Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтга келган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш учун ёрдамчи сифатида кўнгиллиларни жалб қилмоқда. Бунда волонтёрлар бир нечта талабларга жавоб бериши керак бўлади.
2022 йилнинг кузида ўз хотинини «бир неча бор қилган хиёнатлари туфайли» 19 марта пичоқлаб ўлдирган эркак 10 йилга қамалди. «Хотинимни бунақа йўл тутиши менга жуда ёмон таъсир қилди», — деди эркак суд залида.
«Бу „Муштум“ — зўрлиқ муштуми эмас, ҳақлиқ муштумидир; бу „Муштум“ — золимлар муштуми эмас, мазлумлар муштумидир. Шунинг учун бунинг маъноси ҳам бошқачадир… Тумшуғингиз устига янги меҳмон муборак бўлсин, афандилар!..»
Шавкат Мирзиёев 20−21 февраль кунлари Миср Араб Республикасида бўлади. Олий даражадаги музокараларда сиёсий, иқтисодий, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорлик масалалари ўрин олган.
Олий таълим вазири Иброҳим Абдураҳмонов барча ОТМ ректорларига талабаларни жиноятчиликка мойил, ёт ғоялар таъсирига тушиш арафасида ва қоидаларга риоя этмайдиган каби гуруҳларга ажратиш топшириғини бергани айтилмоқда. «Шошилинч» топшириқ ижроси бўйича маълумотлар 3 кунда юборилиши сўралган.
Туркиядаги зилзиладан катта талафот кўрган шаҳарлардан 80−100 км узоқликда жойлашган Эрзин шаҳри зилзиладан ҳеч қандай зарар кўрмади. Кўпчилик бу ҳодисани қатъий шаҳарсозлик сиёсати натижаси деб атамоқда. Ушбу мақолада қандай қилиб шаҳар бундай зилзилани талафотларсиз ўтказгани ҳақида сўзлайди.
Ўтган ёмғирли кунлардан сўнг Ўзбекистон бўйлаб ҳафта бошида ҳаво илишни бошлайди ва 18 даражагача кўтарилади. Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.
Зангиота туманида «Волга» автомобили ҳайдовчиси тезликни ошириб, бошқарувни йўқотиши оқибатида Бўзсув каналига тушиб кетди. 23 ёшли ҳайдовчи машинадан чиқолмай, сувда чўкиб вафот этди.
Ички кийимлар дўконини танқид қилган чирчиқлик блогер жаримага тортилди. Бу ишни «ўзининг диний қарашларидан келиб чиқиб» қилганини айтган фуқарога тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари тушунтирилди. Пойтахт ИИББ жамиятда ўзини тутиш қоидалари ва қонунчиликка итоаткор бўлишга чақирди.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида фирмага берилган ҳудудда 35 туп дарахт ноқонуний кесиб ташлангани аниқланди. Бунинг оқибатида ўсимлик дунёсига 196 млн сўм зарар етгани маълум бўлди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Яккабоғ туманида Gentra автомобили ҳайдовчиси пиёдани уриб қочиб кетди. Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этди. Тезкор суриштирув давомида ЙТҲни 27 ёшли йигит содир этгани аниқланди.
Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида бир оиладан тўрт киши ҳалок бўлди, яна уч нафари касалхонага ётқизилди. Ўлим сабаби озиқ-овқат ёки ис газидан заҳарланиш бўлиши мумкин. Текширув учун овқат қолдиқларидан намуналар олинди.
Туркияда қидирув-қутқарув ишларининг тўхтатилаётгани, АҚШдаги компаниянинг 100 нафардан зиёд болани хавфли ишларга жалб қилгани, Париждаги савдо марказида эркак ўзини юқори қаватдан ташлаб юборгани оммавий саросимага сабаб бўлгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
100 ёшга тўлган «Муштум»нинг кўплаб адабий қаҳрамонлари, доимий рукнлари бор. ««Муштум» медаллари» — шундай рукнлардан бири. «Газета.uz» 1972 йилда журналнинг 15 та сони давомида эълон қилинган «медаллар»ни бир саҳифага жамлади. Бу «медаллар»га лойиқлар ҳали ҳам орамизда бўлиши мумкин.
100 йил аввал — 1923 йил 18 февралида Қодирий асос солган «Муштум»нинг илк сони чиққан. Танқидий ҳажвиялар исталган нашрда чиқиши мумкин, аммо бу журнални ажратиб турувчи жиҳат — унинг ўткир карикатуралари эди. «Газета.uz» «Муштум»да чиққан ҳажв-суратлар тўпламини эътиборингизга ҳавола қилади.
Тошкентнинг Амир Темур кўчасида яна бир йирик ЙТҲ содир бўлди — бирданига тўртта автомобиль тўқнашди, улардан бири ёниб кетди. Икки ҳайдовчи жароҳатланган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в. б. Бахтиёр Саидов Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган, этник ўзбеклар истиқомат қиладиган Овакент қишлоғига ташриф буюрди. У Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли билан ҳам учрашди.
Тошкентдаги Эски-Жува бозорида сотувчи аёллар ўртасида юзага келган ўзаро жанжал вақтида 29 ёшли аёл ҳамкасбини дўппослаб, қулоғининг бир қисмини тишлаб, узиб олди. ЖИБ Шайхонтоҳур тумани суди томонидан ҳамкасбининг қулоғини тишлаган аёлга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Тошкент шаҳрида 1 апрелдан жамоат транспортида йўл ҳақи тўлашнинг мослашувчан тизими (1 соат ичида бир йўналишли йўловчи транспортидан бошқасига ўтиш сонидан келиб чиққан ҳолда имтиёзли ва бепул тарифлар) жорий этилиши режалаштирилмоқда. Электрон тўловлар учун чегирмалар қўлланади.
Ҳозирда Navruz турар-жой мажмуасида жойлашган хонадонларни қулай шартларда харид қилиш мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг