Архив

Танзила Нарбаева Сенат раиси этиб қайта сайланди
19 ноябрь 2024, 13:56

Танзила Нарбаева Сенат раиси этиб қайта сайланди

Президент таклифига биноан Танзила Нарбаева учинчи бор Олий Мажлис Сенати раиси этиб сайланди. Содиқ Сафоев эса унинг биринчи ўринбосари, Аманбай Оринбаев ўринбосари бўлди.

ЖЧ-2026 саралаши: КХДР — Ўзбекистон учрашуви превьюси
19 ноябрь 2024, 13:24

ЖЧ-2026 саралаши: КХДР — Ўзбекистон учрашуви превьюси

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаши доирасида КХДРга қарши ўйин ўтказади. Терма жамоа 2015 йилдан буён Шимолий Кореяга ютқазмаган ва бўлажак учрашувда ҳам уч очко олиш ниятида. КХДР бош мураббийи эса жамоасининг Ўзбекистонга қарши «махсус стратегияси» борлигини таъкидлади.

«Халқ бизга ишондими, мана шу ишончни оқлайлик». Президент — янги депутатларга
19 ноябрь 2024, 13:09

«Халқ бизга ишондими, мана шу ишончни оқлайлик». Президент — янги депутатларга

Ўзбекистон президенти Қонунчилик палатаси депутатларининг янги таркиби олдида чиқиш қилиб, парламентда муҳокама ва мухолифат бўлиши кераклигини айтди. Бу буюк халқ бизга ишондими, мана шу ишончни оқлайлик, деди Шавкат Мирзиёев.

Сенатда мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари чуқур таҳлиллар ўтказмасдан кўриб чиқиляпти — президент
19 ноябрь 2024, 12:05

Сенатда мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари чуқур таҳлиллар ўтказмасдан кўриб чиқиляпти — президент

Шавкат Мирзиёев Сенатда юқори мартабали мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари кўп ҳолларда чуқур таҳлиллар ўтказмасдан кўриб чиқилаётганини таъкидлади. Шунингдек, Сенат олдида қандай долзарб вазифалар тургани юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Қорақалпоғистон ва Бухорода имтиёзли кредитни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчиларига жиноят иши очилди
19 ноябрь 2024, 11:51

Қорақалпоғистон ва Бухорода имтиёзли кредитни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчиларига жиноят иши очилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида ҳоким ёрдамчиси 33 кишига 1 млрд 88 млн сўм имтиёзли кредит ажратишга эришиб, уларни ўзлаштирган. Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида ҳам ҳоким ёрдамчиси 26 кишига чиқарилган 821 млн сўм кредитни талон-торож қилди. Уларга жиноят иши очилди.

TBC Uzbekistan ўз процессинг марказини ишга туширишини маълум қилди
19 ноябрь 2024, 11:30

TBC Uzbekistan ўз процессинг марказини ишга туширишини маълум қилди

TBC Uzbekistan асосий инфратузилмага сармоя киритаётгани ва ўз процессинг марказини ишга тушираётганини маълум қилди. Компания экотизим эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда яратилган процессинг маркази янги маҳсулотларни бозорга чиқаришни тезлаштириши ва ўзгаришларга мослашувчанликни оширишини кутмоқда.

Андижондаги Бобур ҳайкали ўрнида бизнес маркази қурилиши режа қилинмоқда. Муносабатлар
19 ноябрь 2024, 11:09

Андижондаги Бобур ҳайкали ўрнида бизнес маркази қурилиши режа қилинмоқда. Муносабатлар

Андижондаги Бобур ҳайкали жойлашган майдон ўрнида бизнес маркази қурилиши, ҳайкал эски шаҳар ҳудудига кўчирилиши режа қилинмоқда. Ҳокимлик буни кўприк қурилиши сабабли майдон ёпиқ кўринишга келиб қолиши билан изоҳлади. Лойиҳа илмий кенгаш вакиллари ҳамда бобуршунослар билан келишилган. Муносабатлар.

Банк кредитлари таваккалчилигига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди
19 ноябрь 2024, 10:36

Банк кредитлари таваккалчилигига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди

Марказий банк қарз олувчилар ва банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритди.

Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
19 ноябрь 2024, 10:29

Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди

Яшнобод туманида жойлашган МЧЖ масъуллари электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунинг оқибатида 7 млрд 528 млн сўмлик зарар етказилган.

Трамп АҚШдаги оммавий депортацияларда ҳарбийлардан фойдаланмоқчи
19 ноябрь 2024, 08:49

Трамп АҚШдаги оммавий депортацияларда ҳарбийлардан фойдаланмоқчи

Дональд Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат жорий этиш ва миграцияга қарши курашиш учун ҳарбийлардан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда. У «депортация қилишда энг йирик операцияни ўтказиш учун федерал ва штат даражасидаги барча ваколатлардан фойдаланмоқчи» экани айтилади.

«Ҳизбуллоҳ» Тель-Авивга ракета учирди, Исроил Ливан пойтахтига зарба берди
19 ноябрь 2024, 07:57

«Ҳизбуллоҳ» Тель-Авивга ракета учирди, Исроил Ливан пойтахтига зарба берди

«Ҳизбуллоҳ»нинг Исроил пойтахти Тель-Авивга йўллаган ракета зарбаси оқибатида беш киши жароҳатланди. Шфарам шаҳрида уч қаватли турар жой биносига ракета тушиб, 41 ёшли аёл ҳалок бўлди, 10 киши жароҳатланди. Ўз навбатида, Исроилнинг Ливан пойтахтига берган зарбалари туфайли 5 киши ҳалок бўлди.

Абхазия президенти мухолифат босими остида истеъфога чиқди
19 ноябрь 2024, 07:40

Абхазия президенти мухолифат босими остида истеъфога чиқди

Россия билан инвестиция битимига қарши намойишлардан сўнг Абхазия президенти Аслан Бжания «барқарорлик ва конституциявий тартибни сақлаш мақсадида» истеъфога чиқди. Шунингдек, ҳукумат раҳбари ҳам лавозимидан кетади. Энди президент вазифасини вице-президент Бадра Гунба бажариб туради.

Тошкентда 3 кишини Англияга ишлашга юбориш учун 12 минг доллар олган шахс ушланди
19 ноябрь 2024, 00:19

Тошкентда 3 кишини Англияга ишлашга юбориш учун 12 минг доллар олган шахс ушланди

Бош прокуратура департаменти Тошкент шаҳрида уч кишини Англияга ишга юборишини айтиб, 12 минг доллар олаётган шахсни қўлга олди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

18 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
18 ноябрь 2024, 23:46

18 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси, парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтган президент, Ўзбекистон ҳақида номақбул гапирган хорижликлар тўғрисидаги қонун, парк ва хиёбонларни хусусийлаштиришни тақиқлаш режаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкентда Traverse ва Equinox тўқнашувида икки киши жароҳатланди
18 ноябрь 2024, 23:38

Тошкентда Traverse ва Equinox тўқнашувида икки киши жароҳатланди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида Traverse ва Equinox тўқнашувида икки йўловчи жароҳатланди. Яшнобод туманида эса 4 та машина иштирокида ЙТҲ юз берди. Суриштирув ишлари бошланди.

Андижон вилоятини 2025 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари белгиланди
18 ноябрь 2024, 23:17

Андижон вилоятини 2025 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичлари белгиланди

Президент 2025 йилда Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестицион муҳитни яхшилашга доир йиғилиш ўтказди. Мақсадли вазифаларга кўра, инвестиция ҳисобига 305 минг аҳоли иш билан таъминланиб, 1 млрд доллар экспорт қилинади. Қир-адирлар тоифаси ўзгартирилиб, фойдаланишга топширилади.

Қонунчилик палатасида аввалги 12 та ўрнига 10 та қўмита тузилди
18 ноябрь 2024, 22:50

Қонунчилик палатасида аввалги 12 та ўрнига 10 та қўмита тузилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида аввалги 12 та қўмита ўрнига янги таркибда 10 та қўмита тузилди, бир қўмитадан ташқари барчасига раис тасдиқланди.

Мирзиёев С.Безруков ва А.Лиепани тақдирлади, Путин — Ф.Зокиров ва С.Назархонни
18 ноябрь 2024, 21:34

Мирзиёев С.Безруков ва А.Лиепани тақдирлади, Путин — Ф.Зокиров ва С.Назархонни

Ўзбекистон президенти икки нафар россиялик артист — Сергей Безруков ва Андрис Лиепани «Дўстлик» ордени билан тақдирлади. Россия президенти Владимир Путин эса ўзбекистонлик санъаткорлар Фаррух Зокиров ва Севара Назархонни Дўстлик ордени билан тақдирлади.

Ўзбекистон термасига қарши алоҳида стратегиямиз бор — КХДР бош мураббийи
18 ноябрь 2024, 20:35

Ўзбекистон термасига қарши алоҳида стратегиямиз бор — КХДР бош мураббийи

Футбол бўйича Шимолий Корея терма жамоаси бош мураббийи Син Ён-Нам Ўзбекистонга қарши ўйин учун алоҳида стратегияси борлигини таъкидлади. Унинг айтишича, футболчилари ўйинга тўлиқ тайёр. Шунингдек, жамоа ҳужумчиси Хан Кван Сон ҳам Ўзбекистон терма жамоаси чуқур ўрганиб чиқилганини қайд этди.

Одессада Россия ракета зарбаси оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 43 киши жароҳатланди
18 ноябрь 2024, 20:18

Одессада Россия ракета зарбаси оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 43 киши жароҳатланди

Россия Украинанинг Одесса шаҳрига берган ракета зарбаси оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди, яна 43 киши жароҳатланди. Шаҳарда турар жой бинолари ва фуқаролик инфратузилмаси зарарланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг