ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи Ахроржон Атхамов, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Ташходжаев ва ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Тимур Собиров лавозимидан озод этилди.
Бокуда ўтган COP29 иқлим саммитида ривожланаётган мамлакатларга иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашда ёрдам сифатида йилига 300 млрд доллар ажратишга келишилди. Аммо қатнашчиларнинг айримлари ташаббусни танқид қилиб, бу миқдор муаммо кўлами учун етарли эмас, демоқда.
Шухрат Халмухамедов мудофаа вазири этиб тайинланди. У бунгача вазирлик раҳбарининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
2024 йил 22 ва 23 ноябрь кунлари «Янги Ўзбекистон» боғи Yangi Nafas умуммиллий ҳаракати доирасида ташкил этилган кенг кўламли спорт тадбири — Talaba Yugur талабалар оммавий югуриш мусобақасининг якуний босқичи марказига айланди.
Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси яқинида отишма содир бўлди. Уч полициячи яраланди, ҳужум қилган шахснинг ўзи ўлдирилди. Ҳудудда маҳаллий аҳолининг Ғазодаги ҳаракатларга қарши норозилик намойишлари тез-тез бўлиб туради.
Тошкентда ташкил этилган NeUyat кўргазмаси 14 декабрга қадар узайтирилди. Унинг кучли жиҳати шундаки, экспозицияда нафақат аёлларга нисбатан зўравонлик турлари, балки уни қабул қилмайдиган инсонларни ҳам кўриш мумкин, деб ёзади «Газета.uz» мухбири Виктория Абдураҳимова. Фото.
Тошкентда кўп қаватли уй-жой қурилишига йўналтирилган инвестиция даромадлилиги тушиб бормоқда. Февраль ойида кўчмас мулкка инвестицияларнинг рентабеллиги ўртача 32,4 фоизни ташкил этган бўлса, октябрь ойида у 12,2 фоизга тушди, дея қайд этади МҲТИ.
Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида фотограф Евгений Олевский хотирасига бағишланган «Мен дунёни шундай кўрдим» номли кўргазма бўлиб ўтмоқда. Намойишдан табиат ва одамларни акс эттирувчи 50 та асар ўрин олган.
Тошкентда Ўзбекистон ва Кувайт делегациялари Савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказди. Томонлар савдо тартиб-қоидаларини соддалаштиришга келишиб олди ва имтиёзли савдо битимини имзолаш имкониятларини муҳокама қилди.
Президент Янгиҳаёт туманида қурилаётган «Янги авлод» махсус саноат зонасига борди. Зонани бошқариш, инвесторларни жалб қилиш ва инфратузилмани ривожлантириш Хитойнинг CAMCE компанияси томонидан амалга оширилади. Шунингдек, JAC Motors заводи ва бошқа қатор лойиҳаларни йўлга қўйиш режа қилинган.
Мудофаа вазири лавозимида ишлаган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов президент фармони билан Ўзбекистон ДХХ раиси этиб тайинланди. ДХХнинг собиқ раҳбари генерал-лейтенант Абдусалом Азизов президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ихтиёрига ўтказилди.
Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланди.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов лавозимидан олинди. У 2019 йилдан бери бу лавозимда фаолият юритиб келаётганди.
Президент қарори билан нодавлат мактабгача ва мактаб ташкилотлари 2030 йил 1 январга қадар барча турдаги солиқ ва йиғимлардан озод қилинмоқда. Улардаги раҳбар ва ўқитувчилар малакасини ошириш давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
Президент Тошкент атрофида «яшил белбоғ» барпо этиш лойиҳаси доирасида дарахт ўтқазди. Янги боғ пойтахт ҳалқа йўли бўйлаб яратилмоқда. Тадбирда ҳукумат аъзолари, жамоатчилик вакиллари ва чет эллик дипломатлар иштирок этди. Айни пайтда бошқа ҳудудларда ҳам шундай боғлар барпо этилмоқда.
Шанба куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи водий вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сезилди (2−3 балл).
Бош вазир Абдулла Арипов Сурхондарёнинг Бойсун туманига техноген фалокатдан сўнг икки марта борди, дейди унинг матбуот хизмати. Ҳукумат раҳбари маҳаллий аҳоли билан эвакуация масаласини муҳокама қилган.
Тошкент Кимё халқаро университети вакиллари Испания ва Португалияга ташриф буюриб, топ университетлар ҳамда машҳур Real Madrid фонди билан шартномалар имзолаш бўйича келишувларга эришди.
«Альфахорес» печеньеси, занжабилли пряниклар, «Қаҳва доналари» печеньеси, олмали печенье ва бошқа печенье рецептлари — Zira.uz жамланмасида.
Вазирлар Маҳкамасининг 2030 йилгача Ҳаракат дастури, энергоресурслар ишлаб чиқарилишидаги пасайиш, Умра саёҳатини амалга ошира оладиган турфирмалар рўйхати, мактаблардаги буллинглар ҳамда уларнинг оқибатлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг