Сурхондарё вилоятидаги «Кампиртепа» қалъаси девори қулаганидан сўнг, академик Э.В.Ртвеладзе бундай бузилишлар ўтган йили ҳам бўлганлиги ва бу атайлаб қилинганлигини таъкидлади. Ушбу ҳолат юзасидан Бош прокуратура текширув ўтказиши режалаштирилмоқда.
Хива шаҳрида жойлашган Тош ҳовли саройининг девори «Сургут нефть строй» пудратчи хусусий корхонаси томонидан бузилганлиги аниқланди. Ушбу лойиҳа Илмий-эксперт кенгашига киритилмаганлиги ва саройда лойиҳасиз таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилганлиги маълум бўлди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган Lacetti ва Toyota Land Cruiser русумли бир нечта автомобиллар гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб бораётгани тасвирланган видео юзасидан олиб борилган суриштирув ишларига кўра, ушбу ҳолат 2019 йилнинг ноябрь ойида содир бўлгани аниқланди.
Андижон шаҳридаги халқ таълими бўлимида 33,8 млрд сўм бюджет маблағларини ўзлаштирилишганлиги маълум бўлди. Ходимлар томонидан пуллар банкдан ортиқча олиниб, марказлашган бухгалтерия кассасига кирим қилинмасдан ўзлаштириб юборилганлиги аниқланди.
Самарқанд вилоятида икки йилда 26 млрд сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланди. Ушбу қилмишлар учун 246 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган ҳамда 2 249 нафар шахсга нисбатан маъмурий иш қўзғатилганлиги маълум бўлди.
Франциянинг Rungis Semmaris компанияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига маҳсулотларнинг улгуржи савдоси бўйича Ўзбекистонда саккизта йирик агрологик марказлар тармоғини яратиш ва бошқаришни йўлга қўйишда ёрдам беради. Улар мамлакатнинг йирик шаҳарлари атрофида қурилади. Марказлар орасида энг ихчамининг майдони 10 гектарни ташкил қилади.
Никоҳдан ўтиш, хорижга чиқиш паспортини олиш, транспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ва бошқаларда «прописка қарамлиги»ни бекор қилиш таклиф этилмоқда.
Time журнали АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден ва бўлажак вице-президент Камала Харрисни йил одами деб эълон қилди.
Депутат Расул Кушербаев «снос"ларга қарши мораторий эълон қилиш таклифи билан чиқди. Унинг айтишича, асоссиз ва руҳсатсиз «снос"ларга йўл қўйиш бу зулм билан баробардир.
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Мансур Ҳошимов россиялик инвесторларга «Фотон»нинг 85,15 фоиз акциялар пакетини таклиф қилди. Шунингдек, у Ўзбекистонда электроника ва электротехника соҳасида ривожланиш стратегиясини биргаликда ишлаб чиқиш, телеком-ускуналар, маиший ва саноат роботларини яратишни йўлга қўйиш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш таклифини илгари сурди.
«Юксалиш» УМҲ раиси, депутат Бобур Бекмуродов Россия томонидан Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан қўйилган тақиқлар ЖСТга аъзоликни тезлаштириш лозимлигини эслатаётганини таъкидлади. «Бундай ҳаракатлар ташқи бозорларимизни диверсификациялашга жиддий эътибор қаратиш лозимлигини яна бир бор эслатмоқда», — деди қуйи палата депутати.
Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан Евроосиё иқтисодий иттифоқининг видеоанжуман шаклида ўтадиган саммитида қатнашади. Ўзбекистонга ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини берилиши кутилмоқда.
Навоий вилояти Хатирчи туманида фермер ҳоким қарори устидан судга мурожаат қилгач, ўзи яшовчи ҳудуддаги ариқдан жасади топилган. Унинг яқинлари бу ишда туман ҳокимининг қўли борлигини айтмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
1 январдан бошлаб, Тошкент шаҳар жамоат транспортларидан фойдаланишда нақд пул орқали тўлов қилиш тизими ўрнига, ягона транспорт картаси жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари қоғоз шаклидаги ойлик йўл чипталари ҳам бекор қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди видеоанжуман шаклида учрашув ўтказади. Унда турли соҳаларда ўзаро ҳамкорлик масалалари, қолаверса, жаҳон ва Марказий Осиёдаги вазият юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда. Икки давлат етакчилари коронавирусга қарши курашишга ҳам ҳам эътибор қаратишади.
Осиё тараққиёт банки бу йил минтақадаги ривожланаётган мамлакатлар учун иқтисодий ўсиш прогнозларини -0,7% дан -0,4% гача яхшилади. Марказий Осиё ЯИМининг прогнози 2020 йилда 2,1% даражасида сақланиб қолинади.
Судья лавозимига номзодлар эндиликда психологик тестлардан ўтиши лозим бўлади. Бундан ташқари ичкилик ва коррупцияга мойиллиги ҳам текширилиши кўзда тутилган.
The Tower Mall Management Group пандемия пайтида ҳам ишлашга қодир бўлган савдо марказини ўйлаб топди ва DEPO Mall лойиҳасини ишлаб чиқди. DEPO Mall бу кўча чакана савдоси учун жуда қулай савдо маркази бўлиб, савдо дўконларининг барчаси очиқ майдонда, лекин бир хил сайр жойлари билан бирга яратилган. DEPO Mall хозирданоқ сизга биноларни ижарага олиш ёки сотиб олиш имконини беради.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига 16 та замонавий автомобиль топширилди. Улардан бутун мамлакат бўйлаб болаларнинг вақтида эмлангани мониторингини юритиш сифатини янада яхшилаш учун фойдаланилади.
Рэпер Моргенштерн «Мерин» номли Mercedes-Benz машинасини янги эгасига топшириш мақсадида Тошкентга келди. Инстаграмдаги танловда унинг автомобилини бухоролик Азим Абдуллаев ютиб олган эди. Ҳозирча кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган масала — божхона тўлови қанчага тушгани маълум эмас.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг