан кейин «Газета.uz»нинг жонли эфирини тўхтатишни сўради. Суд уларнинг сўровини қаноатлантирди.
Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган Жамшид Ходжаев Навоий вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди. У 2015 ва 2020 йилларда ушбу вилоятдан сенатор этиб сайланган.
Тошкент шаҳри ва вилоятида 3 та ҳолат бўйича мамлакатга ноқонуний равишда олиб кирилган қарийб 5,7 кг синтетик гиёҳвандлик воситалари савдоси аниқланиб, мусодара қилинди.
ИМ-2 қозонхонасида олиб бориладиган таъмирлаш ишлари муносабати билан 21−26 август кунлари Мирзо Улуғбек туманидаги қатор кўчаларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади. Рўйхат.
Июнь ойидаги кескин пасайишдан кейин июлда автомобиль бозорида сотувлар 17 фоизга ошди. Энг катта ўсиш (28,9 фоиз) электромобиллар бозорида қайд этилди. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги машиналар сотуви ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 59,3 фоизга кўпайди.
Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Исроил Жабборов Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Собиқ ҳоким ҳудудда инвестиция кўрсаткичи қониқарсизлиги сабабли президент топшириғига кўра ишдан олинганди.
65 боланинг доридан вафот этиши — умуммиллий фожиа. Кучли ва ғамхўр давлат хатоларни тан олиб, бундай фожиа такрорланмаслиги учун хулосалар чиқаради. Ҳалок бўлган болалар хотираси ва уларнинг яқинларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонда мотам эълон қилиниши зарур. «Газета.uz» нуқтаи назари.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда маданий мерос объектлари бор кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг кириши тақиқланди.
Адлия вазирлиги фуқароларнинг имзоси етарли бўлмагани учун «Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик» демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этди. Ўзбекистонда партияни рўйхатдан ўтказиш учун 20 минг имзо талаб қилинса, бу партиянинг фақат 2517 та имзоси қонунчиликка мувофиқ деб топилди.
Ўзбекистондаги халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида икки йўлакли (яшил ва қизил) тизим тугатилди. У 2018 йил 1 январда ишга туширилганди. Ўрнига масофавий божхона назорати тизими жорий этилди.
Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистонга 1,5 млрд дан 10 млрд куб метргача Россия газини етказиб бериш масаласини муҳокама қилмоқда. «Ўзбекистон энергетика тизимининг ва Россиянинг тайёрлигига қараб таъминот ҳажмини янада ошириш мумкин», — деди Қозоғистон энергетика вазири.
Нукус давлат педагогика институти ректори сифатида ишлаб келган Байрам Отемуратов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисига ўринбосар бўлди. Аввалроқ шу лавозимда ишлаб келган Абатбай Данияров Нукус шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.
Навоий вилоятида аёл 2023 йилда туғилган қизини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди. Ҳолат юзасидан «Одам савдоси» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонликларнинг 248,3 минг нафари 2023 йилнинг январь-июнь ойларида дам олиш мақсадида хорижга сафар қилган.
Қирғизистон президенти қонунчиликка ОАВда «болалар саломатлиги ёки ривожланишига зарар етказувчи» маълумотларни тарқатишни тақиқловчи тузатишларни имзолади. Ҳуқуқ ҳимоячилари қонуннинг қабул қилинишига қарши чиқиб, уни «цензура учун яна бир восита» деб атади.
Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Вашингтонда «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини қўллаб-қувватлаш бўйича меморандум имзолади.
Президент фармони билан 2025 йил 1 январдан дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади.
Импорт автомобилларни фақат уларнинг расмий дилерлари томонидан сотилиш талаби бекор қилинди. Шунингдек, Солиқ тўловчиларга солиқ органларининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қарорлари устидан тўғридан-тўғри судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилмоқда.
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқловчи хусусий камералар маълумотларида 5 фоиздан ортиқ хатоликка йўл қўйилса, тадбиркорлар ушбу камераларга эгалик ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Косон туманидаги 20-мактаб директори ўқитувчи ва ишчи ходимларни таъмирлаш ишларига жалб этгани аниқланди. Директорга нисбатан 33 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг