Миллий валютадаги кредит ставкалари кетма-кет учинчи ой пасайиб, 22,2% ни ташкил этди. Аҳоли кредитлари бўйича фоизлар 5 ой ичида минимал даражага тушди, бироқ бизнес қарзлари яна кўтарила бошлади. Хорижий валютадаги кредитлар бўйича ўртача ставка 2020 йил май ойидан бери максимал даражага етди.
Андижоннинг Пахтаобод туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган пуллар қўшиб ёзиш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган. Гумонланувчиларга нисбатан жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 8 та янги йўналишда темирйўл қатновини ишга туширишни режалаштирмоқда. Шу муносабат билан ташкилот 34 та замонавий электропоезд сотиб олиш бўйича халқаро тендер эълон қилди.
Президент қарори билан кейинги ўқув йилидан Наманган тўқимачилик саноати институти ўз фаолиятини бошлайди. Институтда таълим жараёни кредит-модул тизими, жумладан, қўшма таълим дастурлари асосида ташкил этилади. Шунингдек, ОТМ қошида Тўқимачилик технопарки очилади.
Силга қарши олтита дори АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги кўмагида Ўзбекистонда фойдаланиш учун ЖССТнинг тезлаштирилган рўйхатга олиш тартибидан ўтди. Мамлакат сил касаллигига чалиниш бўйича дунёда юқори ўринларда туради.
7 сентябр куни Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғи рўпарасида 500 дан ортиқ мевали дарахт ёниб кетди. Прокуратура жиноий иш очган.
Бош прокуратура маълумотларига кўра, Фарғона вилоятида 64 ёшли қайнота кечки овқатни тайёрлашдан келиб чиққан оилавий жанжал ортидан ўз келинини ваҳшийларча ўлдирган. Ҳодиса тафсилотлари ошкор қилинди.
Пайшанба куни Афғонистонда ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланади. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов қабул квотаси қарийб 70 фоизга оширилганини олқишлади ва олий ўқув юртларида ўқиш учун қизларга тенг миқдорда ўрин берилишига умид билдирди.
Ўзбекистоннинг Венгрияда дипломатик ваколатхона очаётгани, иссиқлик таъминоти тарифлари ўзгармаслиги, ОТБнинг Ўзбекистонга берган навбатдаги кредити, туғруқхонадаги муаммо сабаб ишдан олинган Чортоқ тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, кутилаётган чанг тўзонлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Россияда «қисман» сафарбарлик эълон қилинганидан кейин Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рус автомобилларининг навбатлари пайдо бўлди. Бироқ ҳозир чегарада вазият тинч, навбатлар йўқ, дея ишонч ҳосил қилишди «Газета.uz» мухбирлари.
Green Card дастурига онлайн анкета қандай тўлдирилади? Грин Кард анкетаси учун фотосуратлар бўйича талаблар қандай? Грин Кард натижаларини қаерда ва қандай текширса бўлади? «Газета.uz» мустақил равишда бепул ариза топшириш ва натижасини текшириш бўйича қўлланмани тақдим этади.
Тармоқларда истеъмолчилар банк хизматлари, хусусан, картадан пул ечилганда банкомат нақд пул бермагани, кредит ёпилган бўлса-да, картадан пул ечиб олингани юзасидан шикоят қилмоқда, дея маълум қилди МБ. Ўрганишлар натижасида 15 та банкка кўрсатма хатлари юборилди.
Кимё бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти америкалик олимлар Каролин Бертоцци ва Барри Шарплесс, шунингдек, даниялик олим Дейн Мортен Мелдалга клик кимёси ва биоортогонал кимё усулларини ишлаб чиққанлиги учун топширилди.
Чоршанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни 70 йиллик юбилейи билан табриклади. Томонлар келишувлар ва қабул қилинган битимларни амалга ошириш масалаларини ҳам кўриб чиқди.
Тармоқларда Наманганнинг Чортоқ туманидаги туғруқхоналардан бирида 10 дан ортиқ аёл бир бўлимда (аслида 3 нафардан кўп бўлиши мумкин эмас) чақалоғи билан ётгани акс этган видео тарқалди. Натижада ССВ мазкур ҳолатга ўз вақтида чора кўрмаган тиббиёт бирлашмаси раҳбарини ишдан бўшатди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 17,69 сўмга қимматлаб, 11 028,14 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса яна пасайди.
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон ҳукуматига аҳолини барқарор нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, шунингдек, йил охиригача 8,9 млн нафардан ортиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига тўловлар тўлаш ва қайтган меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш учун 500 млн доллар кредит ажратади.
Самарқандда илк бор реставраторлар учун семинар ўтказилмоқда.Тадбирда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўрта Осиё реставраторлари қурултойини ташкил этишни таклиф қилди. Шунингдек, «Маданий мерос объектлари дирекцияси»нинг минтақавий реставрация марказлари ташкил этилаётгани қайд этилди.
Япониянинг «All Nippon Airlines» авиакомпанияси Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари (Самарқанд, Бухоро, Урганч) га парвозларни йўлга қўйишни таклиф этди. Шунингдек, томонлар Токио ва Осака шаҳарларидан Самарқанд шаҳрига чартер дастурларини амалга оширишга келишиб олди.
5 октябрь куни таъмирлаш ишлари сабаб пойтахтда Миробод, Бектемир, Чилонзор туманларининг турли ижтимоий объектлари ва ишлаб чиқариш корхоналари табиий газдан узилади. Тошкент вилоятининг айрим туманларида 45 мингга яқин аҳоли хонадонларига вақтинча табиий газ етказиб берилмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг