Эпицентри Афғонистонда бўлган зилзила Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида сезилди.
Путин ва Си Цзиньпинy ташқи алоқаларга оид баёнотни имзолагани, НАТО бош котибининг лавозимини тарк этиши, Цукербергнинг дунёдаги энг бадавлат кишилар TOP-10'лигидан чиқиб кетгани, АҚШда қор бўрони туфайли 230 минг кишининг электрсиз қолгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Пекинга етиб борган Шавкат Мирзиёев, ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон маркази кимникилиги ва бунга Avtotest`нинг қандай алоқаси борлиги, йўллардаги носозликлар ҳақида хабар беришга мўлжалланган «Shaffof yo’l» платформаси, «прописка» сўзидан воз кечишни маъқуллаган сенаторар, уч марта суиқасд уюштирилган дарахтлар, қишда чўмилиш ҳақида Тошкент моржларидан интервью ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 4 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
ЮНЕСКО Тошкент маҳаллаларини Бутунжаҳон маданий меросининг дастлабки рўйхатига киритди. Саида Мирзиёева Эски шаҳардаги маҳаллаларда ҳеч қандай инвестиция қурилиш лойиҳаларини амалга оширишга рухсат бўлмаслигини маълум қилиб, Зарқайнар кўчасининг тақдири учун қайғурган барчага миннатдорчилик билдирди.
Стратегик ривожланиш, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш ҳамда Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентликларида раҳбар лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Ижтимоий тармоқларда Жиззахдаги мактаб бош ҳисобчиси уйда ўзини осиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳодиса 2019 йил 22-сон мактаб мансабдорлари 160 млн сўм маблағ ўзлаштиргани аниқланганидан кейин содир бўлганини маълум қилди.
Эндиликда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистон волейбол федерациясининг президенти сифатида ҳам фаолият юритади.
3 февраль куни Autodriver Study компанияси Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон топширишга мўлжалланган Ягона имтиҳон марказини ишга туширди. Унга эгалик қилаётган яна иккита автомактабнинг бири Avtotest билан айни манзилга рўйхатга олинган. Марказнинг ишга туширилиши яқинда президентнинг ЙТҲлар натижасида ўлимлар сони ошгани ва ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги нутқи билан бирвақтга тўғри келди.
Ҳукумат қарори билан 1 июлдан аҳоли йўллардаги носозликлар, светофор ва йўл белгилари ўрнатилмагани ҳақида фото ва видеомурожаатларни «Shaffof yo’l» платформаси орқали юбориш мумкин. Ички йўлларни таъмирлашга оид таклифлар овоз бериш йўли билан танлаб олинади. Ғолиб таклифлар бўйича йўлларни таъмирлашга ҳар йили маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 17,81 сўмга кўтарилиб, 10 853,02 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Ҳаво совуқ бўлган кунлар ҳам Анҳор каналида чўмилаётганларни учратиш мумкин. «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам йилнинг ҳар қандай фаслида чўмилишни хуш кўрадиган моржлар билан суҳбатлашди.
Сенаторлар «прописка» сўзи маънан эскирганлиги ва фуқаролар онгида «тўсқинлик қилувчи», «эркинликни чекловчи» деган тушунчаларни келтириб чиқараётгани учун уни қонун ҳужжатларидан бутунлай чиқаришни маъқуллашди. Энди унинг ўрнига «яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаси қўлланилади.
Коронавирусга қарши эмланганлар ўртасида бош соврини Malibu бўлган ютуқли ўйин 22 январдан бошлаб ҳар шанба ZO’R TV орқали эфирга узатилмоқда. Бироқ, ССВ таъкидлаганидек, лотереяда ҳозирга қадар вакцина олган ҳамма эмас, балки фақат 15 январдан кейин эмланганлар қатнашмоқда. Танлов шартларининг эълон қилинган ваъдаларга тўғри келмаслиги ҳақида «Газета.uz» суриштирувида.
Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломурадов пайшанба куни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги дарахтлар таги билан бетонлаб ташланган ҳолатни ўрганди. Натижада Экология қўмитаси, Экопатруль ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида мазкур ҳудудда 24 соат назорат ўрнатилиши белгиланди.
Илиқ жума ва шанба кунларидан сўнг, якшанба куни об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши прогноз қилинмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кузатилиб, шамол кучайиши кутилмоқда.
3 февралда яна 961 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, 4 бемор вафот этди. Касалланганларнинг энг кўпи ҳалигача Тошкент шаҳри ва вилоятида аниқланяпти.
4 февралдан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим-бўлинмаларида ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонларни қабул қилиш тўхтатилди. Эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар хусусий компаниялар томонидан ўтказилади. Тошкентда Autodriver Study томонидан очилган Ягона имтиҳон маркази ўз фаолиятини бошлади.
Сенаторлар бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ёғ ва картошкани олиб кириш ва айланмаси учун берилган ҚҚСнинг нол ставкаси муддатини 30 апрелга қадар узайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ҳукумат вакили апрелдан кейин нархларни қандай ушлаб туриш режалаштирилаётганини айтди.
Россиялик тревел-блогер Максим Лимар Бухородан Новосибирскка учиб кетаётганида багажида квадрокоптер топилгани сабабли қўлга олинган. Ҳозир у уй қамоғида сақланмоқда. Россия элчихонаси вазиятни ҳал қилиш учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари билан алоқада эканлигини билдирган. Бухоро вилояти божхона бошқармаси ушбу ҳолат бўйича экспертиза тайинланганини, блогерга нисбатан эркин яшаши учун ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаганлигини таъкидлади.
Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ дарвозаси» ва «Юсуфхона» ҳудудларида экокаркас ва жамоат жойлари, Жанубий Хўжакентда анъанавий тоғ қишлоғи барпо этилади. Шунингдек, жамоат пикник зоналари ташкил этилади. Уларнинг дастлабкисини шу йил баҳор мавсумида очиш режалаштирилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг