Архив

Жиззахда ўрмон нозири дарахт кесганларга жарима қўлламаслик эвазига пора олгани айтилмоқда
22 сентябрь 2022, 11:50

Жиззахда ўрмон нозири дарахт кесганларга жарима қўлламаслик эвазига пора олгани айтилмоқда

Жиззах вилоятида ўрмон нозири 14 дона терак ва қайрағоч дарахтлари ноқонуний кесилгани ҳолати юзасидан жарима қўлламаслик эвазига 3 млн сўм пора талаб қилганликда гумонланяпти. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

Қарздорликни ўчириб беришни ваъда қилган «электросет» ходимлари ушланди
22 сентябрь 2022, 11:19

Қарздорликни ўчириб беришни ваъда қилган «электросет» ходимлари ушланди

Тошкент, Самарқанд ва Жиззахда электр энергияси учун кўп миқдорли қарздорликни ўчириб беришни ваъда қилган ҳудудий электр таъминоти корхоналари ходимлари қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноий иш очилган.

Имомлик мақомига муносиб бўлмаган 4 нафар туман бош имоми ишдан олинди
22 сентябрь 2022, 11:05

Имомлик мақомига муносиб бўлмаган 4 нафар туман бош имоми ишдан олинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ўз вазифасига виждонан ёндошмаган ва имомлик мақомига муносиб бўлмаган 4 нафар туман бош имоми ишдан олди. Шунингдек, 1 нафарига «ҳайфсан» интизомий жазоси берилди.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларни даъватларга берилмасликка чақирди
22 сентябрь 2022, 10:31

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларни даъватларга берилмасликка чақирди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ватандошларга Ўзбекистон фуқароси бўлган шахслар бошқа давлат фуқароси сифатида эътироф этилмаслигини эслатди. Уларнинг хорижий давлатлар ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Тошкентда 63 та жаримаси бор ҳайдовчидан 50 млн сўм ундирилди
22 сентябрь 2022, 10:21

Тошкентда 63 та жаримаси бор ҳайдовчидан 50 млн сўм ундирилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмагани учун фуқарога 63 та маъмурий жарима расмийлаштирилган. МИБ унинг Cobalt машинасини хатлаб олгач, фуқаро 50 млн сўмни тўлашга мажбур бўлди.

Жиззахда Cobalt тиркамага урилди, бир киши вафот этди
22 сентябрь 2022, 10:18

Жиззахда Cobalt тиркамага урилди, бир киши вафот этди

Жиззах вилоятида салонида 5 нафар шахс бўлган Cobalt трактор тиркамасига урилди. Ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи жароҳат олган, бир нафар йўловчи вафот этган.

Қўқондаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди
22 сентябрь 2022, 10:12

Қўқондаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлди

Қўқон шаҳридаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди. Уни бартараф этиш учун 13 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди. Жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, тахминан 300 кв.м майдоннинг том қисми зарарланган.

Пойтахтдаги Махтумқули кўчаси велоакция муносабати билан 2 соатга ёпилади
21 сентябрь 2022, 22:07

Пойтахтдаги Махтумқули кўчаси велоакция муносабати билан 2 соатга ёпилади

22 сентябрь соат 07:00 дан Тошкентдаги Махтумқули кўчаси Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан «Янги Ўзбекистон» боғигача (11,5 км) «Велосипед куни» акцияси муносабати билан ёпилади.

21 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
21 сентябрь 2022, 21:59

21 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Россиядаги ўзбекистонликларнинг намойишларда қатнашмасликка чақирилаётгани, Алишер Усмоновнинг Германиядаги виллаларида ўтказилган тинтув, Янгиҳаёт туманида янги шаҳарча, ЕИ ва Жанубий Кореядан поезд харид қиладиган Ўзбекистон, пора олган икки адвокат ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.

ФАО Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича анжуман ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади
21 сентябрь 2022, 21:46

ФАО Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича анжуман ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлади

ФАО раҳбари Цуй Дуню Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ШҲТ саммитида илгари сурилган 2023 йилда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро анжуман ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Бош прокуратура ўзбекистонликларни бошқа давлатлар қуролли кучларига қўшилмасликка чақирди
21 сентябрь 2022, 20:29

Бош прокуратура ўзбекистонликларни бошқа давлатлар қуролли кучларига қўшилмасликка чақирди

Ўзбекистон Бош прокуратураси хориждаги ватандошларни чет эл давлатлар қуролли кучлари сафига қўшилмаслик ва жанговар ҳаракатларда қатнашмасликка чақириб, бунинг учун жиноий жавобгарликдан огоҳлантирди. Аввалроқ Россияда Қуролли Кучларда хизмат қилган хорижликларга фуқаролик бериш осонлаштирилганди.

«Ҳаёт қайнамоқда» — талабалар яшашни бошлаган Tashkent Index комплексидан фоторепортаж
21 сентябрь 2022, 18:56

«Ҳаёт қайнамоқда» — талабалар яшашни бошлаган Tashkent Index комплексидан фоторепортаж

Тошкентда ётоқхона муаммосига дуч келган талабалар учун Tashkent Index савдо мажмуасида 10 минг ўринли ётоқхона ташкил этилиши айтилганди. Ҳозирда талабалар ётоқхоналарга кўчишни бошлаган ва бу ерда ҳаёт қайнамоқда. «Газета.uz» мухбирлари Миролим Исажонов ва Мадина Аъзам репортаж тайёрлади.

Қозоғистонда муддатидан олдин ўтказиладиган президентлик сайловлари санаси белгиланди
21 сентябрь 2022, 18:36

Қозоғистонда муддатидан олдин ўтказиладиган президентлик сайловлари санаси белгиланди

Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари 20 ноябрь куни бўлиб ўтади. «Бу сайловлар бутун сиёсий тизимни тубдан «қайта юклаш»га олиб келадиган сайлов циклини бошлаб беради», — деди президент Қасим-Жомарт Токаев.

ОАВ: Алишер Усмоновнинг Германиядаги виллаларида тинтув ўтказилди
21 сентябрь 2022, 18:29

ОАВ: Алишер Усмоновнинг Германиядаги виллаларида тинтув ўтказилди

Германияда россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга алоқадорлиги айтилаётган 24 та объектда тинтувлар ўтказилди, деб ёзади ОАВ. Миллиардер Европа Иттифоқи санкцияларини бузганликда гумонланмоқда.

Наманганда аҳоли уйлари яқинида газ «заправка» қурилмоқда. Унинг ортида вилоят хокимининг қудаси турган бўлиши мумкин
21 сентябрь 2022, 18:18 1

Наманганда аҳоли уйлари яқинида газ «заправка» қурилмоқда. Унинг ортида вилоят хокимининг қудаси турган бўлиши мумкин

Наманганда аҳоли хонадонларига тақаб метан «заправка» қурилмоқда. Қурилиш зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан бошланган. Kun.uz нашрининг маълум қилишича, қурилиш тепасида Намангандаги кўплаб АГТКСлар эгаси, вилоят ҳокимининг қудаси турган бўлиши мумкин. Мақола муаллифи троллар ҳужумига учради.

Forbes илк бор Ўзбекистондаги ишончли банклар рейтингини эълон қилди
21 сентябрь 2022, 18:17

Forbes илк бор Ўзбекистондаги ишончли банклар рейтингини эълон қилди

Forbes Russia томонидан эълон қилинган Ўзбекистондаги энг ишончли 10 та банк рейтингида NBU, Ипотека банк, Саноат қурилиш банк пешқадам бўлишди.

Ўзбекистон ЕИ ва Жанубий Кореядан 40 тагача поезд харид қилиши мумкин
21 сентябрь 2022, 17:51

Ўзбекистон ЕИ ва Жанубий Кореядан 40 тагача поезд харид қилиши мумкин

«Ўзбекистон темир йўллари» 34 та электропоезд, 6 та дизел поезди ва 100 дан ортиқ янги йўловчи вагонларни харид қилишни режалаштирмоқда. Ташкилот бу борада Alstom, Siemens, Ssoda ва Hyundai каби компаниялар билан музокаралар олиб борди.

Президент кимё заводларидаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича кўрсатма берди
21 сентябрь 2022, 16:57

Президент кимё заводларидаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича кўрсатма берди

Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Унда Кимё заводларида илғор тажриба ва замонавий технологияларни жорий этиш, улардаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни намойишларда қатнашмасликка чақирди
21 сентябрь 2022, 16:50

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни намойишларда қатнашмасликка чақирди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги Ўзбекистон фуқароларидан рухсат берилмаган оммавий намойишларда иштирок этмасликни сўради. Аввалроқ «Весна» ҳаракати 21 сентябрь куни эълон қилинган қисман сафарбарликка қарши норозилик намойиши қилишга чақирганди.

Янгиҳаёт туманида 500 минг кишилик янги шаҳарча қурилади
21 сентябрь 2022, 15:46

Янгиҳаёт туманида 500 минг кишилик янги шаҳарча қурилади

Тошкентнинг Янгиҳаёт ҳамда Бектемир туманларининг жами 1400 гектар майдонида янги шаҳарча бунёд этилади, деди Янгиҳаёт ҳокими Ҳаёт Иноғомов. Ҳозирда унинг мастер режаси ишлаб чиқилмоқда. «Тошкент марказига чиқмай, шу ерда ишлаб, шу ерда яшаса бўлади», — деди ҳоким.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг