Архив

Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти ўз ишини бошлади
21 июнь 2022, 21:35

Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти ўз ишини бошлади

БМТТД ва Сенат ҳамкорлигида аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини оширишга қаратилган Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти ўз ишини бошлади. Мулоқот мамлакатдаги гендер тенглик муаммоларини ҳал қилиш учун 14 минтақадан турли соҳалардаги 180 дан ортиқ аёлларни бирлаштиришни мақсад қилган.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида декларация ва 18 та ҳужжат имзоланди
21 июнь 2022, 21:19

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида декларация ва 18 та ҳужжат имзоланди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 18 та ҳужжат имзоланди.

Тошкентда июнь ойида ўртача ойлик ёғингарчиликнинг 130 фоизи кузатилди — Ўзгидромет
21 июнь 2022, 20:23

Тошкентда июнь ойида ўртача ойлик ёғингарчиликнинг 130 фоизи кузатилди — Ўзгидромет

Тошкентда ўртача ойлик миқдор 17 мм ни ташкил этган бир вақтда, ой бошидан буён 22 мм ёки меъёрдагидан 130 фоиз кўпроқ ёғингарчилик ёғди. 20 июнь куни пойтахт марказида 15 мм, халқаро аэропорт ҳудудида 21 мм ёмғир ёғди.

Журналист ва ёзувчи Аҳмаджон Тошхўжаев вафот этди
21 июнь 2022, 18:36

Журналист ва ёзувчи Аҳмаджон Тошхўжаев вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Аҳмаджон Тошхўжаев 70 ёшида вафот этди.

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб $500 млнга камайди
21 июнь 2022, 18:00

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қарийб $500 млнга камайди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари май ойида қарийб 500 млн долларга камайиб, 35,4 млрд долларни ташкил этди. Қимматбаҳо металларнинг физик ҳажми ошган бўлсада, хорижий валюта ва олтиндаги захиралар қиймати камайди.

$40 минг эвазига АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди
21 июнь 2022, 17:48

$40 минг эвазига АҚШга жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди

Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида фуқароларни 40 минг доллар эвазига виза расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, АҚШга жўнатишга уринганликда гумонланган шахслар қўлга олинди.

Табиий газни марказлашган тарзда харид қилиш ва сотиш учун UzGasTrade компанияси ташкил этилмоқда
21 июнь 2022, 17:18

Табиий газни марказлашган тарзда харид қилиш ва сотиш учун UzGasTrade компанияси ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш, шунингдек, ягона экспортчи вазифасини бажариш учун UzGasTrade компанияси ташкил этилмоқда. Ҳозир бу билан «Ўзтрансгаз» шуғулланади. UzGasTrade устав капитали давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия ҳисобидан шакллантирилади.

Кореяга ишга кетиш учун имтиҳонга бошқа фуқаронинг ўрнига кириш ҳолатлари аниқланди
21 июнь 2022, 17:01 1

Кореяга ишга кетиш учун имтиҳонга бошқа фуқаронинг ўрнига кириш ҳолатлари аниқланди

Кореяга ишга кетиш учун EPS-Topik тест имтиҳонларига бошқа фуқаронинг ўрнига кириш ва қўшимча воситалардан фойдаланишга уриниш билан боғлиқ 23 та ҳолат аниқланди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қоидабузарлар 3 йилгача қайтиб имтиҳонда қатнаша олмаслигидан огоҳлантирмоқда.

Қумқўрғон туманида ҳоким ўзгарди
21 июнь 2022, 16:28

Қумқўрғон туманида ҳоким ўзгарди

Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманига Анвар Нормаматов ҳоким этиб тайинланди. Собиқ ҳоким туманнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари пастлиги учун танқид қилинган эди.

Руҳий саломатликсиз соғлом бўлиш имконсиз — ЖССТ
21 июнь 2022, 16:24

Руҳий саломатликсиз соғлом бўлиш имконсиз — ЖССТ

ЖССТ руҳий саломатлик бирламчи тиббий ёрдамнинг бир қисми бўлиши керак деб ҳисоблайди. Мактаб ўқувчилари руҳий саломатлик учун ижтимоий ва эмоционал таълим дастурларига, катталар эса арзон ёрдам ва ижтимоий хизматларга муҳтож.

Фото: Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди
21 июнь 2022, 16:23

Фото: Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифини Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев номидаги кўча ва хиёбонни очишдан бошлади. Олий мартабали меҳмонга президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилди.

«Лўличилик қилманг». Расул Кушербаев ва Алишер Қодиров нима сабабдан тортишиб қолди?
21 июнь 2022, 16:17

«Лўличилик қилманг». Расул Кушербаев ва Алишер Қодиров нима сабабдан тортишиб қолди?

Сешанба куни қуйи палата мажлисида Расул Кушербаев ва Алишер Қодиров ўртасида баҳс юзага келди. Бунга фуқароларнинг шахсий электрон маълумотларини олишга имкон берувчи қонун лойиҳаси сабаб бўлди. Расул Кушербаев ҳамкасбининг гапини бўлиб қўйган бўлса, Алишер Қодиров эса шахсиятга ўтиб кетди.

ЮНИСЕФ Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича хавотирини билдирди
21 июнь 2022, 16:08

ЮНИСЕФ Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича хавотирини билдирди

ЮНИСЕФ Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларидан хавотирда: айрим ҳодисалар, жумладан, гўдаклар билан боғлиқ бўлганлари жамоатчилик кўз олдида ва кузатувчилар иштирокида содир бўлмоқда. Ташкилот ижтимоий ишчилар институтини ташкил этиш кераклигини айтди.

Гиёҳванд моддалар савдосида қатнашган уч нафар шахс 11 йилдан 13 йилгача қамалди
21 июнь 2022, 13:11

Гиёҳванд моддалар савдосида қатнашган уч нафар шахс 11 йилдан 13 йилгача қамалди

Самарқандда иккита ҳолатда қарийб 16 килоргаммга яқин гиёҳвандлик воситаларини етказиб бериш ва сотиш билан шуғулланган уч нафар шахсга суд ҳукми ўқилди. Уларга нисбатан 11 йилдан 13 йилгача қамоқ жазоси тайинланди.

Самарқандда аҳолига ажратилган қарийб 85 тонна ун қиммат нархларда сотилгани аниқланди
21 июнь 2022, 11:42

Самарқандда аҳолига ажратилган қарийб 85 тонна ун қиммат нархларда сотилгани аниқланди

Иштихон туманида тадбиркор аҳолига ажратилган арзон нархдаги 84,5 тонна ун маҳсулотини белгиланган маҳаллаларга етказиб бермасдан, савдо нуқталари орқали қиммат нархларда сотиб юборгани аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Сардор Умурзаков Озарбайжон иқтисодиёт вазири билан учрашди
21 июнь 2022, 11:32

Сардор Умурзаков Озарбайжон иқтисодиёт вазири билан учрашди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов учрашиб, инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик салоҳиятини муҳокама қилди. Томонлар ўзаро ва транзит юк ташишни кўпайтириш бўйича ҳамкорлик йўлларини кўриб чиқишди.

Ўзбекистон дзюдо академияси ташкил этилади
21 июнь 2022, 11:29

Ўзбекистон дзюдо академияси ташкил этилади

Денов ва Урганч дзюдо мактаблари, Миллий университетда алоҳида таълим йўналиши ҳамда Ўзбекистон дзюдо академияси ташкил этилади, мамлакатда жаҳон чемпионати ва бешта турнир ўтказилади — президент дзюдо спортини ривожлантириш бўйича қарорни имзолади.

Дмитрий Муратовнинг Нобель медали аукционда $103,5 млнга сотилди
21 июнь 2022, 11:09

Дмитрий Муратовнинг Нобель медали аукционда $103,5 млнга сотилди

«Новая Газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратов 2021 йилда тинчлик бўйича қўлга киритган Нобель мукофотини аукционга қўйди. Бошланғич нархи $700 минглик лот бир неча дақиқада $16,6 млнга кўтарилди, якунда эса $103,5 млнга сотилди. Маблағлар украиналик қочқинларнинг оилаларига ёрдам беришга сарфланади.

1-синфга онлайн ҳужжат топшириш — қўлланма
21 июнь 2022, 11:02 1

1-синфга онлайн ҳужжат топшириш — қўлланма

20 июндан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги мактабларга онлайн-қабул бошланди. «Газета.uz» ота-оналар учун my.maktab.uz платформаси орқали электрон шаклда мактабга ҳужжат топшириш бўйича қўлланмани тақдим этади.

Косондаги 10-сонли колонияда тиббиёт ходимлари етишмаяпти — Омбудсман
21 июнь 2022, 10:33

Косондаги 10-сонли колонияда тиббиёт ходимлари етишмаяпти — Омбудсман

Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 10-сонли колонияда тиббиёт ходимлари етишмайди. У ерда ҳар куни 70−80 нафар маҳкумга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Омбудсман офиси муассасадаги маҳкумларни сақлаш ва қариндошлари билан учрашиш учун яратилган шароитларни ўрганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг