Архив

«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилади
18 март 2022, 12:42

«Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилади

Президент маҳаллада соғлом турмуш тарзини туну кун тарғиб қилган, бу борада шахсий намуна бўлган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун «Халқ саломатлиги посбони» кўкрак нишони таъсис этилишини маълум қилди. Қолаверса, тиббиёт ходимлари ҳар чоракда мукофотланиши айтилди.

Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш кодекси ишлаб чиқилади
18 март 2022, 12:21

Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш кодекси ишлаб чиқилади

Шавкат Мирзиёев шифокор ва тез ёрдам ходимларига нисбатан куч ишлатилаётганини танқид қилди. «Бу бизга мутлақо ярашмайдиган ҳолатдир», — деди у. Энди тиббиёт ходимларининг ишига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади. Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш кодекси ҳам ишлаб чиқилади.

Ҳалол шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар белгиланади — президент
18 март 2022, 12:08 1

Ҳалол шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар белгиланади — президент

Президент ҳалол ва виждонан ишлаётган шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар тўлаб берилишини маълум қилди. Янги иш бошлаган ёш шифокорларга эса 1 млн сўмгача махсус ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилади.

Совуқ ҳарорат туфайли аграрчиларга ёрдам бериш бўйича тезкор гуруҳлар тузилди
18 март 2022, 12:05

Совуқ ҳарорат туфайли аграрчиларга ёрдам бериш бўйича тезкор гуруҳлар тузилди

Республика бўйича мевали боғ ва токзорлар, эртаки картошка ва сабзавот экинларини совуқ уришидан асраш бўйича тезкор гуруҳлар тузилди. Улар соҳа олимлари билан биргаликда аграрчилар учун тавсиялар ишлаб чиқади.

2025 йилгача «Тез ёрдам»даги «Дамас”лар замонавий автомобилларга алмаштирилади
18 март 2022, 11:58

2025 йилгача «Тез ёрдам»даги «Дамас"лар замонавий автомобилларга алмаштирилади

2022−2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча «Дамас» ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади. Жумладан, реанимация машиналари ҳам олиб келинади. Бунинг учун 65 млн доллар жалб қилинади.

2025 йилгача хориждан келтирилган тиббий жиҳоз ва ускуналар ҚҚС ва божхона божидан озод қилинади
18 март 2022, 11:44

2025 йилгача хориждан келтирилган тиббий жиҳоз ва ускуналар ҚҚС ва божхона божидан озод қилинади

Тиббий жиҳозлар, буюмлар, асбоб-ускуна ва материаллар 2025 йил 1 январгача қўшилган қиймат солиғи ва божхона божидан озод қилинади. Қолаверса, хусусий клиникалардан «туризм йиғими» ундириш бекор қилинади.

Пенсиядаги шифокорларга уйида оилавий шифохона очишга рухсат берилади
18 март 2022, 11:31

Пенсиядаги шифокорларга уйида оилавий шифохона очишга рухсат берилади

Шавкат Мирзиёев пенсияга чиққан шифокорларга уйида оилавий шифохона очишга рухсат берилишини маълум қилди. Бу дастлаб Сирдарёда, босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади. Бунинг учун алоҳида клиника очиш талаб этилмайди, шифокор ўз уйи ёки ижарага олган биносида тиббий хизмат кўрсатади.

Шавкат Мирзиёев Конституцияга тиббиётга оид ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди
18 март 2022, 11:22

Шавкат Мирзиёев Конституцияга тиббиётга оид ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди

Президент тиббий суғурта шаклларини ривожлантириш, экология оқибатида фуқаролар соғлиғига етказилган зарарни қоплаб бериш мажбуриятини давлат зиммасига юклаш, тиббиёт ходимларининг юксак мақомини таъминлаш учун Констутицияга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди.

«60 фоиздан кўпроғи шахсий саволлар». Президент шифокорлар билан учрашувга келиб тушган мурожаатлар ҳақида
18 март 2022, 11:03

«60 фоиздан кўпроғи шахсий саволлар». Президент шифокорлар билан учрашувга келиб тушган мурожаатлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашувга 25 мингта савол келиб тушгани, шундан 60 фоиздан кўпроғи шахсий саволлар эканлигини таъкидлади. «Нима учун бу учрашув чўзилди? 85% муаммолар аввал ҳал қилинди. Албатта, ҳамманинг ҳам саволини бирданига ҳал қилолмаймиз. Билим билан, вақт билан ечилади», — деди у.

Тошкентда 6 та машина устига дарахт қулаб тушди
18 март 2022, 10:56

Тошкентда 6 та машина устига дарахт қулаб тушди

Тошкентнинг Учтепа туманида дарахт қулаши натижасида 6 та машинага шикаст етди. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.

1 апрелдан Қозоғистонга поезд қатнови тикланмоқда
18 март 2022, 10:15

1 апрелдан Қозоғистонга поезд қатнови тикланмоқда

1 апрелдан Нукусдан Қозоғистоннинг Бейнеу шаҳрига (Манғистау вилояти маркази) йўловчи поезд ҳаракати тикланмоқда. Поездлар ҳафтасига уч маротаба ҳар иккала томондан ҳаракатланади. Бошқа қўшни давлатлар билан темир йўл йўналишларининг қайта тикланиши томонларнинг келишувига асосан босқичма-босқич очилиши кутилмоқда.

«Права»ни алмаштириш вақтинча тўхтатилди, уларни янгилаш муддати 2023 йил охиригача узайтирилиши мумкин
18 март 2022, 10:07

«Права»ни алмаштириш вақтинча тўхтатилди, уларни янгилаш муддати 2023 йил охиригача узайтирилиши мумкин

19 мартдан бошлаб Давлат хизматлари марказларида эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш хизмати вақтинча тўхтатилди. Давлат хизматлари агентлиги буни техник ва профилактика чоралари билан изоҳлади. Бундан ташқари, эски гувоҳномаларни янгисига алмаштириш муддатини 2023 йил охиригача узайтириш режалаштирилмоқда.

Марказий банк раҳбари Россиядан пул ўтказмаларининг «сезиларли» қисқарганини маълум қилди
18 март 2022, 09:51

Марказий банк раҳбари Россиядан пул ўтказмаларининг «сезиларли» қисқарганини маълум қилди

Март ойининг биринчи ярмида Россиядан пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада камайди, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. У пул ўтказмаларининг қисқариши аҳоли даромадлари ва уларнинг кредит тўлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкинлигини тан олди.

Шакар заводлари биржа савдоларига қўйиладиган шакар ҳажмини оширди
18 март 2022, 09:32

Шакар заводлари биржа савдоларига қўйиладиган шакар ҳажмини оширди

Март ойи бошидан бери биржа савдоларида шакар нархи 21,6% га кўтарилиб, бир килограми учун 10 минг сўмдан зиёдга етди. Вазиятни барқарорлаштириш мақсадида шакар заводлари томонидан биржа савдосига қўйиладиган шакар ҳажми ўртача 30 фоизга оширилди. Россия, Қозоғистон ва Қирғизистонда, мамлакатлар расмийларининг маълум қилишича, спекуляциялар ва сунъий равишда юзага келтирилган танқислик натижасида мазкур маҳсулотга бўлган талаб борасида ажиотаж кузатилмоқда.

17 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
17 март 2022, 22:00

17 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистон Украинанинг мустақиллигини тан олишини айтган Абдулазиз Камилов, Қашқадарёда янги ташкил этилган Кўкдала тумани, дори воситаларини реклама қилиши тақиқланган машҳурлар ва шифокорлар, қийноқ қурбонларига етказилган зарарнинг қоплаб берилиши, асосий ставкани 17 фоизгача кўтарган Марказий банк ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 17 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Март ойида илгари кузатилмаган жадал ва давомийлиги узоқ муддатли ёмғирлар ёғди — Ўзгидромет
17 март 2022, 18:22 1

Март ойида илгари кузатилмаган жадал ва давомийлиги узоқ муддатли ёмғирлар ёғди — Ўзгидромет

Ўзгидромет март ойидаги кучли ва давомий ёғингарчиликлар илгари кузатилмагани, жумладан, республиканинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида ёғингарчилик одатдагидан 2−3 марта кўп бўлганини маълум қилди. Ёғингарчиликлар 2−4 кунлик танаффуз билан ой охиригача давом этишини кутилмоқда.

Қашқадарёда янги туман ташкил этилди
17 март 2022, 17:37

Қашқадарёда янги туман ташкил этилди

Қашқадарёнинг Чироқчи тумани таркибида янги Кўкдала тумани ташкил этилди. Унга Чироқчидаги 420 минг нафар аҳолининг 176,3 минг нафари яшаётган 32 та маҳалла киритилади ва Еттитом шаҳарчаси туман маркази этиб белгиланди.

Япония Ўзбекистонга 201,6 минг доза AstraZeneca вакцинаси юборди
17 март 2022, 17:11

Япония Ўзбекистонга 201,6 минг доза AstraZeneca вакцинаси юборди

Япониядан Ўзбекистонга 201,6 минг доза AstraZeneca вакцинаси гуманитар ёрдам сифатида жўнатилди. Ҳозирда Ўзбекистонда 14,1 млн доза вакцина захираси мавжуд.

Давлат хизматлари ҳамда Интеллектуал мулк агентликлари Адлия вазирлигига қўшиб юборилди
17 март 2022, 17:08

Давлат хизматлари ҳамда Интеллектуал мулк агентликлари Адлия вазирлигига қўшиб юборилди

Президент фармонига асосан Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги таркибида департамент сифатида қайта ташкил этилади. Вазирликда бошқарув тузилмалари 666 тадан 222 тага, бир-бирини такрорловчи вазифалар 34 фоизга, функциялар 46 фоизга, ҳаражатлар эса 84,5 млрд сўмга қисқаради. Аввалроқ, вазир Русланбек Давлетов ДХА тизимидаги ходимлар сони қисқаришини эмас, аксинча ортишини айтганди.

Сўнгги икки ойда «Тез ёрдам»га 31,3 мингга яқин асоссиз чақириқ бўлди
17 март 2022, 16:34

Сўнгги икки ойда «Тез ёрдам»га 31,3 мингга яқин асоссиз чақириқ бўлди

Январь-февраль ойларида «Тез ёрдам» хизматига 31,3 мингга яқин асоссиз мурожаат келиб тушган, уларнинг 992 таси ёлғон чақириқлардир. Энг кўп ёлғон мурожаатлар Тошкент вилоятида қайд этилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг