Украина президенти Владимир Зеленский келгуси ҳафтада мамлакат учун уруш давридаги «матонат режаси»ни тақдим этишини билдирди. У ўнта бандни, жумладан, Украинанинг «маданий суверенитети», хавфсизлик, энергетика ва қурол-яроғ ва бошқаларни ўз ичига олади.
Шу вақтгача Янгийўл шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган Дилшод Султонов лавозимидан озод этилди. Шаҳар ҳокими лавозимига Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаган Равшан Раимов тайинланди.
ССВ ҳузурида дориларини ишлаб чиқарувчилардан тўғридан-тўғри харид қилиш ҳамда уларни ҳудудларга етказиб бериш имкониятини берувчи Харидлар маркази ташкил этилмоқда. Шифохоналар учун дорилар 15 ойлик талабдан келиб чиқиб сотиб олинади, яроқлилик муддати яқин қолган дориларни харид қилиш тақиқланади.
Ўзбекистонда бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш учун ПЦР ва цитологик текширувдан фойдаланган ҳолда скринингдан ўтказишни кенгайтириш режа қилинмоқда. ССВ раҳбари Асилбек Худаяровга кўра, саратонни эрта аниқлашнинг ҳар бир ҳолати учун бонуслар бериш тажрибаси муваффақиятли ўтган.
Самарқанднинг Нуробод туманида яшовчи йигит Telegram орқали диний экстремистик материалларни тарқатиб келгани аниқланди. Суд ҳукми билан унга 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан электрон шаклда суғурта хизматларини кўрсатиш тартиби тасдиқланди. Ҳужжат 3 ойдан сўнг кучга киради.
2025 йилдан бошлаб Ўзбекистонда BNEF Tier-1 халқаро рўйхатига кирмайдиган ишлаб чиқарувчилардан қуёш панеллари, инверторлар ва аккумуляторларни олиб киришга тақиқ жорий этилади.
БМТ штаб-квартирасида Ўзбекистоннинг можароли ҳудудлардан қайтганларни реинтеграциялаш тажрибаси кўриб чиқилди. «Давлатлар Ўзбекистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда реабилитация ва реинтеграция стратегияларини ишлаб чиқиши долзарб масала», — деди БМТ Аксилтеррор қўмитаси раҳбари Владимир Воронков.
School 21 кампусида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ жамоаси учун «СИ-касб трансформацияси: рақамли ёрдамчи билан янги марралар сари» мавзусида таълим интенсиви бўлиб ўтди.
Ўзбекистон футболчилари ЖЧ-2026 саралаши баҳсида Қатарга имкониятни бой берди. Жамоа иккинчи бўлимда Аббосбек Файзуллаевнинг дубли эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлганди, бироқ қатарликлар ўйиннинг сўнгги сонияларида ғалаба тўпини киритди (видео).
Фарғона шаҳрида ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, 1 млн куб метр табиий газдан фойдаланган фуқаролар ушланди. Улар давлат манфаатига 2,6 млрд сўм зарар етказган.
АҚШ кўмагида қайта тикланадиган Шердор мадрасаси, Қозоғистон билан боғловчи биринчи темирйўл саёҳати дастури, Пискент автополигонида юзага келган навбат, мини спутниклар учирган мактаб ўқувчилари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Миллиардер Илон Маск сайланган президент Дональд Трампга деярли доим яқин бўлиб, қарорларига таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Бу сиёсатчи атрофидагиларни ғазаблантира бошлаган, уларга кўра, Маск «ўзини ҳампрезидентдек тутяпти», Трампни «ўзидан қарздор ҳис қилдириш»га ҳаракат қиляпти, деб ёзди NBC.
Дунёнинг энг ривожланган мамлакатларига қонуний миграция 2023 йилда рекорд даражага етди. Мигрантлар оқими уларга инфляция инқирозидан чиқишга ёрдам бермоқда, аммо сайловчиларнинг норозилигини ҳам келтириб чиқармоқда, бу эса сайлов натижаларига таъсир қилмоқда, деб ёзди Financial Times.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда ипотека субсидияларини олиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Аризаларни кўриб чиқиш жараёни 14 иш кунидан 5 иш кунигача қисқартирилади. Фоиз тўловларининг компенсацияланган қисми ошади, субсидия беришнинг ижтимоий мезонлари ҳам ўзгаради.
Хоразмдаги «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Тошсоқа — Амударё — А380» автойўли реконструкцияси учун 294 млн доллар маблағ сарфланади. Лойиҳани молиялаштириш учун ЕТТБнинг 238 млн доллар миқдоридаги кредити жалб этилди. Шунингдек, йўл бўйлаб 30 минг туп дарахт экиш режалаштирилмоқда.
«Ўзбеккосмос» агентлиги CanSat мини сунъий йўлдош синов парвозларини ташкил этди, унда 100 дан ортиқ мактаб ўқувчиси иштирок этди. Модуллар дрон ёрдамида 500 метргача баландликка кўтарилди, у ерда баландлик, ҳарорат ва босим ҳақидаги маълумотлар қайд қилинди.
Қарши аэропортида божхоначилар 116 дона қадимий тангани Россияга олиб кетмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди. Қимматбаҳо буюмлар Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига топширилди.
ДХХ раисининг буйруғи билан муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаш ва уларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тасдиқланди.
«Ўзмиллийбанк» АЖнинг NBU Invest Group компанияси ва Туркиянинг Pala Golden Jewellery компанияси ўртасида Бухоро шаҳрида замонавий заргарлик марказини ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг