Тошкент шаҳри Яшнобод туманида икки нафар 20 ёшли йигит ўзгаларга тегишли бўлган иккита Damas автомашинасини олиб қочди. Улар қўлга олиниб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти Дарон Ажемўғли, Саймон Жонсон ва Жеймс Робинсонга берилди. Олимлар институтлар қандай шаклланиши ва уларнинг фаровонликка таъсирини ўрганиш йўналишидаги ишлари учун мукофотланди.
Тошкент вилоятининг Келес йўли кенгайтирилган ҳолда қайта қурилди. Унинг икки тарафида Давлат хизматлари маркази, Ёшлар маркази, маданият саройи, амфитеатр, универсал спорт мажмуаси, хотира майдони ва сайилгоҳлар барпо этилди. Президент тумандаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.
Юнусобод тумани суди икки блогер ва brbalo мусиқий гуруҳи артистларини юмористик клипи учун 15 суткага ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарди. Судга ариза билан мурожаат қилган маҳалла раиси видео одоб-ахлоқ меъёрлари ва анъаналарга зид экани, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганини айтди.
Марказий сайлов комиссияси депутатлар сайлови куни Тошкентдаги 10 та сайлов участкасида электрон овоз беришни синовдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Сайловчилар анъанавий ёки электрон овоз беришни танлаш имкониятига эга бўлади.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги совуқ кунларда бошпанасиз ҳайвонларга ёрдам сўраб шаҳар аҳолисига мурожаат қилди. «Имконингиз ва хоҳишингиз бўлса бошпанасиз жониворга бошпана ёки озуқа беринг. Шундай қилиб, сиз кичик, аммо жуда муҳим бўлган ҳаётни сақлаб қолишингиз мумкин», — дейилади мурожаатда.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 2024 йилда Жанубий Кореяда 13 700 иш ўрнига квота олди. Ойлик иш ҳақи ўртача 2000 АҚШ долларини ташкил қилади.
Полковник Азиз Садиров ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Урал ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво кириб келиши сабабли чоршанба кунигача Ўзбекистонда ёғингарчилик ва ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. Пайшанбадан эса ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди.
Президент душанба куни Тошкент вилоятига ташриф буюриб, у ерда саноат корхоналари фаолияти билан танишади, янги лойиҳалар қурилишига старт берилади.
Ўзбекистон Космосни, шу жумладан, Ой ва бошқа осмон жисмларини тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича давлатлар фаолияти принциплари тўғрисидаги шартномага қўшилди. Бу космосни ўрганиш, халқаро лойиҳаларда иштирок этиш, ресурслар ва билимлар алмашинуви учун имкониятлар очиши кутилмоқда.
Наманганнинг Косонсой туманида 21 ёшли ҳайдовчи «Жигули»да турли хавфли манёврлар қилиб ҳаракатланди. Бунинг оқибатида машина «багажи» устида ўтирган йигит йиқилиб тушган ва шифохонада вафот этган.
Кўп йиллик, ноёб ва ўзига хос дарахт турлари ҳақида маълумот берувчи MonumentalTrees.com халқаро рўйхатига Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги турли дарахтлар ҳам киритилди. Уларнинг ёши салкам 600−1500 атрофида.
Ўзбекистонда ҳафта боши ва ўрталарида юқори намгарчилик ва совуқ бўлади. Кучсиз шамол ва намлик омили кишиларни қалин кийиниш ҳамда соябонлар олиб юришга ундайди. Ҳафта сўнгига бориб аста-секин ҳаво ҳарорати юқорилаб боради ва қуруқ бўлиши мумкин. «Газета.uz»дан об-ҳаво шарҳи ва тавсиялар.
Когон шаҳрида 53 ёшли эркак келишмовчилик оқибатида танишини пичоқлаб ўлдирди, яна бирини жароҳатлади. Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.
ИИВ ота-оналарни болалар ўртасида ўзини ҳайвонларга қиёслаб, ўша жонзотнинг хатти-ҳаракатларига тақлид қилиш (квадроберлар) учраётганидан огоҳлантирди. Хусусан, Тошкентда 2 та шундай ҳолат аниқланди. Вазирлик фарзанд тарбиялаш бўйича мажбуриятларини бажармаганлар жавобгарликка тортилишини эслатди.
Ҳукумат қарори билан, эндиликда «умрачи» турфирмалар 1 млн долларни махсус жамғармага захира қилиши, хизматларни учинчи давлатлар орқали кўрсатмаслиги, Саудиядаги ҳамкор ширкатга фақат банк орқали тўлов қилиши ҳамда 2 йилдан кам бўлмаган тажрибага эга авиакомпаниялардан фойдаланиши керак бўлади.
Замонавий технологиялар табиий офатлар ҳақида эрта огоҳлантириш тизимларини ўзгартирди. Лекин айнан инсон омили — таълим, хабардорлик ва тайёргарлик жамият барқарорлигининг асосидир, деб ёзади БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Акико Фужии Халқаро табиий офатлар хавфини камайтириш кунида.
Марказий банкнинг сентябрь ойидаги сўровига кўра, Ўзбекистон аҳолиси ва тадбиркорлик вакиллари йиллик инфляцияни прогноз қилишда валюта курсининг ўзгариши билан боғлиқ хавотирлари кучайди. Шунингдек, улар коммунал хизматлар, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошишини тахмин қилмоқда.
2023 йилнинг сентябрь ойида Сергели туманидаги «Қурувчилар» даҳасида содир бўлган портлашда айбдор деб топилган 4 киши 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жабрланувчи ва фуқаровий даъвогарларга 282 миллиард сўм маблағ солидар тартибда ундирилиши белгиланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг