Архив

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг қиммат терма жамоаси, Шомуродов энг қиммат футболчи бўлди
17 февраль 2022, 17:32

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг энг қиммат терма жамоаси, Шомуродов энг қиммат футболчи бўлди

Германиянинг Transfermarkt сайти Марказий Осиё мамлакатлари футбол терма жамоалари рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси 31,80 млн еврога баҳоланиб, минтақа рейтингида пешқадам бўлди. Элдор Шомуродов (12 млн евро) эса ушбу минтақанинг энг қиммат футболчиси дея қайд этилган. Рейтингда охирги ўринни Туркманистон жамоаси эгаллаган.

БМТ бошқармаси ва Япония Марказий Осиёга наркотрафикка қарши курашда ёрдам беради
17 февраль 2022, 17:27

БМТ бошқармаси ва Япония Марказий Осиёга наркотрафикка қарши курашда ёрдам беради

Марказий Осиё давлатларига наркотрафикка қарши кураш мақсадида чегара пунктлари функцияларини кучайтириш учун ускуналар етказиб берилади. Миқдори тахминан 4,1 миллион долларга тенг беғараз ёрдам Япония ҳукумати томонидан кўрсатилмоқда.

Мусулмонлар идораси имом-хатиблардан ихтилофли мавзуларни меҳробда туриб муҳокама қилмасликни сўради
17 февраль 2022, 17:08

Мусулмонлар идораси имом-хатиблардан ихтилофли мавзуларни меҳробда туриб муҳокама қилмасликни сўради

Ўзбекистон мусулмонлари идораси адлия вазири ва Тошкент бош имом хатиби ўртасидаги одамларнинг «дўзахга тушиш-тушмаслиги борасидаги танлови» борасидаги баҳслар юзасидан муносабат билдирди. Идора Одоб-ахлоқ комиссияси чақирилгани, унда имом-хатибларга ихтилофли мавзуларни масжид меҳробида туриб муҳокама қилмаслик борасида тушунтириш берилганини маълум қилди.

Ўзбекистонга яна 2,8 миллион доза Moderna вакцинаси келтирилди
17 февраль 2022, 16:49

Ўзбекистонга яна 2,8 миллион доза Moderna вакцинаси келтирилди

Ўзбекистонга COVAX глобал дастури доирасида яна 2,8 миллиондан ортиқ Moderna вакцинаси келтирилди.

Январда ўзбекистонликларга 500 млн доллардан ортиқ халқаро пул ўтказмалари юборилди
17 февраль 2022, 16:43

Январда ўзбекистонликларга 500 млн доллардан ортиқ халқаро пул ўтказмалари юборилди

Январь ойида Ўзбекистон аҳолиси 506,1 млн доллар миқдорида трансчегаравий пул ўтказмаларини қабул қилди. Шунингдек, бу даврда аҳоли чет элга 127,6 млн доллар ҳажмида пул ўтказмаларини юборди. Бу ойда аҳоли банклардан 613,6 млн доллар (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 61 фоизга кўпроқ) хориж валютаси харид қилди, тижорат банклари эса 464,2 млн доллар миқдорида валюта сотиб олди.

Зарафшонда боғча тарбиячилари кўп қаватли уйлар подъездларини тозалашга жалб қилинди
17 февраль 2022, 16:42

Зарафшонда боғча тарбиячилари кўп қаватли уйлар подъездларини тозалашга жалб қилинди

Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида боғча тарбиячилари кўп қаватли уйлар подъездларини тозалашга жалб этилди. Вилоят МТБ улар ўз ихтиёри билан тозалаш ишларида қатнашганини маълум қилди. Шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими эса бу ишларда нафақат боғча тарбиячилари, балки аҳоли, барча ташкилот ва корхоналар ходимлари ҳам қатнашгани, бундан кейин ҳам шундай бўлишини таъкидлади.

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
17 февраль 2022, 16:32

Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 11,33 сўмга кўтарилиб, 10 856,41 сўмни ташкил қилди. Евро ва рубль курслари эса пасайди.

Божхона ходимлари ва уларнинг фарзандларига ОТМга киришда алоҳида квота ажратилади
17 февраль 2022, 16:24 1

Божхона ходимлари ва уларнинг фарзандларига ОТМга киришда алоҳида квота ажратилади

Шавкат Мирзиёев пайшанба кунги йиғилишда божхона ходимлари ва уларнинг фарзандлари учун олий ўқув юртларига киришда алоҳида квота ажратилишини маълум қилди. Қолаверса, ҳар йили уй-жойга эҳтиёжи бор 100 нафар ходимга имтиёзли ипотека кредити берилади.

22 та божхона постини замонавий ускуналар билан жиҳозлашга 370 млрд сўм ажратилади
17 февраль 2022, 15:59

22 та божхона постини замонавий ускуналар билан жиҳозлашга 370 млрд сўм ажратилади

Ўзбекистонга йил бошидан бери 364 кг гиёҳвандлик воситаси ҳамда 181 млрд сўмлик товарлар ноқонуний кириб келишининг олди олинган. Шавкат Мирзиёев контрабандага қарши курашиш мақсадида 80 фоиз товар кириб келадиган 22 та божхона постини 3D-сканер, рентген аппарати, видеокузатув камераси, транспорт тарозиси каби ускуналар билан жиҳозлашга кўрсатма берди. Бунинг учун эса 370 млрд сўм йўналтирилади.

Асака туманида уч киши ис газидан вафот этди
17 февраль 2022, 15:40

Асака туманида уч киши ис газидан вафот этди

Андижон вилояти Асака туманидаги фермер хўжалигининг уч ёлланма ишчиси ис газидан вафот этди. Улар қўлбола сандалга ёқилган кўмирдан чиққан ис газидан заҳарланишган. Туман прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Чемпионлар турида иштирок этади
17 февраль 2022, 15:29

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Чемпионлар турида иштирок этади

Тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов Meltwater Чемпионлар турида илк ўйинини ўтказади. У биринчи бўлиб голландиялик гроссмейстер Аниш Гирига қарши ўйнайди, шунингдек, Магнус Карлсен, Динь Лижэн, Ян Непомнящий, Левон Аронян ва бошқа шахматчилар билан ҳам беллашади.

Битта постда 3 йил ишлаган божхоначилар ротация қилинади
17 февраль 2022, 15:05

Битта постда 3 йил ишлаган божхоначилар ротация қилинади

Президент пайшанба кунги йиғилишда божхоначиларнинг ҳалол ишлашини таъминлаш мақсадида битта постда 3 йил ишлаган ходимлар ротация қилинишини айтди. Қолаверса, тизимдаги ходимлар даромади ва мол-мулки декларация қилинади, 1 мартдан эса барча божхона ходимлари фақат очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.

Президент божхона хизматларини 2023 йилда тўлиқ рақамлаштиришни буюрди
17 февраль 2022, 14:59

Президент божхона хизматларини 2023 йилда тўлиқ рақамлаштиришни буюрди

Президент божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда «Божхона бошқа давлат идораларига намуна бўлиши керак», дея қайд этди. Президент топшириғига кўра, йил якунига қадар божхона кўриги жараёнларини тўлиқ қамраб олган электрон тизим ишга туширилади.

20 рақами туширилган «банкнот» Марказий банк томонидан чиқарилмаган
17 февраль 2022, 14:50

20 рақами туширилган «банкнот» Марказий банк томонидан чиқарилмаган

Ижтимоий тармоқларда тарқалган 20 рақами туширилган намуна Марказий банк томонидан эмас, балки «Давлат белгиси» корхонаси томонидан 2014 йилда чиқарилганлиги маълум қилинди. У реклама маҳсулоти сифатида чиқарилган ва ҳеч қандай қиймат ўлчовига эга эмас.

Навоий вилоятида «Марказий Қизилқум» боғи ва «Оқтоғ-Томди» қўриқхонаси ташкил этилмоқда
17 февраль 2022, 14:34

Навоий вилоятида «Марказий Қизилқум» боғи ва «Оқтоғ-Томди» қўриқхонаси ташкил этилмоқда

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида умумий майдони 1,2 млн га бўлган «Марказий Қизилқум» миллий табиат боғи, Томди туманида умумий майдони 40 минг га бўлган «Оқтоғ-Томди» давлат қўриқхонаси ташкил этилмоқда.

Хоразмда туман солиқ инспекцияси ходими пора олганликда гумон қилинмоқда
17 февраль 2022, 13:09

Хоразмда туман солиқ инспекцияси ходими пора олганликда гумон қилинмоқда

Хонқа тумани Давлат солиқ инспекцияси ходими 720 млн сўмлик солиқ тўловини камайтириб бериш эвазига тадбиркордан 5 минг доллар пора олганида қўлга тушгани айтилмоқда. Хоразмдаги бошқа бир ҳолатда эса икки нафар шахс тадбиркорга ноқонуний йўл билан 10 млрд сўм кредит олиб беришга уринганликда гумон қилинмоқда.

ЙТҲлар сони йил давомида 43 фоизга, ўлим — 24 фоизга кўпайди
17 февраль 2022, 12:46

ЙТҲлар сони йил давомида 43 фоизга, ўлим — 24 фоизга кўпайди

2020 йилда пандемия даврида бахтсиз ҳодисалар ҳамда уларда ҳалок бўлган ва жароҳатлар сони бўйича статистик маълумотлар камайганидан сўнг, 2021 йилда бу кўрсаткичлар кескин ошди. Бахтсиз ҳодисаларнинг асосий сабаблари тезликни ошириш ва ҳаракатни нотўғри ташкил этишдир. Пиёдалар ўтиш йўлакларида қанча одам уриб юборилган бўлса, белгиланмаган жойларда ҳам шунча одам қурбон бўлган.

Рустам Шоабдураҳмонов МОҚ раислигидан кетди
17 февраль 2022, 12:43

Рустам Шоабдураҳмонов МОҚ раислигидан кетди

2019 йилнинг май ойидан бери Миллий олимпия қўмитаси раиси сифатида ишлаб келаётган Рустам Шоабдураҳмонов ўз аризасига биноан ишдан бўшатилди.

Судьялар олий кенгаши яна бешта судьяни интизомий жазога тортди
17 февраль 2022, 12:36

Судьялар олий кенгаши яна бешта судьяни интизомий жазога тортди

Қашқадарё вилоятининг тўртта туман судьялари ҳамда Ангрен шаҳар суди раиси масъулиятсизлиги ва ишда йўл қўйган камчиликлари учун интизомий жазога тортилди.

Жиззахда педагогика институти ходими $100 минг пора билан ушлангани айтилмоқда
17 февраль 2022, 12:27 1

Жиззахда педагогика институти ходими $100 минг пора билан ушлангани айтилмоқда

Жиззах давлат педагогика институтининг таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи факультетлардан бирида аниқланган камчиликлар деканга салбий таъсир қилмаслиги ва уни лавозимида қолишини таъминлаш эвазига 100 минг доллар олганида қўлга тушгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши очилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг