Архив

Ўзбек тилидан миллий сертификатда юқори балл олганларга имтиҳон харажати қопланиши мумкин
25 июнь 2024, 11:18

Ўзбек тилидан миллий сертификатда юқори балл олганларга имтиҳон харажати қопланиши мумкин

Ўзбек тили ва адабиёт фани бўйича миллий сертификатда юқори балл (А ва А+) тўплаган 14−30 ёш оралиғидаги фуқароларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилиши мумкин. Бу бўйича лойиҳа муҳокамага қўйилди. Маблағ Ёшлар ишлари агентлиги жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.

Бешта вилоятда тарихий ёдгорликлар қисман бузилиб, ҳожатхона, ҳаммом ва иссиқхона қурилгани аниқланди
25 июнь 2024, 10:13

Бешта вилоятда тарихий ёдгорликлар қисман бузилиб, ҳожатхона, ҳаммом ва иссиқхона қурилгани аниқланди

Қашқадарё, Жиззах, Сирдарё, Навоий ва Тошкент вилоятларидаги тарихий ёдгорликлар қисман бузилиб, ўрнига уй-жой, ҳожатхона, ҳаммом, иссиқхона ва мобил компания антеннаси қурилгани аниқланди. Оқибатда 12 та ёдгорликка 8,3 млрд сўмлик зарар етказилган

Деновдаги бозорда ёнғин содир бўлди
25 июнь 2024, 09:30

Деновдаги бозорда ёнғин содир бўлди

Тунда Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги бозорда ёнғин содир бўлди. Оқибатда 12 та савдо дўконидаги буюм ва кийим-кечаклар зарарланди. 5 та туман ФВБдан етиб келган жами 9 та экипаж ёнғинни 1,5 соатда ўчирди.

Нетаньяху: ҲАМАС билан шиддатли жанглар ниҳоясига етмоқда, аммо уруш давом этади
24 июнь 2024, 23:34

Нетаньяху: ҲАМАС билан шиддатли жанглар ниҳоясига етмоқда, аммо уруш давом этади

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАС билан Ғазодаги шиддатли жанглар якунланаётганини айтди, бироқ гуруҳ йўқ қилинмагунча урушни давом эттиришга ваъда берди. Исроил қўшинларининг бир қисмини «Ҳизбуллоҳ» билан тез-тез жанглар содир бўлаётган Ливан билан чегарага юборишни режалаштирмоқда.

24 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
24 июнь 2024, 22:14

24 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг Доғистондаги теракт юзасидан ҳамдардлик мактуби, Тошкентда илк бора очилган Мўғулистон элчихонаси, Британия музейида намойиш этиладиган Ўзбекистон кўргазмаси, Бўстонлиқдаги оромгоҳда дам оладиган россиялик болалар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Фарғонада соғлом фуқаро мажбуран руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилгани аниқланди
24 июнь 2024, 22:03

Фарғонада соғлом фуқаро мажбуран руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилгани аниқланди

Қўқон шаҳрида фуқаро ИИБ ходимлари ва маҳалла вакиллари иштирокида қонунга зид равишда руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилгани аниқланди. У уч кун кўрикдан ўтказилгач, соғлом экани маълум бўлган ва уйига жавоб берилган.

Ўзбекистонда Мўғулистон элчихонаси очилди
24 июнь 2024, 18:19

Ўзбекистонда Мўғулистон элчихонаси очилди

Мўғулистон президенти, шунингдек, Ўзбекистон бош вазири ва ТИВ раҳбари иштирокида Мўғулистоннинг Тошкентдаги элчихонаси очилди.

Чирчиқда каналга тушиб кетган Spark олиб чиқилди (видео)
24 июнь 2024, 17:44

Чирчиқда каналга тушиб кетган Spark олиб чиқилди (видео)

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида каналга тушиб кетган Spark маҳаллий аҳоли ва ФВБ ходимлари иштирокида олиб чиқилди. Машина ҳайдовчиси орқага ҳаракатланаётганда бошқарувни йўқотган. Воқеа туфайли ҳеч ким жабрланмади.

Жанубий Кореяда заводдаги ёнғин оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
24 июнь 2024, 17:27

Жанубий Кореяда заводдаги ёнғин оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореянинг Хвасон шаҳридаги литий батареялар ишлаб чиқарувчи заводда содир бўлган ёнғин оқибатида 22 киши, асосан, хорижликлар ҳалок бўлди.

TBC Bank банклар ишончлилигини қандай текшириш мумкинлиги хақида ўртоқлашди
24 июнь 2024, 17:00

TBC Bank банклар ишончлилигини қандай текшириш мумкинлиги хақида ўртоқлашди

TBC Bank вакиллари ўз мисолида банкнинг ишончлилигини текшириш усуллари ва банк танлашда нималарга эътибор бериш кераклиги хақида гапириб берди.

Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилади
24 июнь 2024, 15:32

Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилади

Тошкентда 24 июнь куни Мўғулистон элчихонаси расман очилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг музокаралар якунлари бўйича ОАВ вакиллари учун берган баёнотида маълум қилинди.

Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида 1300 дан ортиқ зиёратчи вафот этди
24 июнь 2024, 14:22

Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида 1300 дан ортиқ зиёратчи вафот этди

Саудия Арабистони расмийларининг маълум қилишича, бу йил Ҳаж вақтида 1301 киши вафот этди. Уларнинг аксарияти рўйхатдан ўтмаган зиёратчилар бўлиб, жазирамада узоқ вақт қолиб кетган.

Ўзбекистон-Мўғулистон ўртасида 14 та ҳужжат имзоланди
24 июнь 2024, 14:13

Ўзбекистон-Мўғулистон ўртасида 14 та ҳужжат имзоланди

Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Давлат ташрифи давомида савдо, туризм, ҳаво қатнови, хавфсизлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга оид жами 14 та ҳужжатга имзо чекилди.

Россиялик 100 нафар бола Тошкент вилоятидаги ёзги оромгоҳда дам олади
24 июнь 2024, 14:01

Россиялик 100 нафар бола Тошкент вилоятидаги ёзги оромгоҳда дам олади

Москванинг «Крокус сити ҳолл»идаги терактдан жабрланган оилаларнинг 100 нафар фарзанди Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Анор» болалар оромгоҳида икки ҳафта дам олади. Бундан ташқари, улар Самарқандга ҳам ташриф буюради.

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўзаро савдо ҳажмини 5−10 баробарга оширмоқчи
24 июнь 2024, 14:00

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўзаро савдо ҳажмини 5−10 баробарга оширмоқчи

Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари имтиёзли савдо ва бозорларга кириш шароитларини ўзаро енгиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга келишиб олди. Мўғулистон Ўзбекистонга гўшт етказиб беради ва чорвачилик кластерлари яратади. Яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини 5−10 баробарга ошириш режа қилинмоқда.

«Ўзмиллийбанк» аккредитацияланган иш берувчи мақомини қўлга киритди
24 июнь 2024, 13:00

«Ўзмиллийбанк» аккредитацияланган иш берувчи мақомини қўлга киритди

Халқаро сертификатланган бухгалтерлар уюшмаси «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки»га нуфузли АССА томонидан тасдиқланган иш берувчи мақомини берди.

Сешанбадан ҳаво исиб, ҳарорат +40…+43 даражагача етиши кутилмоқда
24 июнь 2024, 12:09

Сешанбадан ҳаво исиб, ҳарорат +40…+43 даражагача етиши кутилмоқда

Ўзбекистонда сешанбадан то иш ҳафтасининг охиригача ҳарорат кўтарилиб, кундузи +35…+40, жанубда ва чўл ҳудудларда +43 даражагача исиши мумкин. Ушбу кунларда фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқ ва ёмғир бўлиши, сел-сув тошқини юзага келиши кутилмоқда.

Мўғулистон президенти Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олинди (фото)
24 июнь 2024, 11:48

Мўғулистон президенти Кўксарой қароргоҳида расмий кутиб олинди (фото)

Душанба куни Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухни Кўксарой қароргоҳида кутиб олди. Фото.

Тошкентда 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
24 июнь 2024, 11:11

Тошкентда 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

Янгиҳаёт туманида фуқаро қонунга хилоф равишда майнинг фаолиятини амалга оширгани аниқланди. У 751,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди.

Ошхона учун жиҳозлар: Meest China танлов таклиф қилмоқда
24 июнь 2024, 11:00

Ошхона учун жиҳозлар: Meest China танлов таклиф қилмоқда

Meest China ошхона анжомлари учун вариантларни йиғди, шунингдек, уларни сотиб олишда қандай қилиб пулни тежаб қолиш мумкинлигини айтиб берди. 12 июндан бошлаб у янги ҳаво тарифларини жорий қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг