Қорақалпоғистондаги фожиа жамият билан мулоқот қилишга эътибор берилмаслиги ҳамда стратегик муҳим қарорлар парда ортида қабул қилиниши нималарга олиб келишини намойиш қилди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви 21 июль куни Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтади.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 23,45 сўмга қимматлаб, 10 860,14 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса пасайди.
Чарос Қаюмова таэквондо спорт тури бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллаган илк ўзбекистонлик спортчига айланди.
Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокимлиги 2019 йилда археологик ёдгорликни МЧЖга ноқонуний тарзда бериб юборгани аниқланди. Тадбиркор ёдгорлик ҳудудининг 21 сотих қисмида қурилиш қилган ва объектга 3,9 млрд сўмлик зарар етказган. Туман ҳокимлиги ва жамият мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистондаги баъзи АЁҚШларда бензин нархи кескин кўтарилди. Хусусан, бир литр Аи-80 — 7,5 минг сўмгача, Аи-92 — 10 минг сўмгача, Аи-95 бензини эса — 11 минг сўмгача сотилмоқда. «Ўзбекнефтгаз» эса ўзига қарашли шохобчаларда Аи-80 бензини нархи ўзгармаганини маълум қилди.
Элдор Шомуродов Европа Конференциялар лигасининг 2021−2022 йилги мавсумида 33,6 км/соат тезликни қайд этди. Шу тариқа «Рома» футболчиси мусобақанинг энг тезкор ўйинчиси деб топилди.
Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь Нукус воқеаларига муносабат билдириб, «Ўзбекистон тинчлик ва бирликни сақлаб қолишга қодирлигига» ишонишини маълум қилди. Туркия ТИВ раҳбари эса хавфсизлик ва жамоат осойишталигини таъминлашдаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Душанба куни Самарқанддаги Регистон майдонида АҚШ фуқаролари Маршалл Маер ва Эбру Саннинг никоҳ маросими бўлиб ўтди. Улар ўзбек миллий таомларини севиб истеъмол қилиши ва саёҳат вақтида тарихий Самарқандни ёқтириб қолгани боис никоҳини шу ерда ўтказишга қарор қилганини маълум қилишди.
Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси билан 2,76 млн долларлик битимни имзолади. Унга кўра, келгуси йилда яна 18 нафар давлат хизматчиси Японияда магистратура ва докторантурада ўқишга юборилади. Ҳозирда 35 киши таҳсил олмоқда.
3 июлга келиб ўзбекча Wikipedia`га 150 мингдан ортиқ ўзбек тилида мақолалар жойланди ва у рейтингда 58 ўринда кетмоқда. WikiStipendiya лойиҳаси бошлангандан кейин 4247 та мақола қўшилган. Ушбу мақолаларнинг деярли барчаси бот ёрдамида эмас, балки фойдаланувчилар томонидан яратилгани айтилмоқда.
2023 йилдан бошлаб ўзбек спортчиларини 2026 йилда Милан ва Кортине-д'Ампеццода (Италия) ўтказиладиган Қишки Олимпиада ва Паралимпия ўйинларига тайёрлаш учун 15 млрд сўмгача маблағ ажратилади. Қишки спорт турлари бўйича Республика ихтисослаштирилган спорт мактабини ташкил этиш режалаштирилган.
Июнь ойида Ўзбекистон россияликларнинг хизмат сафари билан энг кўп борадиган учта ҳудуддан бирига айланди. Россия ишбилармонларининг мамлакатдаги бизнес сафарлари асосан уч кунгача давом этган.
Нукусдаги намойишлар тинчиганидан бир кун ўтиб, аҳоли шифохоналар, морг ва ИИБдан ўз яқинларини қидиришда давом этаётган эдилар. «Газета.uz» мухбири Шуҳрат Латипов судмедэкспертиза марказига (морг) келганлар ва изолятор олдида турган ҳибсга олинганларнинг турмуш ўртоқлари билан суҳбатлашди.
Қорақалпоғистонда тартибсизлик сабаб вафот этган 18 киши, Конституциянинг муҳокама муддати узайгани, ҳаво ҳароратининг пастлаши, Қорақалпоғистон мақоми ўзгармаслиги, 2 млн доза Pfizer вакцинаси, Нукусдаги воқеалар хронологияси ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 4 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқотда мамлакат раҳбариятининг Қорақалпоғистонда барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Европа Иттифоқи «Қорақалпоғистондаги зўравонлик воқеаларини очиқ ва мустақил тергов қилишга» чақирди. ЕИ конституциявий ўзгаришлар бўйича норозиликларга нисбатан президент Мирзиёев тезкор реакция билдирганини эътироф этди ва вазият кескинлашувининг олдини олиш учун томонларни вазмин бўлишга чақирди.
Европа кенгаши президенти Шарль Мишель президент Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқоти чоғида Нукусдаги намойишларда қурбон бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди. Қолаверса, у вазиятни баъзи бузғунчи кучлар томонидан издан чиқарилишига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ижтимоий тармоқларда «Қурбон Ҳайити намози ўқилмайдиган бўлди» мазмунидаги хабарлар «асоссиз ва ҳақиқатга мос келмаслигини» маълум қилди. Ҳозир мамлакатда оммавий тадбирлар чекланмаган, намоз ўқиш бўйича бирор ўзгариш бўлса, олдиндан хабар берилиши қайд этилди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 13,41 сўмга арзонлаб, 10 836,69 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам пасайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг