Бухоро вилояти судида Нукус воқеаларида қатнашганликда гумонланган 22 кишига қўзғатилган жиноят иши хулосаларида тартибсизликлар натижасида 6,7 млрд моддий зарар етказилгани айтилди. Гумонланувчиларнинг шахси аниқланди. Уларга яқинлари билан навбатма-навбат қисқа суҳбат ўтказишга руҳсат берилди.
Кўкдала туманида юкхонасида одам ташиш қоидаларини бузган ҳолда йўловчилар миндириб кетаётган Labo`га Isuzu келиб урилган. Оқибатда икки йўловчи воқеа жойида вафот этган, яна 5 йўловчи эса жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ўзбекистонга коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг қарийб 143 минг дозаси келтирилди. Декабрь ойида яна 3 млн доза вакцина келиши кутилмоқда.
Бундан 105 йил аввал Қўқонда Туркистон мухторияти эълон қилинган эди. Аммо орадан ҳеч қанча ўтмай ҳаммаси тугатилади — ҳаракат қонга ботирилади. «Газета.uz» сана муносабати билан америкалик тарихчи олим Адиб Холидга юборган саволларига қисқа, лўнда жавоблар олди.
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида хорижлик фуқаролар учун «Ўзбек мактаби» очилди. Тайёрлов курсларида ўзбек тили ўрганувчилар хоҳишига кўра кичик, ўрта гуруҳларда ёки индивидуал тарзда ўргатилади.
Навоий кон металлургия комбинатида портлатиш ишлари давомида экскаватор кабинасида бўлган машинист ҳалок бўлди. Унинг ёрдамчиси 1 ва 2-даражали куйиш жароҳатини олди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди ва судга оид тиббий экспертиза тайинланди.
Қашқадарёда 11 та археология мероси объектига 6 млрд сўмга яқин зарар етказилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди. Қолаверса, V-VIII асрларга оид объектларга 1 млрд 488 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди. Ҳолатлар бўйича 37 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ўзбекистонда кузнинг охирги кунлари об-ҳаво салқин ва ёмғирли бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик душанбадан бошланади. 29−30 ноябрь кунлари ҳудудларда ёмғир кучайиб, қишнинг дастлабки кунларида қорга айланади. Ҳафта охирига келиб ҳаво ҳарорати кечаси -5 даражагача, кундузи +5 даражагача пасаяди.
28 ноябр куни Яккасарой, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти чекланмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Касби туманида Nexia йўл четидаги каналга ағдарилди. Туман ФВБ ходимлари машинани махсус техника ёрдамида каналдан олиб чиқди.
Олий суд Нукус воқеалари иши бўйича судланувчилар, жумладан Даулетмурат Тажимуратов, Лолагул Қаллиханова, Азамат Турданов ва бошқаларга қўйилган айбловларни эълон қилди. Улар орасида Қорақалпоғистон ИИВ бўлим бошлиғи, университет ўқитувчиси ҳамда Нукус олимпия захиралари коллежи директори ҳам бор.
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида эр-хотинга тегишли бўлган Malibu ва Hongqi Т55 машиналари ёниб кетди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
ИИВ матбуот котиби ҳар пайшанба куни АОКАда очиқ мулоқотни таъминлаш учун матбуот анжумани ўтказилишини маълум қилди. Бундан бир ҳафта олдин публицист ва блогер Шокир Шарипов тизимда давом этаётган муаммолар туфайли ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирганди.
Ўзбекистон ТИВ Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макейнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. «Сўнгги йилларда у икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшди», — дейилади хабарда. Владимир Макей 27 ноябрь куни номаълум сабабларга кўра вафот этганди.
Янгиариқда ИИБ ходими хизмат қуроли билан ўзини отиб ўлдирди. Бунга турмуш ўртоғининг фарзандларини олиб, отасининг уйига кетгани оқибатида келиб чиққан руҳий сиқилиш сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан экспертиза ишлари тайинланиб, терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус юқтирганларнинг кунлик сони яна ортиб, якшанба куни республикада 137 кишида (бир кун аввал 129 киши) коронавирус аниқланди. Касаллик юқтирганларнинг энг кўпи пойтахтда (81 киши).
Яқин фурсатларда Бухоро вилояти судида Нукус воқеалари бўйича 22 киши нисбатан суд муҳокамалари бошланади. Томонлар бирин-кетин суд залига кириб келмоқда, ОАВ вакиллари учун эса махсус матбуот маркази ташкил этилган. Ҳозирча айбланувчиларнинг адвокатлари ва прокуратура ходимлари етиб келишди.
28 ноябрь куни тижорат банклари 1 АҚШ долларини 11 300 сўмдан сотишни бошлади. Сотиб олиш эса 11 210 — 11 280 сўм оралиғида.
Фарғонада аёл киши ўзига таниш бўлган 3 нафар қизни жанжал оқибатида пичоқлади. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
F гуруҳидан жой олган Хорватия — Канада баҳсида хорватлар ўз рақибларига халқаро мусобақаларда тажрибанинг қанчалик муҳим эканлигини кўрсатиб қўйишди. E гуруҳидаги Испания — Германия қарама-қаршилигида эса томонлар биттадан гол уришди дуранг қайд этишди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг