Қирғизистон Олий суди собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилди. Собиқ давлат раҳбари колониядан чиқди ва ҳозирда уйида.
Ўзбекистон барча нефть ва газ конларини Россияга бермаганини айтган энергетика вазири, Орол денгизи майдонида барпо этиладиган ўрмонзорлар, бир кунга ёпиладиган «Ер усти ҳалқа йўли» метро йўналиши, коммунал хизматга йиғилган пулни ўзлаштирган ширкат ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг 3-курс талабаси оралиқ назоратни топширмагани учун отасидан танбеҳ эшитгани сабаб ўзига ўт қўйиб, ёқиб юборди. Танаси чуқур куйгани туфайли шифохонада вафот этди. Ҳозирда ҳолат бўйича «ўзини ўзи ўлдиришга ундаш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Туркиядаги зилзилалардан жабрланганларга ҳукумат, тадбиркорлар ва Ўзбекистон аҳолиси томонидан 170 тонна инсонпарварлик ёрдами йиғилиб, улар 6 та юк самолёти ва 7 та юк машинасида мамлакатнинг турли ҳудудларига етказилди.
Тошкент отчопарида икки бош отнинг очликдан ўлишига сабабчи бўлган шахслар ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилди.
S&P 2023 йилда Украинага қарши уруш ва глобал иқтисодий ўсишнинг секинлашиши фонида Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 5 фоизгача секинлашишини прогноз қилмоқда.
Ўзбекистон президенти БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича Минтақавий маркази раҳбари лавозимидаги миссиясини якунлаётган Наталья Германни қабул қилди.
Шоҳ Бобурнинг дурдона мемуарини тўлиқ ўқиганлар кам. Аксаримиз дарсликдаги парчалар билан кифояланганмиз. Тили, услуби қийинлигини баҳона қиламиз. Лекин орамизда шундай ўқувчилар борки, фарзандларининг исмларини Бобур мирзога атаб қўйган. «Газета.uz» ана шундай китобхонлар билан суҳбатлашди.
Ёшлар давлат ва жамиятдан нима истайди? YouTube’даги «Улар» лойиҳасининг янги сони шу мавзудаги муҳокамаларга сабаб бўлди. Кўпчилик давлатдан эркинлик ва қонун устуворлигини таъминлашни, жамиятдан эса шахсий ҳаётга «бурун суқмаслик»ни сўраган. «Газета.uz» ёшларнинг фикрларини бир саҳифага жамлади.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо вазири лавозимига Отеулиев Азамат Абилкасимович тайинланди.
«Ишга жойлашмаган битирувчилари кўп бўлган нодавлат олий ўқув юртлари сифатсиз таълим берувчи муассаса сифатида тан олинади ва уларнинг фаолияти тугатилиши мумкин», — деди Ўзбекистон олий таълим вазири Иброҳим Абдураҳмонов. Баёнот тармоқларда танқидларга сабаб бўлди. Вазирлик бунга жавоб қайтарди.
Яккасарой туманида яшовчи фуқаролардан коммунал тўловлар учун йиғилган 158,5 миллион сўмни ўзлаштирган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Олтиариқ туманидан оқиб ўтувчи «Базиқувур» каналига Nexia-2 автомобили тушиб кетди. Воқеага ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган. Машина ФВБнинг махсус техника ва асбоб-анжомлари ёрдамида чиқариб олинди.
Жиззах, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида қалбаки банкнотларни тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олиниб, улардан жами 462,4 миллион сўмлик қалбаки пуллар олиб қўйилди.
Туркия компанияси Фарғона вилоятида 1000 МВт қувватга эга фотоэлектр станциясини қуриши мумкин. Инвесторларга уларни қуриш учун учта туманда жой танлаш таклиф қилинди.
Тармоқларда Чилонзор туманида энага 6 ёшли ногирон болани калтаклагани акс этган видер тарқалди. Уни боланинг онаси фуқароларни огоҳликка чақириш учун тарқатгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан туман ИИО томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳри ҳарбий прокуратураси ҳарбий хизматчи Миржалол Имомовнинг ўлим ҳолатини ўрганиб, унда бирор шахснинг ҳаракатларида жиноят таркибини аниқламади. Терговгача текширув материалларига кўра, у ўз жонига қасд қилган. Шу билан жиноий иш қўзғатилиши рад этилди.
Термиз туманида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган 4 нафар шахсга ҳукм ўқилди. Уларга 12 йилдан 14 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистон барча газ ва нефтга оид эксклюзив ҳуқуқни Россияга қарашли компанияга 35 йилга бергани ҳақидаги маълумотни рад этди. «Эксплуатацияда бўлган конларнинг асосий қисми «Ўзбекнефтгаз»га тегишли», — деди у.
Жорий йилда Орол денгизининг қуриган 100 минг гектар майдонида ҳимоя ўрмонзорлари ташкил этилади. Ҳукумат фармойишига кўра, бунинг учун бир қанча жамғармалар, тижорат банклари ҳамда Қорақалпоғистон бюджетининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 25 млрд сўм йўналтирилади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг