Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимидаги нутқида Ўзбекистонда ҳақиқий сафарбарлик энди бошланишини таъкидлади. «Кимки „Сайлов ўтди — сафарбарлик тугади“, деб ўйласа, хато қилади», — деди 3-муддатга сайланган президент.
Президент Шавкат Мирзиёев инаугурация маросимида сўзлаган нутқида Ўзбекистонда конструктив мухолифат фаолияти, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатиш ҳуқуқлари кафолатланишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев 14 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида Ўзбекистон президенти сифатида қасамёд қилди.
Зуфар Нарзуллаев «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Президент собиқ раҳбар Ҳуснутдин Хосиловни фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун ишдан олганди.
Жума куни Ўзбекистон бўйлаб Кавказдан кириб келаётган ҳаво ҳаракатини давом эттиради ва барча жойларда иссиқ заифлаша бошлайди. Дам олиш кунлари ҳарорат +33…+38 даража, фақат айрим жойларда 39…+40 даражагача иссиқ бўлади.
Ҳукумат иш ҳақини натура шаклида тўлаш тартиби бўйича қарор қабул қилди. Унга кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан ўзи ёки оиласи истеъмоли учун озиқ-овқат маҳсулотлари бериш, уй хизматчилари билан эса озиқ-овқат ва вақтинча яшаш учун уй-жой билан таъминлаш шаклида ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлади.
Бош прокуратура ўрганиши давомида Тошкент шаҳрида жойлашган 18 та тадбиркорлик субъектлари томонидан Бўзсув каналига юқори концентрацияда ифлосланган кимёвий моддалар оқизилгани аниқланди ва корхоналар огоҳлантирилди.
Канокпан Лао-Арая Осиё тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори бўлди. Бунгача у банкнинг Қирғизистондаги ваколатхонасини бошқарган.
Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида 22 ёшли Фарида Солиева югуриш баҳсларида 2-ўринни, баландликка сакраш секторида Светлана Радзивил 3-ўринни олди. Аввалроқ босқон улоқтириш баҳсида Суҳроб Ходжаев кумуш медалга эга чиққанди.
Тижорат банклари 14 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 525−11 590 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 630−11 640 сўм.
Европарламент депутатлари кўпчилик овоз билан Қирғизистонда сўз эркинлигига босим тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатда мамлакат расмийлари бир қатор мунозарали қонун лойиҳаларини қайтариб олишга ва қатор журналистларга нисбатан айбловларни олиб ташлашга чақирилган.
Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Автойўл раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлаган Жамшид Турсунов Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси бўлди. У аввалроқ ишдан бўшатилган, соҳага 20 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган Абдураҳмон Абдувалиевнинг ўрнини эгаллади.
Ғазалкентда қотилликда гумонланган шахслар ушлангани, Шавкат Мирзиёевнинг инаугурацияси, Ўзбекистон автомобиль бозоридаги пасайиш, Наманганда нашида сабаб ака-сингилга суд ҳукми ўқилгани, Асакадаги заводни тўлиқ қайта ишга туширадиган UzAuto Motors ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ўзбекистон «одам савдосига барҳам бериш бўйича минимал стандартларга тўлиқ риоя этаётгани йўқ, аммо бунинг учун жиддий саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда», дейилади АҚШ Давлат департаментининг дунёдаги одам савдоси бўйича янги ҳисоботида.
Қашқадарё вилояти Нишон туманида фуқаро уйида тўққизта бўз эчкиэмар ва бешта Ўрта Осиё чўл тошбақасини қонунга хилоф равишда сақлаётгани, улардан бири нобуд бўлгани аниқланди. Шунингдек, у икки илонни ўлдириб, ҳовлисига осиб қўйган. Табиатга етказилган зарар салкам 51,5 млн сўмни ташкил этмоқда.
Ипакчилик қўмитаси раиси Баҳром Шарипов Kun.uz ва журналист Шокир Шариповни судга берди. Сайтда унинг ипакчилик соҳасидаги компаниялар билан алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақида мақола чоп этилган. Давлат хизматчиси раддия эълон қилиш, узр сўраш ва 1 млрд сўм товон пули тўлашни талаб қилмоқда.
Тошкент шаҳридаги Олмазор, Яшнобод ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида 14 июль куни соат 09:00 дан 17:00 гача электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Суҳроб Ходжаев Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди.
Бандихон прокурорига маҳалла раисларини ҳақоратлагани учун интизомий чора қўлланилди. Лекин прокурор Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаcи билан ҳам жавобгарликка тортилиши керак эди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг сайланган президент Шавкат Мирзиёевнинг лавозимига киришишига бағишланган қўшма мажлиси 14 июль, жума куни бўлиб ўтади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг