Архив

Фарғона водийсидаги АГТКШ 19 февраль соат 06:00 гача вақтинча ёпилди
18 февраль 2022, 14:51

Фарғона водийсидаги АГТКШ 19 февраль соат 06:00 гача вақтинча ёпилди

«Ўзтрансгаз» республикада кузатилган совуқ об-ҳаво туфайли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чекловлар жорий этилишини маълум қилди. Жумладан, Фарғона водийсидаги АГТКШлар фаолияти 18 февраль куни 14:00 дан 19 февраль 06:00 гача вақтинча тўхтатилди.

1 ноябргача Тошкентнинг 11 та кўчасида пуллик йўл бўйи «парковкалари» ишга туширилади
18 февраль 2022, 11:26

1 ноябргача Тошкентнинг 11 та кўчасида пуллик йўл бўйи «парковкалари» ишга туширилади

1 ноябргача Тошкентнинг Амир Темур, Нукус, Миробод, Шевченко ва бошқа кўчаларида (жами — 11 та) автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик автомобиль тўхташ жойлари ташкил этилади. Шунингдек, 5 йил ичида 80 та кўп қаватли автотураргоҳлар қурилиши режалаштирилган.

Бир кунда 272 та янги коронавирус ҳолати аниқланди
18 февраль 2022, 11:25

Бир кунда 272 та янги коронавирус ҳолати аниқланди

Пайшанба куни Ўзбекистонда 272 та ҳолатда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу олдинги кунга нисбатан 31 тага кўп. Шу вақтгача саккиз кун кетма-кет пасайиш кузатилаётганди.

Карантин сабабли ҳарбий хизматга боролмаган чақирилувчи Мудофаа вазирлигидан хизматни ўташга рухсат сўрамоқда
18 февраль 2022, 11:18

Карантин сабабли ҳарбий хизматга боролмаган чақирилувчи Мудофаа вазирлигидан хизматни ўташга рухсат сўрамоқда

«Газета.uz»га маълум бўлишича, 2021 йилда бир ойлик ҳарбий хизматга бориш учун тўловларни тўлиқ амалга оширган чақирилувчи карантин чоралари сабабли 27 ёшга тўлишидан олдин ҳарбий хизматга сафарбар қилинмаган. У Мудофаа вазирлигидан ҳарбий хизматни ўташга рухсат беришни сўрамоқда, чунки 2020 йилда вазирлик худди шундай вазиятдаги 27 ёшдан ошганларга ҳарбий хизматга рухсат берган. Депутат Расул Кушербаев бундай форс-мажор ҳолатларда масала фуқаро фойдасига ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади.

Пойтахтдаги Гагарин кўчаси ва майдонини реконструкция қилиш бошланди
18 февраль 2022, 11:08

Пойтахтдаги Гагарин кўчаси ва майдонини реконструкция қилиш бошланди

Тошкентнинг Гагарин кўчасида ҳам реконструкция ишлари бошланди. Бу ерда аллақачон йўлак плиталари олиб ташланган, уйларнинг фасадлари янгиланади, ўриндиқлар ўрнатилиб, янги яшил майдонлар барпо этилади. Гагарин майдони Маданий мерос агентлигидан рухсат олинганидан кейин таъмирланади.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, Хўжаобод ва Пахтаобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди
18 февраль 2022, 11:01

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, Хўжаобод ва Пахтаобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Насибулла Мўминов Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, вилоятнинг Хўжаобод ва Пахтаобод туманларига ҳокимлар тайинланди.

Сергелида юк автомобиллари ва эҳтиёт қисмлари дўкони ёниб кетди
18 февраль 2022, 10:15

Сергелида юк автомобиллари ва эҳтиёт қисмлари дўкони ёниб кетди

Тошкент шаҳар «Янги Сергели» кўчасидаги юк автомобиллари ва эҳтиёт қисмларини сотиш дўконида ёнғин чиқди. Ҳодиса натижасида дўконнинг 900 кв.м майдонида ички шифт қисми ва ташқи алюкобонд қопламаси ёниб кетган. Жабрланганлар йўқ.

Сурияга кетишни режалаштиришда гумон қилинаётган фуқаро қўлга олинди
18 февраль 2022, 10:11

Сурияга кетишни режалаштиришда гумон қилинаётган фуқаро қўлга олинди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштиришда гумонланаётган фуқаро қўлга олинди. Унинг Telegram-аккаунти орқали Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Рашод Қори ва бошқаларнинг маърузаларини танишларига тарқатиб келгани аниқлангани ҳам маълум қилинди.

Наврўз байрамини умумхалқ сайиллари шаклида ўтказишга рухсат берилди
18 февраль 2022, 09:42

Наврўз байрамини умумхалқ сайиллари шаклида ўтказишга рухсат берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз байрамини умумхалқ сайиллари шаклида ўтказишга рухсат берувчи қарорни имзолади. Жумладан, Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастурлар асосида халқ сайиллари ташкил этилади. Байрам арафасида умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳаси: Ишлаётгандек кўринишни тўхтатиш керак
18 февраль 2022, 08:18

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳаси: Ишлаётгандек кўринишни тўхтатиш керак

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вақти-вақти билан нафақат бефойда, балки зарарли бўлган, вазиятни яхшилашга ёрдам бермайдиган ташаббуслар билан чиқмоқда. Улардан бири — йўлларга ўқувчилар муляжларини ўрнатишдир. ЙҲХБ ва ҳокимиятлар ҳатто мутахассис бўлмаганлар ҳам кўриб турган камчиликларни пайқаганлари йўқ.

Жаҳон янгиликлари дайжести
17 февраль 2022, 22:39

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШ Россиядан хавфсизлик чоралари бўйича жавобни қабул қилгани, Донбассда сукунат режимини бузиш ҳолатлари кескин ошгани, Туркманистон президентлигига иккинчи номзоднинг маълум қилингани, Бельгияда тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтилиши мумкинлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

17 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
17 февраль 2022, 22:00

17 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

ЙТҲлар сони йил давомида 43 фоизга, ўлим эса 24 фоизга кўпайгани, 3 йил бир постда ишлаган божхоначиларнинг ротация қилиниши, $100 минг пора билан ушлангани айтилган Жиззах пединститут ходими, Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланган Шомуродов, реконструкция қилинадиган Бобур кўчаси, МОҚ раислигидан кетган Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 17 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Энди ногиронлиги бўлган шахсларга бир хил миқдорда 622 минг сўм нафақа тайинланади
17 февраль 2022, 20:17

Энди ногиронлиги бўлган шахсларга бир хил миқдорда 622 минг сўм нафақа тайинланади

Президент фармонига мувофиқ, 1 апрелдан ногирон бўлиб қолган муддатидан қатъий назар имконияти чекланган шахсларга бир хил миқдорда — 622 минг сўмга тенг нафақа тайинланади. 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болаларни парвариш қилувчи она-оталарга минимал истеъмол харажатлардан кам бўлмаган миқдорда (500 минг сўм) янги нафақа жорий этилмоқда.

Telegram Afisha.uz нашрининг ўзбек тилидаги каналига верификация белгисини берди
17 февраль 2022, 18:28

Telegram Afisha.uz нашрининг ўзбек тилидаги каналига верификация белгисини берди

Afisha.uz барча ижтимоий тармоқларда верификация белгисини олган Ўзбекистондаги маданий-кўнгилочар ҳаёт ҳақидаги биринчи ОАВга айланди.

Жаҳон банки Ўзбекистонга миллий статистика тизимини модернизация қилишга кўмаклашади
17 февраль 2022, 18:12

Жаҳон банки Ўзбекистонга миллий статистика тизимини модернизация қилишга кўмаклашади

Жаҳон банки Ўзбекистоннинг миллий статистика тизимини модернизация қилиш бўйича беш йиллик лойиҳага 50 млн долларлик имтиёзли кредит ажратади. Ушбу маблағлар қисман 2023−2024 йилларда ўтказиладиган аҳолини ва уй-жой фондини ҳамда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларига ҳам йўналтирилади.

«Электромобиллар келажаги сари биринчи қадам». «Ўзавтосаноат» ва BYD меморандум имзолади
17 февраль 2022, 18:10 1

«Электромобиллар келажаги сари биринчи қадам». «Ўзавтосаноат» ва BYD меморандум имзолади

«Ўзавтосаноат» ва Хитойнинг йирик электромобиль ишлаб чиқарувчиси BYD Auto Industry ўртасида Ўзбекистонда электромобиль ва электробуслар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. UzAuto раҳбари ўринбосари Азизбек Шукуров буни «электромобиллар келажаги сари биринчи қадам» деб атади.

Ўзбекистондаги KFC таомларни «Ҳалол» стандарти асосида тайёрлайди
17 февраль 2022, 18:00

Ўзбекистондаги KFC таомларни «Ҳалол» стандарти асосида тайёрлайди

KFC`нинг Ўзбекистондаги вакиллари барча таомларнинг «Ҳалол» стандартларига мувофиқлиги ҳақида хабар берди.

Юнон-рум курашчиси Султонбек Элмуратов допинг туфайли 4 йилга спортдан четлатилди
17 февраль 2022, 17:59 1

Юнон-рум курашчиси Султонбек Элмуратов допинг туфайли 4 йилга спортдан четлатилди

Юнон-рум курашчиси Султонбек Элмуратовдан 2021 йил октябрь ойида мусобақадан ташқари даврда олинган допинг синамасидан тақиқланган Фуросемид моддаси аниқланган. Спортчи 2025 йил 22 декабрга қадар спортдан четлатилди.

Фазлиддин Умаров Самарқанд шаҳрига ҳоким бўлди
17 февраль 2022, 17:52

Фазлиддин Умаров Самарқанд шаҳрига ҳоким бўлди

Кадастр агентлиги директори Фазлиддин Умаров Самарқанд шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У мазкур лавозимда Бобурмирзо Облакуловнинг ўрнини эгаллади.

Нукус давлат педагогика институти қурилишида 12,7 млрд сўм ўзлаштирилгани аниқланди
17 февраль 2022, 17:38

Нукус давлат педагогика институти қурилишида 12,7 млрд сўм ўзлаштирилгани аниқланди

ДХХ Нукус давлат педагогика институти қурилишида пудратчи «Jayhun Universal Qurilish» ва Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг «Ягона буюртмачи хизмати» мансабдорлари 12,7 млрд сўмни ўзлаштирганини маълум қилди. Бошқа бир ҳолатда эса пудратчи компаниялар кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун бюджетдан ажратилган 17,5 млрд сўмни талон-торож қилганликда гумонланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг