Архив

Сирдарёда QR-кодли чек сўраган болага тарсаки туширган сотувчи 15 суткага қамалди
22 июль 2024, 17:54

Сирдарёда QR-кодли чек сўраган болага тарсаки туширган сотувчи 15 суткага қамалди

Гулистонда QR-кодли чек сўраган 12 ёшли болага тарсаки туширган дўкон сотувчиси 15 суткага қамалди. Аввалроқ Солиқ қўмитаси раиси «чек талаб қилиш майда-чуйда нарса эмас» дея болага миннатдорчилик билдирганди.

Маданият вазири иштирокида реклама олган кийим дўкони жаримага тортилди
22 июль 2024, 17:33

Маданият вазири иштирокида реклама олган кийим дўкони жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси маданият вазири Озодбек Назарбеков реклама қилган кийим дўконини «Рақобат тўғрисида»ги қонунни бузган деб топди. Бунда вазирнинг хатти-ҳаракатларида қонун бузилиши аниқланмади.

Тошкент вилоятида 13 ёшли ўгай қизига мунтазам зўравонлик қилиб келган аёлга ҳукм ўқилди
22 июль 2024, 17:02

Тошкент вилоятида 13 ёшли ўгай қизига мунтазам зўравонлик қилиб келган аёлга ҳукм ўқилди

Зангиота туманида аёл бир йил давомида 13 ёшли ўгай қизини дўппослаб ва ўлдириш билан қўрқитиб, тан жароҳатлари етказиб келгани аниқланди. Суд ҳукми билан унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон «Дугоба» альпинистлар лагерини тиклашни режалаштирмоқда
22 июль 2024, 16:53

Ўзбекистон ва Қирғизистон «Дугоба» альпинистлар лагерини тиклашни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Қирғизистон расмийлари туризмни ривожлантириш доирасида «Дугоба» альпинистлар лагерини тиклаш, шунингдек, Қадамжо — Шоҳимардон йўналишидан биргаликда фойдаланишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров.

Жумагача Ўзбекистоннинг 4 вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди
22 июль 2024, 16:04

Жумагача Ўзбекистоннинг 4 вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди

Сешанбадан жумагача Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг тоғли ҳудудларида кутилаётган ёмғирлар сабабли сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин.

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари 25−26 июль кунлари ўтказилади
22 июль 2024, 16:00

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари 25−26 июль кунлари ўтказилади

Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари 25 ва 26 июль кунлари ўтказилади. Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражасини (IQ) аниқлаш бўйича бўлади.

Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш бошлангани эълон қилинди
22 июль 2024, 14:09

Humo тўлов тизимини хусусийлаштириш бошлангани эълон қилинди

Давлат активларини бошқариш агентлиги Humo давлат тўлов тизимини сотиб олиш учун аризалар қабул қилиш бошланганини маълум қилди. Давлат улуши «музокараларга оммавий равишда таклиф қилиш» усули орқали сотилади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат кўтарилади
22 июль 2024, 13:45

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат кўтарилади

Ўзбекистонда иш ҳафтаси бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Чоршанба кунидан бошлаб ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда, ҳаво +38…+43 даражагача қизийди.

Солиқ қўмитаси раиси дўконда QR-кодли чек сўраган болага шахсан миннатдорчилик билдирди
22 июль 2024, 13:38

Солиқ қўмитаси раиси дўконда QR-кодли чек сўраган болага шахсан миннатдорчилик билдирди

Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев дўконда QR-кодли чек сўрагани учун сотувчи урган бола билан учрашди. У болага миннатдорчилик билдирди ва «чек талаб қилиш майда-чуйда нарса эмас» деди. Сотувчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

ACWA Power Ўзбекистондаги иккита шамол электр станциясининг 35 фоиз улушини сотди
22 июль 2024, 12:42

ACWA Power Ўзбекистондаги иккита шамол электр станциясининг 35 фоиз улушини сотди

Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси Ўзбекистоннинг Бухоро вилоятидаги иккита шамол электр станциясининг 35 фоиз улушини сотди. Харидор China Southern Power Grid International бўлди.

Чорвоқда гидроцикл катамаранга келиб урилиши оқибатида 2 киши вафот этди
22 июль 2024, 12:25

Чорвоқда гидроцикл катамаранга келиб урилиши оқибатида 2 киши вафот этди

Шанба куни Тошкент вилоятидаги Чорвоқ сув омборида катамаранга гидроцикл келиб урилди. Оқибатда катамаранда бўлган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этди. Ҳозирда ИИБ ва прокуратура суриштирув ишлари олиб бормоқда.

Самарқандда Nexia 3 иштирокидаги ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди
22 июль 2024, 10:16

Самарқандда Nexia 3 иштирокидаги ЙТҲда йўловчи ҳалок бўлди

Нуробод туманида Nexia 3 ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши сабабли йўл четига чиқиб, бир неча марта ағдарилиб тушди. Оқибатда бир йўловчи вафот этди, ҳайдовчи шифохонада даволанмоқда.

Давлат гранти бўйича 2024/2025 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди
22 июль 2024, 09:43

Давлат гранти бўйича 2024/2025 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

Президент фармойиши билан 2024/2025 ўқув йили учун давлат ОТМларига давлат гранти квоталари тасдиқланди. Шу йилдан бошлаб давлат грантлари олийгоҳлар учун берилмайди, балки йўналиш учун ажратилади.

Жо Байден АҚШ президентлик сайловларидан чиқишга қарор қилди
21 июль 2024, 23:35

Жо Байден АҚШ президентлик сайловларидан чиқишга қарор қилди

АҚШ президенти Жо Байден ноябрь ойидаги сайловларда мамлакат президентлиги учун курашдан чиқишини маълум қилди. Сўнгги ҳафталарда у номзодини қайтариб олишга чақирган партиядошлари томонидан босим остида қолганди. У Камала Ҳаррисни номзод сифатида кўрсатишни таклиф қилди.

«Йўллардаги хавфсизликни таъминлаш — барчамизнинг бурчимиз». ЙҲХХ янги раҳбари жамоатчиликка мурожаат қилди
21 июль 2024, 20:59 1

«Йўллардаги хавфсизликни таъминлаш — барчамизнинг бурчимиз». ЙҲХХ янги раҳбари жамоатчиликка мурожаат қилди

Яқинда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи бўлган Шерзод Ибрагимов фуқароларга мурожаат билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, асосий вазифалар таълим муассасалари олди, пиёдалар ўтиш жойларида хавфсиз тизим яратиш, ашаддий ҳуқуқбузарларга қарши «муросасиз курашиш» ва бошқалардан иборат бўлади.

Япония компанияси ўзбекистонликларни қурилиш соҳасида ишга таклиф қилмоқда
21 июль 2024, 19:07

Япония компанияси ўзбекистонликларни қурилиш соҳасида ишга таклиф қилмоқда

Япония қурилиш компанияси 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган қурувчиларни қидирмоқда. Миграция агентлиги Ўзбекистон фуқаролари бир қатор талабларга жавоб берса, ишга жойлашиш учун мурожаат қилишлари мумкинлиги ҳақида хабар берди. Солиқ ва суғурталардан кейинги «соф» иш ҳақи 16 млн сўмгача бўлади.

Сирдарёда дўкон сотувчиси QR-кодли чек сўраган болага тарсаки туширди
21 июль 2024, 18:37

Сирдарёда дўкон сотувчиси QR-кодли чек сўраган болага тарсаки туширди

Гулистон шаҳрида дўкон сотувчиси 12 ёшли болага QR-кодли чек сўрагани учун тарсаки туширди. Ҳолат болалар омбудсмани сўрови асосида ички ишлар органлари томонидан ўрганилмоқда.

АҚШда ўзбекистонлик эркак 4 нафар қариндошини ўлдиришда гумонланмоқда
21 июль 2024, 13:35

АҚШда ўзбекистонлик эркак 4 нафар қариндошини ўлдиришда гумонланмоқда

Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳрида 24 ёшли ўзбекистонлик эркак оиласининг тўрт аъзоси — онаси, акасининг рафиқаси ва уларнинг икки кичик фарзандини ўлдирганликда гумонланмоқда.

Қарши аэропорти яқинидаги корхонада ёнғин содир бўлди
21 июль 2024, 11:40

Қарши аэропорти яқинидаги корхонада ёнғин содир бўлди

Қарши аэропорти яқинидаги корхонада ёнғин содир бўлди. Бир неча ўт ўчириш экипажлари, жумладан, аэропортнинг учта ўт ўчириш машинаси уни бир неча соат давомида ўчирди. Ҳодиса аэропорт фаолиятига таъсир кўрсатмади.

Бухорода хориждаги эрига жаҳл қилиб, болаларини калтаклаган аёл жаримага тортилди
21 июль 2024, 09:53

Бухорода хориждаги эрига жаҳл қилиб, болаларини калтаклаган аёл жаримага тортилди

Жондор туманида аёл хориждаги эрига жаҳл қилиб, 3−4 ёшли қизларини калтаклаганди. Болалар омбудсмани болаларда жароҳат аниқланмагани ва унга нисбатан жарима қўлланганини билдирди. Аёл «фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи она» сифатида рўйхатга олинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг