Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида юк машинаси уриб юборган тўсиқ ўша пайтда йўлни кесиб ўтаётган аёлга бориб тегди. Пиёда касалхонада вафот этган.
Франкфуртда бўлиб ўтган STEM олимпиадасида The British School of Tashkent ўқувчилари «Илмий тадқиқотлар», «Математика» ва «Информатика» йўналишлари бўйича медалларни қўлга киритишди.
Ҳиндистон Ўзбекистонга банан, манго, соя ва гуруч экспорт қилишга рухсат олди, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар эса Ҳиндистон бозорига узум, олхўри ва гилос етказиб бера олади. Томонлар бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун чекловларни олиб ташлашни муҳокама қилмоқда.
Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ҳаво ҳарорати бўйича рекордлар янгиланди. 22 июль куни кузатувлар тарихидаги энг юқори ҳарорат (тахминан +50 даража) Қизилқум ва Термиз ҳудудида қайд этилди. 23 июль куни Тошкентда ҳаво ҳарорати +42,8 даражагача кўтарилиб, 2018 йилги рекордни янгилади.
Андижон вилоятидаги «Дўстлик» чегара постида умумий қиймати 862,8 млн сўм бўлган қарийб 6000 дона совуқ қуролнинг олиб кирилишига чек қўйилди.
«Агробанк» Қарши филиали раҳбари 1998 йилда «ўлган» деб топилган фуқародан тириклиги тўғрисида маълумотнома сўради. Бундан норози фуқаро мурожаат йўллади. Банк ҳолатга изоҳ бериб, қонуний ҳужжатлар банкка тўлиқ тақдим этилгач, кредит ажратиш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилди.
Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида мамлакатларнинг энг муҳим минтақавий ва глобал муаммолар бўйича бирлашган позицияларини акс эттирувчи декларация имзоланиши режалаштирилмоқда — Владимир Норов ШҲТ саммитида қандай масалалар кўрилиши ҳақида маълум қилди.
Андижон вилоятида «Бўз Иқбол чорваси» компанияси раҳбари дарахтга осилган ҳолда топилди. Синглисининг айтишича, у боғчаларга озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланган ва муассасалар қарзларини тўламагани учун ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолатга изоҳ берди.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати тунги вақтда +23 даражагача тушади, кундузи эса +36 даражадан ошмайди. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши, чўл зоналарда эса чанг-тўзонлар кўтарилиши кутилмоқда.
Давлат экология қўмитаси корхоналарда текшириш ўтказиш, давлат хизматини кўрсатиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича жами 831 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузгани аниқланди. Бизнес-омбудсман қўмитанинг 99 нафар мансабдорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирди.
Магистратурага қабул учун топширилаётган сертификатларнинг 70 фоизи сохталаштирилган, дея танқид қилди олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов. У масъулларга қабул якунида сертификатларни яна бир бор текшириш, сохта ҳужжатлар топширганларни эса ўқишдан четлатиш юзасидан кўрсатма берди.
Сариосиё туманида фуқаро ўзининг қариндошини ўлдириш учун 50 млн сўмга одам ёллади. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда гумондор келишилган пулдан 1,8 млн сўмини берганида ушланди. Унинг айби судда ўз тасдиғини топса, 10 йилдан 15 йилгача қамалиши мумкин.
РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров президент Шавкат Мирзиёев билан учрашуви якунида Россия Ўзбекистон билан Афғонистондаги мавжуд воқеликни тан олиш ва ҳозирги раҳбарият билан шу ҳақиқатларга асосланиб ишлаш кераклиги борасида жуда яқин позицияга эгалигини маълум қилди.
Термитлар дунё бўйлаб аҳоли уйлари ва тарихий ёдгорликларга жиддий зарар етказмоқда. Республика термитларга қарши курашиш маркази директори «Газета.uz» билан суҳбатда термит қандай ҳашарот эканлиги, ҳукумат ушбу муаммога қарши қай даражада курашаётгани ва ечимини кутаётган масалалар ҳақида гапирди.
Ўқишга ҳужжат топширган 1,2 млн нафар абитуриент, халқаро пластик карталардан пул ечишга комиссия ўрнатаётган банклар, АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси, ярим йилда жавобгарликка тортилган 1785 нафар мансабдор шахс, сел келиш хавфи, Грузияга саёҳат ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Шавкат Мирзиёев ва Сергей Лавров Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистондаги вазиятни тинчлик йўли билан ҳал этиш ва иқтисодий тикланишига кўмакни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан Самарқандда ўтказиладиган ШҲТ саммити кун тартибини, шунингдек, камбағалликка қарши курашиш, инновациялар, муқобил энергетика, булутли технологиялар ва IT соҳасида Хитой билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистонда умумий овқатланиш ва чакана савдо фаолиятини тартибга солиш талаблари соддалаштирилади, соҳадаги тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади. Адлия вазирлиги ДСҚ ва СЭС билан бирга 1 сентябргача тегишли ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 34,29 сўмга арзонлаб, 10 908,11 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам пасайди, рубль эса кўтарилди.
2022 йилнинг январь-июнь ойларида 174 млрд сўмлик 77 мингдан зиёд авторақамлар онлайн-аукционлар орқали сотилди. Тузилган битимларнинг ўртача қиймати 2,2 млн сўмни ташкил этган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг