Архив

Тошкент аэропортида икки қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл ушланди (видео)
21 январь 2025, 11:37

Тошкент аэропортида икки қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл ушланди (видео)

Тошкент халқаро аэропортида икки қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган аёл ушланди. У 21 ёшли қизларни алдаб, катта пул топишга ишонтирган.

«Биз дунёнинг энг яхши мураббийини танладик». Абдуқодир Ҳусановнинг агенти «Манчестер Сити»га ўтиш ҳақида
21 январь 2025, 11:34

«Биз дунёнинг энг яхши мураббийини танладик». Абдуқодир Ҳусановнинг агенти «Манчестер Сити»га ўтиш ҳақида

Футбол агенти Ғайрат Хасбиуллин «Газета.uz»га берган интервьюсида Абдуқодир Ҳусановга «Манчестер Сити»га ўтишдан олдин кўплаб клублар, жумладан, Англиянинг 12 жамоаси қизиқиш билдирганини айтди. У футболчи нима учун «Сити»ни танлагани ва унинг ривожланишига ким ҳисса қўшгани ҳақида гапириб берди.

Фарғонада маст ҳайдовчи бошқарувидаги Damas уриб юборган икки киши вафот этди
21 январь 2025, 11:20

Фарғонада маст ҳайдовчи бошқарувидаги Damas уриб юборган икки киши вафот этди

Тошлоқ туманида юқори тезликда ҳаракатланган маст Damas ҳайдовчиси велосипедда кетаётган фуқаро ва 5 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда 71 ёшли эркак воқеа жойида, бола эса шифохонада вафот этди.

Artel Technical School ўқувчиси Остонада ўтказилган Халқаро олимпиадада олтин медални қўлга киритди
21 январь 2025, 11:00

Artel Technical School ўқувчиси Остонада ўтказилган Халқаро олимпиадада олтин медални қўлга киритди

13−17 январь кунлари Остона шаҳрида таълим соҳасидаги муҳим тадбирлардан бири — XXI Халқаро Жаутиков олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Хитой, Туркия каби 20 та давлатдан 700 га яқин иштирокчи қатнашди.

Наманган ва Самарқандда 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
21 январь 2025, 10:35

Наманган ва Самарқандда 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Тойлоқ туманида фуқаро ўзбошимчалик билан тармоққа уланиш орқали 1,3 млрд сўмлик газни талон-торож қилди. Наманган шаҳрида эса фуқаро новвойхонасини газ тармоғига ноқонуний улаб, 362 млн сўмлик зарар етказди.

Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний равишда балиқ овлаганлар табиатга 487 млн сўм зарар етказди
21 январь 2025, 10:27

Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний равишда балиқ овлаганлар табиатга 487 млн сўм зарар етказди

Жиззах вилоятидаги Айдар-Арнасой кўлларида ноқонуний равишда 145 килограмм балиқ овлаган икки шахс табиатга 487 млн сўм зарар етказгани аниқланди.

«Американинг олтин асри ҳозирнинг ўзидаёқ бошланади». Трамп инаугурацияда нималар деди?
21 январь 2025, 03:07

«Американинг олтин асри ҳозирнинг ўзидаёқ бошланади». Трамп инаугурацияда нималар деди?

Президентликка киришган Дональд Трамп «Американинг олтин асри» бошланганини таъкидлади, аввалги ҳукуматни танқид қилди, инфляцияни енгишга, «сўз эркинлиги va қонунни қайтаришга», «тинчликпарвар ва бирлаштирувчи мерос» қолдиришга, фақат икки: эркак ва аёл жинсини мустаҳкамлашга ваъда берди.

Нафақат мен учун, балки Ўзбекистон учун — Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити» футболчиси сифатидаги илк интервьюси
21 январь 2025, 00:31

Нафақат мен учун, балки Ўзбекистон учун — Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити» футболчиси сифатидаги илк интервьюси

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» футболчиси сифатида ўзининг илк интервьюсини берди. «Бу нафақат мен учун, балки Ўзбекистон учун. Англияда биринчи ўзбек, бу ҳали бошланиши, ўзбеклар кўп келишади», — дея таъкидлади ҳимоячи клуб расмий саҳифаси учун таништирув суҳбатида.

20 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
20 январь 2025, 23:44

20 январь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ўзбекистонда заправка қурмоқчи бўлаётган Five Petroleum, ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга таклиф қилаётган Германия, реклама қонунчилигини бузгани учун жазоланган Ucell, АҚШ президентилигига киришган Трамп ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Расман: Абдуқодир Ҳусанов — «Манчестер Сити» футболчиси
20 январь 2025, 23:04

Расман: Абдуқодир Ҳусанов — «Манчестер Сити» футболчиси

«Манчестер Сити» клуби ўзининг расмий саҳифаларида Абдуқодир Ҳусановни жамоага қўшиб олганини эълон қилди. Ўзбекистонлик футболчи «шаҳарликлар» билан 2029 йил июнигача мўлжалланган шартнома имзолади. Абдуқодир АПЛдаги биринчи ўзбек футболчиси бўлди.

2025 йилда Ўзбекистондаги 230 та туғуруқхона 100 млн долларлик тиббий ускуна билан таъминланади
20 январь 2025, 22:43

2025 йилда Ўзбекистондаги 230 та туғуруқхона 100 млн долларлик тиббий ускуна билан таъминланади

2025 йилда ОТБнинг $100 млн кредитига Ўзбекистондаги 230 та туғуруқхона учун 45 турдаги 21 мингта тиббий ускуна ва 6 та реанимобил харид қилинади. KfW банкининг 30 млн евроси эвазига Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги 19 та тиббиёт муассасасига юрак-қон томир касалликларини даволовчи ускуна ўрнатилади.

Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришди
20 январь 2025, 22:33

Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришди

Дональд Трамп АҚШнинг 47-президенти лавозимига киришди. Аввал вице-президент Жей Ди Вэнс, кейин Трампнинг ўзи қасамёд қилди. Қасамёддан олдин эса Оқ уйни тарк этаётган Жо Байденнинг оиласи билан чойхўрлик ташкил этилди.

«Кичик ҳажмдаги газни хавфсиз ёқиш». Энерговазирлик — «М-25» конидаги оловли майдонлар ҳақида
20 январь 2025, 22:12

«Кичик ҳажмдаги газни хавфсиз ёқиш». Энерговазирлик — «М-25» конидаги оловли майдонлар ҳақида

Энергетика вазирлиги Бойсундаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» кони ҳудудида объектни консервациялаш доирасида «газни зарарсизлантириш мақсадида хавфсиз ёқиш» ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда бир нечта оловли майдонлар акс этган видео пайдо бўлди.

ХМИ кредитлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар халқаро стандартлар асосида аудитдан ўтказила бошлайди
20 январь 2025, 21:41

ХМИ кредитлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар халқаро стандартлар асосида аудитдан ўтказила бошлайди

Президентга Ҳисоб палатасининг ўтган йилги фаолияти якунлари ва жорий йилдаги асосий вазифалари тақдим этилди. 2025 йилда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар халқаро стандартлар бўйича аудитдан ўтказила бошлайди.

Скутер ва мопедлар 1 мартгача ЙҲХХда рўйхатдан ўтиши, эгалари эса лицензия олиши шарт
20 январь 2025, 20:45

Скутер ва мопедлар 1 мартгача ЙҲХХда рўйхатдан ўтиши, эгалари эса лицензия олиши шарт

Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб мопед ва скутерларга янги талаблар жорий этилмоқда: мажбурий давлат рўйхатидан ўтиш, давлат рақами белгиларини олиш ва уларни бошқариш учун «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш.

«Давлат ўз қонунларига риоя қилмаслиги мумкинлигини кўрсатмоқда». Комил Жалилов — хусусий олийгоҳларга 4 фоизли «солиқ» солиниши ҳақида
20 январь 2025, 19:17

«Давлат ўз қонунларига риоя қилмаслиги мумкинлигини кўрсатмоқда». Комил Жалилов — хусусий олийгоҳларга 4 фоизли «солиқ» солиниши ҳақида

Кўплаб танқидларга қарамай, Олий таълим кенгаши хусусий олийгоҳларнинг контрактдан тушадиган пулларига 4 фоизли «солиқ солиш» фикридан қайтмади. «Газета.uz» колумнисти Комил Жалилов битта кейс орқали давлат ўзи чиқарган қонунларига риоя қилмаслиги мумкинлигини кўрсатмоқда, дея қайд этди.

Бандлик вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
20 январь 2025, 19:14

Бандлик вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Бунгача Президент администрациясида ишлаб келган Марат Жураев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Экология вазирлиги ва БМТТД Ўзбекистонда иккита экологик лойиҳани ишга туширди
20 январь 2025, 18:24

Экология вазирлиги ва БМТТД Ўзбекистонда иккита экологик лойиҳани ишга туширди

Экология вазирлиги ва БМТТД Ўзбекистоннинг биологик хилма-хиллик бўйича миллий стратегиясини ишлаб чиқиш ва Ғарбий Тянь-Шань экотизимларини тиклашни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларини ишга туширди. Уларни 2030 йилга қадар амалга ошириш режалаштирилган. ГЭФ лойиҳаларга 6,5 млн доллар ажратди.

Тошкентдаги шифохонада чақалоқнинг қўли кесилди. ССВ ҳолатга изоҳ берди
20 январь 2025, 17:18

Тошкентдаги шифохонада чақалоқнинг қўли кесилди. ССВ ҳолатга изоҳ берди

Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасида чақалоққа «чап томонлама елка артерияси тромбоэмболияси, чап қўл ва панжасида қон айланишининг 3-а даражали ўткир бузилиши, полиорган етишмовчилиги» ташхиси қўйилиб, унинг қўли кесилди. ССВ хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қилди.

Ҳоким ёрдамчилари 2024 йилда 309 та коррупцияга оид жиноятлар қилди
20 январь 2025, 16:22

Ҳоким ёрдамчилари 2024 йилда 309 та коррупцияга оид жиноятлар қилди

Ўзбекистонда 2024 йилда ҳоким ёрдамчилари 309 та коррупцияга оид жиноятлар содир этган. Умуман олганда, 2024 йилда жами 6898 нафар шахс томонидан 5716 та коррупцияга оид жиноят содир этилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг