Марказий банк келгуси ойлар учун нархларнинг ўсишига таъсир қилувчи хатарларнинг сақланиб қолаётганини қайд этди. Шунингдек, йил охирига қадар инфляция бўйича прознозлар ўзгаришсиз қолмоқда. Экспорт тушумлари ва пул ўтказмаларининг ортиши ички валюта бозорини мувозанатда ушлаб туриши кутилмоқда.
Apple кузги тақдимотда ўзининг янги маҳсулотлари — тўртта турдаги iPhone 14, Apple Watch Series 8, Apple Watch Ultra ва AirPods Pro 2 кабиларни оммага тақдим этди. Янги iPhone 14 смартфонларида SIM-карталар учун слотлар бўлмайди, уларда кенгайтирилган eSIM технологияси мавжуд.
Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Сенат раиси Танзила Нарбаева пандемия ва жаҳондаги геосисёсий вазият туфайли келажак қандай бўлишини башорат қилиб бўлмаётганини таъкидлади.
Президент фармони билан тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси МЧЖ бошқарув шаклидаги инвестицион компанияга айлантирилди. Кузатув кенгашига инвестициялар ва ташқи савдо вазири раислик қилади.
Ўзбекистон Марказий банки 8 сентябрь куни ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 10 997,61 сўм этиб белгилади. Шундан келиб чиқиб, тижорат банклари ҳам ўзларининг долларни сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Марказий банк асосий ставкани йиллик 15 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилди.
«Ташаббусли бюджет»да овоз бериш жараёни 17 сентябрда тугайди. Фуқаролар унгача ўз лойиҳалари учун кўпроқ овоз тўплаш учун турли усуллардан фойдаланмоқда. Жумладан, текинга ичимлик улашилмоқда, ижтимоий тармоқларда овоз йиғиб берувчилар оммалашди. «Газета.uz» улардан бир нечтасини жамлади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи» устав капиталидаги 100 фоизлик давлат улуши сотилаётганини эълон қилганди. Хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида Mosaic Financial компанияси танлаб олинди.
Ҳафта охирида Волга бўйи ҳудудларидан Ўзбекистонга бироз нам ва салқин ҳаво кириб келади. Натижада республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундузи +25…+28 даражагача пасаяди. Айрим ҳудудларда бироз ёмғир ёғади, 2500 метрдан баланд тоғларда эса ёмғир қорга айланиши кутилмоқда.
Яқинда 100 дан ортиқ дарахт шикастланган Чилонзор кўчасида бир кечанинг ўзидаёқ 58 туп дарахт кесиб ташланди. Ҳар икки воқеа туман прокуратураси яқинида содир этилди. Биринчи ҳолатдан сўнг туман ҳокими ва прокурор ишдан олинди. Туман ҳокимлиги эрталаб кесилган дарахтлар ўрнига 69 туп кўчат экди.
1 октябрга қадар Бўстонлиқнинг «Нанай» маҳалласи ҳудудига олиб борувчи кўприк таъмирлаш сабаб ёпилади. Унгача тумандаги «Нанай», «Боғистон», «Боладала» маҳаллаларига «Бурчмулло» орқали борилади.
«Газета.uz» янги ўқув йилининг илк кунида «Талабалар шаҳарчаси» дан фоторепортаж тайёрлади. Суҳбат чоғида талабалар ва уларнинг ота-оналари биринчи кунданоқ ноҳуш кайфият ва чорасизликдан бошлангани, олийгоҳ ётоқхонасига жойлашишдаги қийинчиликлар ва ижарага уй олиш қимматга тушишини айтишмоқда.
«Миллий манфаатларингизни ҳимоя қилиш учун 1-навбатда Россиядан қўрқувни четга суриб қўйишингиз керак», деди Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Марказий Осиё давлатлари журналистларига. Унинг айтишича, уруш тугагач, Украина минтақа давлатлари билан муносабатларга янги динамика бериш ниятида.
«Биз ҳозир ҳам, ҳатто ҳозирги шароитда ҳам муносабатларни имкон қадар ривожлантиришга тайёрмиз, чунки уруш — уруш, лекин ҳаёт тўхтаб қолгани йўқ ва биз олдинга интилишимиз, биргаликда нима қилишимиз мумкинлигини излашимиз керак», — деди Украина ТИВ раҳбари Ўзбекистон билан муносабатлар ҳақида.
63 млрд сўмдан зиёд маблағни талон-торож қилишда гумонланаётган Андижоннинг собиқ ҳокими, вилоят ХТБнинг собиқ раҳбари, прокуратура ходими ва бошқалардан иборат 44 кишилик гуруҳ иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Суд мажлиси ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба ва чоршанба кунлари бўлиб ўтмоқда.
Дарсликлардаги хатоларга изоҳ, Дэниел Розенблюмни қабул қилган президент, «супер-контракт»нинг янги тартиби, бюджет тақчиллиги чегарасига мослашолмаётган ҳукумат, Россиядан Ўзбекистонга келганлар сони ортгани, блогерларнинг таниқли ҳимоячисининг вафоти ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.
Шавкат Мирзиёев мамлакатдаги миссиясини якунлаётган АҚШ элчиси Дэниел Розенблюмни қабул қилди. Президент Дэниел Розенблюмнинг Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдаги ҳиссасини қайд этди.
Тошкент марказидаги Brasserie ресторанида ёнғин содир бўлди. Ёнғин ошхона қисмидан бошланган. Аланга тезда ўчирилган. Жабрланганлар йўқ.
Давлат қабул комиссияси қарори билан супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди. Хусусан, бешала йўналишга ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар биринчи йўналишни танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Россиядан Ўзбекистонга келганлар сони 420 мингга яқинни ташкил қилди. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,07 баравар кўп. Миграция туфайли Россиянинг доимий аҳоли сони 96 737 кишига камайган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг